Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

 

 

Мусибатланган биродаримга

 

Тайёрловчи:  Ибн Хузайма нашриёти

      Мутаржим:  Абу Мухаммад Бухорий

 

Бисмиллахир рохманир рохийм

Ўзининг севимли ва кийматли одамини йўкотган мусибатли дўстим – Аллох мусибатингиз сабабли сизга савоблар ва бу мусибатдан кўра яхширок бадаллар берсин - олган нарсаси хам, берган нарсаси хам Аллохникидир. Барча нарса Унинг хузурида ўлчовлидир. Шундай экан, сабр килинг, Аллохдан савоб умидида бўлинг! Доду-фарёдлар килманг, сизга фойда бермайди! Балки, мусибатингизни зиёда килади, савобингизни кетказади ва сизни гунохларга рўбарў килади.

Дўстим, ушбу сатрларда сизнинг мусибатингизни енгиллатадиган ва мусибатларнинг калбингизга бўлган таъсирини камайтирадиган баъзи насихатлар бор.

Биринчи: Казо ва кадарга хамда якинингизни йўкотиш сабабли бошингизга етган мусибат душман ёки хасадгўй тарафидан эмас, балки, Аллохнинг такдири билан келган экани, Аллох эса рахмлиларнинг рахмлироги, хакимларнинг хакимроги эканига ишониш.

 Аллох таъоло деди:

«Айтинг: бизга Аллох ёзган нарсагина етади. У – бизнинг хожамиздир. Мўъминлар Аллохгагина таваккул килсинлар» (Тавба: 51);

«Етган хар бир мусибат Аллохнинг изни билангинадир. Аллохга иймон келтирган кимсанинг калбини Аллох хидоят килади» (Тагобун: 11).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло махлукотларнинг такдирини Еру Осмонларни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб кўйган» (Имом Муслим ривояти).

Иккинчи: Ўлим – барча жонзотнинг нихояси бўлиб, хамма ўлади.

Аллох таъоло деди:

«Хар бир жон ўлимни тотгувчидир»;

«Ер юзидаги барча – фонийдир. Ва роббингизнинг юзигина бокий колади. (У) – буюклик ва хурмат сохибидир».

Демак барча махлук тез кунда ўлади.

Учунчи: Бу дунё охират сари йўл ва кўприк эканини, барча охират томон сафарда ва охират барчанинг кароргохи эканини, охиратдагина мусулмон ўзининг дўстлари ва якинлари билан жаннатда – неъматлар ичида абадий хаётда эканликларини унутманг.

Шундай килиб ўзингизни овутинг ва учрашувнинг якинлигини хис килинг. Чунки ваъда килинган жой, иншоаллох, ўша ердир.

Бир одамнинг ўгли ўлганида: Менинг тотган аламимни енгиллатган нарса ўглим билан бугун-эрта кўшни бўлишимдир -деган эди.

Тўртинчи: Билингки, дунё – имтихон ва синовлар диёридир.

Шунинг учун хам, у мусибат, кайгу ва кадарлар билан лиммо-лимдир. Аллох таъоло деди:

«Сизларни кўркув, очлик, мулк, жон ва мевалардаги камчиликлар билан имтихон киламиз. Сабрлиларга башорат беринг!»;

«Биз инсонни мусибатлар ичра яратдик».

Бешинчи: Билингки, доду-фарёдлар фойда бермайди. Балки, мусибатни зиёда килиб, савобларни кетказади ва бандани гунохларга рўбарў килади. Алий ибн Абу Толиб разияллоху анху: «Агар сабр этсанг, сенинг савобли эканинг хакида такдирлар жорий бўлади. Агар доду-фарёд чексанг, сенинг гунохкор эканинг хакидаги такдирлар жорий бўлади»- дедилар.

Баъзилар: «Сабрли учун мусибат битта, доду-фарёд чекканлар учун эса иккитадир»- дедилар.

Олтинчи: Банда, унинг оиласи ва молу-мулки Аллохнинг мулки эканини эсланг.

Демак, олгани хам, бергани хам Уникидир ва барча нарса Унинг хузурида белгиланган ўлчов биландир. Лубайд шундай деди:

Молу-дунё ва оила омонатдир. Омонат кайтариладиган куннинг келиши мукаррардир

Еттинчи: Катта мусибат – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ажралган кундаги мусибатдан ибрат олиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингизга мусибат етса, мен билан  мусибатланганлигини эсласин. Чунки бу мусибат энг буюк мусибатдир» (Ибн Саъд ривояти, Албоний бу хадисни «сахих-соглом» деди).

Табиийки, Ислом уммати расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни йўкотганидан каттарок мусибатга мубтало бўлмайди.

Саккизинчи: Бошга  келган мусибатни нафл намозлар ўкиш ила енгиш.

Аллох таъоло: «(сизлар нафсларингизни хохишига эргашишдан тийилиш ва уларни Аллохнинг тоатига боглаб туришда) Сабр ва намоздан фойдаланинглар!»- деб айтди. «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бирор иш огир келса, намоз ўкир эдилар» (Абу Довуд ва Хасан ривоятлари).

«Бирор иш огир келса» жумласининг маъноси: бирор мухим ёки гам-кайгули иш бошига тушса, демакдир.

Абдуллох ибн Аббосга дўстларидан бирининг вафот этганлик хабари етиб келганида («Инна лиллахи ва инна-а илайхи рожиъу-ун»- деб) истиржоъ айтди ва икки ракаат намоз ўкиди. У иккинчи ракаатда узок ўтирганидан сўнг: «Сабр ва намоздан фойдаланинглар!»- дея ўрнидан турди (Ибн Хажар: «Буни Табарий яхши ривоят силсиласи билан накл килди»- деди).

Тўккизинчи: Мусибатлар ва мусибатларга сабр килиш учун бериладиган савобларни эсингиздан чикарманг.

Улардан баъзилари куйидагилардир:

А) Жаннатга кириш.

Аллох таъоло деди: «Фаришталар уларнинг хузурларига хар эшикдан кирадилар ва: «Килган сабрларингиз эвазига сизга осудалик бўлсин -  (дейдилар) Охират диёри кандай яхши-я!».

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох азза ва жалла деди: «Дунё ахлидан жигаргўшасини олганимда, сабр килган ва савоб умидида бўлган мўъмин бандам учун хузуримда жаннатдан бошка мукофот йўкдир»- деди» (Имом Бухорий ривояти).

«Жигаргўша» - дунё ахлидан бўлган ўгил, ака-ука ва инсон севган хар кимсадир.

«Савоб умидида бўлиш» эса, жигаргўшасини йўкотгани эвазига Аллохдан савоб умидида  бўлиш, демакдир. Хадис Кудсийда Аллох таъоло: «Эй, одам фарзанди, (мусибатнинг) биринчи лахзалар(и)да сабр килсанг, сенга жаннатдан бошка мукофотга рози бўлмайман»- деди (Ибн Можжа ривояти ва Бусирий хадиснинг ривоят силсиласини сахих-соглом деди).

Б) Сабрлиларга мукофотлари бекаму-кўст берилади.

Аллох таъоло деди: «Сабрлиларга савоблари бекаму-кўст берилади».

Авзоъий рахимахуллох деди: «Уларнинг савоблари тарози билан ўлчанмайди балки ховучлаб-ховучлаб берилади».

В) Аллох таъоло сабрлилар билан биргадир.

Бу биргалик ёрдам, кўмак ва муваффакият учун хосдир. Аллох таъоло: «Аллох сабрлилар билан биргадир»- деди.

Г) Аллох таъоло сабрлиларни яхши кўради.

Аллох таъоло: «Аллох сабрлиларни яхши кўради»- деди.

Д) Мусибатлар - гунохлар учун каффоротдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Мусулмонга етган касаллик, кайгу-алам, хатто, кирган тиконни хам Аллох таъоло унинг хатолари учун каффорот килади» (Муттафакун алайхи).

«Мўъмин ва мўминанинг бошига синов-балолар келаверади, келаверади токи улар Аллохга бирорта гунохсиз йўликадилар» (Имом Термизий ривояти).

Е) Аллох таъолодан салавот, рахмат ва хидоятнинг хосил бўлиши.

Аллох таъоло деди: «Мусибат етганида: «Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъу-ун» (Биз Аллохникимиз ва Аллохга кайтувчидирмиз) – деб айтган сабрлиларга башоратлар беринг: уларга роббиларидан салавот ва рахмат бордир. Ўшаларгина хидоятлангандирлар» (Бакара: 155-157).

Баъзи салаф олимларининг: «Аллох таъоло менга сабр килишим эвазига дунё ва дунёдаги нарсалардан кўра яхширок бўлган уч нарсани ваъда килган бўлса-ю, мен нега сабр кила олмайман»- деб айтгани накл килинган. У юкоридаги оятда зикр килинган уч нарсани назарда тутмокда.

Ё) Мусибатланган одамнинг мартабасининг кўтарилиши.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло бандаси учун бир мартабани такдир килган (ва банда унга ета олмаган) бўлса, Аллох таъоло уни бадани, ё мулки, ё фарзандида имтихон килади (мусибат билан). Кейин, унга сабр беради. Хатто, уни Ўзи такдир килган мартабага етказади» (Абу Довуд ривояти, Албоний бу хадисни сахих-соглом, деди).

Шунинг учун хам баъзилар: «Етган мусибатга таъзия билдиришдан кўра, улкан савоб билан табриклаш яхширокдир», деган эдилар

 

Хотима

Аллох таъоло хонадонингиздан чиккан маййит (ўлик)ни рахмат, кабрини кенг ва мунаввар килсин. Уни ўз рахмати билан жаннатига киритсин. Дархакикат, Аллох эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.

Мусибатланган дўстим, маййитингиз учун дуоларингизни дариг тутманг. Чунки у, дуоларингизга мухтождир. Холбуки, дуоларингиз унга килган буюк совгангиздир.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

 

*     *     *

 

   ЮкоригаÎ