Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

179. Ёлғон гапиришнинг ҳаромлиги ва ундан огоҳлантириш

3371 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 105-оятида айтади:

«إِنَّمَا يَفْتَرِي الْكَذِبَ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِآيَاتِ اللّهِ وَأُوْلـئِكَ هُمُ الْكَاذِبُونَ»

«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайди­ган кимсаларгина тўқийдилар. Ана ўшаларнинг ўзлари ёлғончидирлар»

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا» (متفق عليه).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ростгўйлик яхшиликка йўллайди, яхшилик эса жаннатга йўллайди. Бир одам доим рост сўзлаб юради, ҳатто Аллоҳ ҳузурида у сиддиқ – ростгўй деб ёзиб қўйилади. Ёлғончилик ёмонликка йўллайди, ёмонлик эса дўзахга йўллайди. Бир одам доим ёлғон сўзлаб юради, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида каззоб – ёлғончи деб ёзиб қўйилади».

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا، إِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ» (متفق عليه).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда тўртта сифат бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимда улардан биттаси бўлса, то уни тарк қилгунича, нифоқдан битта сифат унда бор бўлади: Омонат берилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон сўзлайди, аҳд берса аҳдини бузади, хусуматлашса фожирлик қилади (мақсаддан чиқиб кетади)».

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «... رَأَيْتُ اللَّيْلَةَ رَجُلَيْنِ أَتَيَانِي فَأَخَذَا بِيَدِي فَأَخْرَجَانِي إِلَى الأَرْضِ الْمُقَدَّسَةِ، فَإِذَا رَجُلٌ جَالِسٌ وَرَجُلٌ قَائِمٌ بِيَدِهِ كَلُّوبٌ مِنْ حَدِيدٍ إِنَّهُ يُدْخِلُ ذَلِكَ الْكَلُّوبَ فِي شِدْقِهِ حَتَّى يَبْلُغَ قَفَاهُ ثُمَّ يَفْعَلُ بِشِدْقِهِ الآخَرِ مِثْلَ ذَلِكَ وَيَلْتَئِمُ شِدْقُهُ هَذَا فَيَعُودُ فَيَصْنَعُ مِثْلَهُ قُلْتُ مَا هَذَا قَالا انْطَلِقْ فَانْطَلَقْنَا ... قُلْتُ طَوَّفْتُمَانِي اللَّيْلَةَ فَأَخْبِرَانِي عَمَّا رَأَيْتُ قَالا نَعَمْ، أَمَّا الَّذِي رَأَيْتَهُ يُشَقُّ شِدْقُهُ فَكَذَّابٌ يُحَدِّثُ بِالْكَذْبَةِ فَتُحْمَلُ عَنْهُ حَتَّى تَبْلُغَ الآفَاقَ فَيُصْنَعُ بِهِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ...» (متفق عليه).

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «...Бу кеча тушимда кўрдимки, икки киши келиб, қўлимдан тутиб, муқаддас ерга олиб бордилар. Кўрдимки, бир киши ўтирибди, ёнида бир киши тик турибди. Унинг қўлида темир чангак бўлиб, у чангакни ҳалиги одамнинг оғзининг бир томонига тиқар ва у унинг гарданигача етиб борарди. Кейин оғзининг иккинчи тарафига ҳам худди шундай қиларди. Шу аснода унинг оғзининг аввалги томони яна тузалиб аслига қайтар, шунда у қайтиб келиб (у томонга) яна ўшандай қиларди. Мен: «Бу нима ҳолат?», деб сўраган эдим, улар: «Юраверинг, тўхтаманг», дейишди, биз юришда давом этдик... Охирида мен уларга: «Бу кеча мени хўп кездирдингиз, энди кўрган нарсаларим ҳақида айтиб беринглар», дедим. Улар айтишди: «Хўп бўлади, кўрганингиз, темир чангак билан оғзи йиртилаётган одам каззоб-ёлғончи кимса бўлиб, кўп ёлғон гапирар, сўзлаган ёлғони узоқ-узоқларга тарқарди. Энди то қиёмат унга шундай азоб берилади...»

Шарҳ:

Ёлғончилик - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг ёмон кўрган ахлоқлардан бўлиб, уни мунофиқларнинг сифатларидан эканини баён қилганлар ва у ўз эгасини дўзахга олиб борадиган гуноҳларга етаклашини, ёлғон сўзлашни одат қилиб олган одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида каззоб деб ёзиб қўйилишини хабар берганлар. Сўнг одамлар орасида ёлғон тарқатиб юрадиган одамнинг то қиёматгача тортадиган азобини айтиб бу ёмон хулқдан огоҳлантирганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ёлғончиликдан огоҳлантириш ва у мунофиқларнинг сифатларидан экани;
  2. У фужурга, яъни гуноҳларга етаклайди;
  3. У дўзахга тушиш сабабларидан;
  4. Одамлар орасида ёлғон тарқатиб юрадиган кишининг азоби қаттиқлиги.