Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

266. Меросга доир айрим ҳукмлар

3185 марта кўрилган

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلْحِقُوا الْفَرَائِضَ بِأَهْلِهَا فَمَا بَقِيَ فَهُوَ لأَوْلَى رَجُلٍ ذَكَرٍ» (رواه مسلم).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Меросдан тегадиган) улушларни ўз эгаларига етказинглар! Ортиб қолгани энг яқин эркак қариндошга бўлади» (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَبي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «إِنَّ اللَّهَ قَدْ أَعْطَى كُلَّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ فَلا وَصِيَّةَ لِوَارِثٍ» (أخرجه أبو داود والترمذي).

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини бериб қўйди, ворисга васият қилиш мумкин эмас» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَرِثُ الْمُسْلِمُ الْكَافِرَ وَلا الْكَافِرُ الْمُسْلِمَ» (متفق عليه).

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мусулмон кофирдан, кофир мусулмондан мерос олмайди» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Меросдан тегадиган улушларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Китобида белгилаб берган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни очиқ баён қилганлар ва бу ишни одамларнинг хоҳиш-ҳаволари ва истак-рағбатларига қўйиб қўймаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло бандаларига шаръий қилиб берган ўлочовлардан тажовуз қилишдан қайтарганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Меросларни тақсимлаш Аллоҳ таолонинг Ўзи тузиб берган шариат-қонундир;
  2. Меросхўрга бирон нарсани васият қилиш мумкин эмас;
  3. Меросхўрлар ўзларининг белгиланган ҳақларини олганларидан сўнг меросдан бирон нарса ошса, у энг яқин эркак қариндошга бўлади; (тафсилотлар учун “Фароиз” ҳақидаги китобларга мурожаат қилинади);
  4. Мусулмон билан кофир бир-биридан мерос олиши мумкин эмас.