Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

236. Туянинг закоти

3036 марта кўрилган

عن أَنَسٍ أَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما كَتَبَ لَهُ هَذَا الْكِتَابَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْبَحْرَيْنِ «بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ هَذِهِ فَرِيضَةُ الصَّدَقَةِ الَّتِي فَرَضَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ وَالَّتِي أَمَرَ اللَّهُ بِهَا رَسُولَهُ فَمَنْ سُئِلَهَا مِنْ الْمُسْلِمِينَ عَلَى وَجْهِهَا فَلْيُعْطِهَا وَمَنْ سُئِلَ فَوْقَهَا فَلا يُعْطِ، فِي أَرْبَعٍ وَعِشْرِينَ مِنْ الإِبِلِ فَمَا دُونَهَا مِنْ الْغَنَمِ مِنْ كُلِّ خَمْسٍ شَاةٌ إِذَا بَلَغَتْ خَمْسًا وَعِشْرِينَ إِلَى خَمْسٍ وَثَلاثِينَ فَفِيهَا بِنْتُ مَخَاضٍ أُنْثَى فَإِذَا بَلَغَتْ سِتًّا وَثَلاثِينَ إِلَى خَمْسٍ وَأَرْبَعِينَ فَفِيهَا بِنْتُ لَبُونٍ أُنْثَى فَإِذَا بَلَغَتْ سِتًّا وَأَرْبَعِينَ إِلَى سِتِّينَ فَفِيهَا حِقَّةٌ طَرُوقَةُ الْجَمَلِ فَإِذَا بَلَغَتْ وَاحِدَةً وَسِتِّينَ إِلَى خَمْسٍ وَسَبْعِينَ فَفِيهَا جَذَعَةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ يَعْنِي سِتًّا وَسَبْعِينَ إِلَى تِسْعِينَ فَفِيهَا بِنْتَا لَبُونٍ فَإِذَا بَلَغَتْ إِحْدَى وَتِسْعِينَ إِلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِيهَا حِقَّتَانِ طَرُوقَتَا الْجَمَلِ فَإِذَا زَادَتْ عَلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِي كُلِّ أَرْبَعِينَ بِنْتُ لَبُونٍ وَفِي كُلِّ خَمْسِينَ حِقَّةٌ وَمَنْ لَمْ يَكُنْ مَعَهُ إِلاَّ أَرْبَعٌ مِنْ الْإِبِلِ فَلَيْسَ فِيهَا صَدَقَةٌ إِلاَّ أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا فَإِذَا بَلَغَتْ خَمْسًا مِنْ الْإِبِلِ فَفِيهَا شَاةٌ وَفِي صَدَقَةِ الْغَنَمِ فِي سَائِمَتِهَا إِذَا كَانَتْ أَرْبَعِينَ إِلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ شَاةٌ فَإِذَا زَادَتْ عَلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ إِلَى مِائَتَيْنِ شَاتَانِ فَإِذَا زَادَتْ عَلَى مِائَتَيْنِ إِلَى ثَلاثِ مِائَةٍ فَفِيهَا ثَلاثُ شِيَاهٍ فَإِذَا زَادَتْ عَلَى ثَلاثِ مِائَةٍ فَفِي كُلِّ مِائَةٍ شَاةٌ فَإِذَا كَانَتْ سَائِمَةُ الرَّجُلِ نَاقِصَةً مِنْ أَرْبَعِينَ شَاةً وَاحِدَةً فَلَيْسَ فِيهَا صَدَقَةٌ إِلاَّ أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا وَفِي الرِّقَّةِ رُبْعُ الْعُشْرِ فَإِنْ لَمْ تَكُنْ إِلاَّ تِسْعِينَ وَمِائَةً فَلَيْسَ فِيهَا شَيْءٌ إِلاَّ أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا» (رواه البخاري).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни Баҳрайнга юборганида унга қуйидагича мактуб ёзиб берган эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга фарз қилган ва Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбарига буюрган фарз садақа (закот) нисобидир. Мусулмонлардан қай биридан шу кайфиятда сўралса, берсин, бундан ортиқча сўралса, бермасин: Йигирма тўртта ва ундан кам бўлган туянинг закоти ҳар бештасига битта қўй, йигирма бештадан ўттиз бештагача бўлганда битта урғочи бинт махоз (1 ёшни тўлдириб, 2 ёшга ўтган туя), 36тадан 45тагача битта урғочи бинт лабун (2 ёшни тўлдириб, 3 ёшга ўтган туя), 46тадан 60тагача битта урғочи қочирилишга яроқли ҳиққа (3 ёшни тўлдириб, 4 ёшга ўтган туя), 61тадан 75тагача битта жазаъа (4 ёшни тўлдириб, 5 ёшга ўтган туя), 76тадан 90тагача иккита бинт лабун, 91тадан 120тагача қочирилишга яроқли иккита ҳиққа, туялар сони 120тадан ошиқ бўлганда ҳар 40тасига биттадан бинт лабун, ҳар 50тасига биттадан ҳиққа берилади. Кимда тўрттадан ортиқ туя бўлмаса, унга закот вожиб эмас, фақат эгаси ўзи хоҳласа (бериши жоиз), агар туяси бештага етса унга битта қўй бериш фарз бўлади.

Яйловда боқиладиган қўйларнинг закот нисоби: 40тадан 120тагача бўлганда битта қўй, 120тадан ошиғи то 200тагача бўлганда иккита қўй, 200дан зиёдаси то 300тагача бўлганда учта қўй, 300тадан ортиқ бўлганда ҳар 100тага биттадан қўй берилади. Кишининг яйловда боқиладиган қўйлари 40тадан битта кам бўлса ҳам унга садақа (закот) фарз бўлмайди, фақат эгаси ўзи хоҳласа (бериши мумкин).

Кумушнинг нисоби қирқдан бирдир. Кумуш 190 (дирҳам)дан ошиқ бўлмаганда унга садақа вожиб бўлмайди, фақат эгаси ўзи хоҳласа (бериши мумкин)» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Аллоҳ таоло яйловда ўтлаб юрадиган, сути ва насли учун боқиладиган туяларнинг закотини фарз қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда туянинг закот нисобини, фарз бўлиш шартларини белгилаб бердилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Яйловда боқиладиган туялардан закот чиқариш фарз;
  2. Туялар сони 24 тага етгунча ҳар 5та туяга 1та қўй чиқарилади, 25тага етганда 1та бинт махоз берилади;
  3. 36тадан то 45тагача 1та бинт лабун берилади;
  4. 46тадан то 60тагача 1та ҳиққа берилади;
  5. 61тадан то 75тагача 1та жазаъа берилади;
  6. 76тадан то 90тагача 2та бинт лабун берилади;
  7. 91тадан то 120тагача 2та ҳиққа берилади;
  8. Бундан ортиғига ҳар 40тага 1та бинт лабун, ҳар 50тага 1та ҳиққа берилади.