Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

022. Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ҳаром

3861 марта кўрилган

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларни ота-боболаринг номи билан қасам ичишингиздан қайтаради, ким қасам ичса Аллоҳ номигагина ичсин ёки жим бўлсин», дедилар.

Имом Абу Довуд Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким омонатга қасам ичса биздан эмас», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир кишини: “Каъбага қасам” деганини эшитди. – Унга қараб деди: Аллоҳдан бошқасига қасам ичма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқасига қасам ичса кофир ёки мушрик бўлибди», деганларини эшитганман.

Шарҳ

Ким махлуқларнинг биронтасининг номига қасам ичса уни улуғлаган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан бошқасига қасам ичишдан қайтардилар ва бу амални ширкдан ҳисобладилар. Қасам фақат Аллоҳнинг исм ва сифатларигагина ичилади. Ундан бошқасига қасам ичиш ҳаром. Ҳар бир мусулмон киши бундай амалдан четланиши ва бошқаларда кўрса инкор қилиши вожибдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ҳаромдир, чунки бу амал кичина ширк бўлиб гуноҳи кабиралардан ҳисобланади.
  2. Каъба, Пайғамбар, нон, йўл, пир, дастурхон ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга қасам ичиш ҳаромдир.
  3. Қасам фақатгина Аллоҳнинг исм ва сифатларигагина ичилади.