Жума насихатлари 

 

 

(Давоми | Бошига кайтиш)

Нажот йўли

Муслима синглим!

Аллох сизни иффат билан ўз панохида сакласин ва такво зийнатлари билан безасин! Синглим, нажот йўлидан юринг, гафлатдан уйгонинг, сизни жар томон олиб бораётган ва боткокликка тушираётган нарсалардан узок бўлинг!

Кутулиш йўлларидан баъзилари:

1. Уйда, машинада, савдо-сотик дўконларида, тайёра ва бошка ерларда ажнабий эркак билан ёлгиз колмаслик.

Синглим, сиз Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килган ва ўзининг Аллох ва расули соллаллоху алайхи ва салламга итоатсиз бўлишга рози бўлмаган аёл бўлинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Эркак (бегона) аёл билан ёлгиз колар экан, уларнинг учинчиси Шайтон бўлади»- дедилар.

2. Имкони борича бозорларга камрок бориш ва Аллох таъолонинг:

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُن)َّ)

«Уйларингизда ўтиринглар!» (Ахзоб: 33) амрига итоат килиб, уйда ўтиришни лозим тутиш.

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: «Аёл Аллох таъолога уйида ўтирганидан кўра кўпрок якин бўла олмайди»-  деди.

Уйдан чикканинггиз махал ёнингизда эркак махрамингиз ёки сизга якин бўлган ишончли аёллардан бири бўлсин. Сотувчи билан вакор сўзлар билан савдо килинг. Табиийки, динингиз зарарига сўмларингизни оз сарф бўлишига эхтиёж йўк. Аллох сакласин!

3. Уйдан чикишда безаниб ва очик-сочик чикмаслик. Чунки бу – фитна ва одамларнинг нигохини жалб килиш сабабларидан биридир. Зеро, расулулллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимнинг икки тоифаси жаханнамга кирадилар. ....... кийинган ялангочлар, коматлари эгилган ва бошкаларни  ўзига жалб килган аёллар....».

Энг яхши пардаланиш - або (кенг кийим) кийиш, кўллар ва оёкларни тўсиш ва атир сурмасликдир. Синглим, сиз мўминлариннг оналари бўлмиш пайгамбаримизнинг беназир рафикалари ва сахобаларнинг рафикаларидан ўрнак олинг. Чунки улар коп-кора кийимларни ўраб чикишар ва хеч бир аъзолари кўринмас эди.

4. Хой, муслима, тубан ойномаларни мутолаа килиш ва хаёсиз фильмларни кўришдан сакланинг! Чунки улар шахвоний хирсларни кўзгаб, фахш ишларни килишни кулайлаштиради, фахш ишларни «севги» ва «садокат» номи билан зийнатли килиб кўрсатади хамда зинони «эркак ва аёл ўртасидаги етилган хиссий алока» деб баён килади. Сиз оилангиз, калбингиз ва аклингизни харом алокалар билан бузманг!

5. Аллох таъоло деди:

(وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ) (لقمان:6)

«Одамлар орасида шунака кимсалар борки, улар жохиллик билан одамларни Аллохнинг йўлидан адаштириш ва Аллохнинг йўлини масхара килиш учун лахвул-хадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Киёмат кунида жаханнамнинг хор килгувчи азоблари бор» (Лукмон: 6).

Муслима синглим, кўшик ва куйларни эшитишдан сакланинг. Куръон оятларини эшитишга, зикр ва истигфор айтишга одат килинг. Ўлимни ёдингизга олиб килган ишларингизни хисоб-китоб килинг. Аллохга осий бўлган он, Аллох сизга инъом килган неъматларга нонкўрлик килган бўлиб, Аллох сиздан уларни тортиб олишини унутманг.

6. Олий, Кудратли ва барча сирларни Билиб турадиган зотдан кўркиш, хавф турларининг энг буюги бўлиб, гунох ишлардан тўсади. Фараз килинг: мингдан бир имкониятда адашиб, зино килиб кўйсангиз ва бу кабохатни ота-онангиз, ака-укангиз, акраболарингиз ва умр йўлдошингиз билиб колса, нима содир бўлиши мумкин??!! Уларнинг тасаввури ва тилларидан, хатто, ўлаётган пайтингизда хам: «У – зония эди!», деган фикр ва сўзлар чикмайдими?!

7. Муслима синглим, дугоналарингиз сизга ёрдамчи ва сизни тўгри йўлга йўлловчи солихалар бўлсин. Чунки инсон ўта заиф бўлиб, шайтонлар уни чор атрофдан ўраб олгандир. Ёмон дугонадан узок бўлинг! Чунки у, ўгри каби билдирмай келади-да, сизни харом ишга судраб, ўзи кочиб колади. Сиз расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амакилари (Абу Толиб) ни эсланг. У - ёши улуг ва акли расо инсон эди. Бирок, ўлими олдида хузурига келган ёмон дўст - Абу Жахл унинг мушрик бўлиб вафот этишига сабаб бўлди.

8. Муслима синглим, кўп дуо килинг. Чунки пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дуо ва истигфорни кўп килар эдилар. 

9. Муслима синглим, ўтаётган хар бир онингизда Куръон ўкинг ва имкони борича ундан ёд олинг. Агар химматингиз олий бўлса, Куръон ёдлатиш хужраларига боринг ва Куръон ёдланг! Чунки нафсни тоат-ибодат билан чалгитмасангиз, сизни гунох ишлар билан чалгитади.

10. Синглим, вактингизни ўтказиш ва хирсингизни кондириш учун харом муносабатлар куриш, рухан пучлик ва юрак торлиги бўлиб, унинг манбаи тоат ва ибодатдан узокликдир:

(وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى) (طـه:124)

 «Менинг зикримдан юз ўгирган одам учун огир хаёт бор» (Тоха: 124).

11. Муслима синглим, тез кунда бу дунёдан хаётингиз давомидаги барча нарсаларни ёзган номалар билан сафар киласиз. Агар бу номалар тоат-ибодат билан тўла бўлса, хурсанд бўлинг, агар бошкача бўлса, ўлимдан аввал тавба килишга шошилинг. Чунки киёмат – хасрат кунидир..

(وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ) (مريم:39)

  «Уларни хасрат кунидан огохлантиринг!...» (Маръям: 39).

У кун – расво бўлиш, номалар учадиган ва эмизаётган она чакалогидан воз кечадиган кундир! Бундан ташкари, кабрга ёлгиз кўйилиш дахшатини хам эсланг!

12. Муслима синглим, телефон кўплаб хотин-кизлар учун тузокка айланди. Сиз улардан бири бўлманг. Агар биронта бўри сифат эркак билан балоланиб, у билан харом алока кура бошлаган бўлсангиз, кучайиб кетишидан аввал зудлик билан у алокани узинг ва унга эркаклар кандай бўлиши кераклигини етказинг. Чунки Аллох таъоло сиз учун бир кенглик ва нажот беришини унутманг!

13. Эй, сиз, бахт-саодатни излаб, жаннат сари тиришаётган синглим, излаган нарсангиз – жаннат, Аллохга итоат этиш ва Унинг фармонларига бўйинсунишдадир.

(مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً) (النحل:97)

 «Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган холида солих амалларни килса, биз унга покиза хаёт ато этамиз» (Нахл: 97).

Муслима синглим, гунохни тарк килиш, тавбани излашдан кўра осонрокдир. Мен сизга расулуллох  саллоллоху алайхи ва салламнинг ушбу хадисларини эслатмокчиман: «Агар аёл беш (вакт намоз)ини тўкис адо этса, (рамазон) ойи (рўзас) ини тутса, жинсий аъзосини сакласа ва умр йўлдошига итоат этса, жаннатга хохлаган дарвозасидан киради».

Муслима синглим, Аллох таъоло сизни хидоятланган, бокира, хаёли ва иболилар  хамда дахшатли махшаригохда:

)ادْخُلُوا الْجَنَّةَ لا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلا أَنْتُمْ تَحْزَنُونَ) (الأعراف:49)

  «...жаннатга киринглар сизларга хавф хам йук, сизлар хеч гамгин хам бўлмайсизлар!» деб чакириладиган кунда ибодатгўй солихалар каторида килсин (Аъроф: 49).

 

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

 

 

*       *       *

 

   ЮкоригаÎ