Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

Кофир ва мушрикларга ўзни ўхшатиш

Абу Закарийя тайёрлади

 

Бисмиллах валхамду лиллах вассолату вассаламу ала расулиллах

Мухтарам мусулмонлар, Аллох учун дўст тутиш ва Аллох учун адоват килиш, Аллох учун яхши кўриш ва Аллох учун ёмон кўриш Ислом динининг асосларидан бири хамда Иймон халкаларининг энг мустахкамларидандир. Демак, муъмин Аллохни, расулини ва муъминларнигина дўст тутиб, ширк, куфр ва унинг ахлидан поклигини-безорлигини изхор килиши керак.

Бу дин Иброхим алайхиссалом ва ул зотга иймон келтирган ва Аллох таоло уларни намауна килиб кўйган кишиларнинг динидир. Аллох таоло шундай деди: "Сизлар учун Иброхим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга килган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз кавмларига: "Дархакикат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллохни кўйиб ибодат килаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат килаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар Ёлгиз Аллохга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зохирдир" — дедилар." (Мумтахана: 4).

Шунингдек бу дин Мухаммад расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг динидирки, Аллох у зотни ва хар бир муъминни кофирларни дўст тутмасликка буюрган: "Эй муъминлар, менинг хам душманим, сизларнинг хам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хакида хат-хабар) юборурсизлар, холбуки, улар сизларга келган Хак (Дин ва Куръон)га кофир бўлгандирлар!"  (Мумтахана: 1). Бу оят умум кофирлар хакидадир, аммо ахли китоблар хакидаги хос оят мана будир: "Эй муъминлар, яхуд ва насороларни дўст тутманглар. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сизлардан кимда-ким уларни дўст тутса, албатта у улардандир. Аллох золимларни хидоят килмас" (Моида: 57).

Ушбу оятга кулок тутинг: «Эй муъминлар, агар ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз иймондан куфрни афзал билсалар (яъни, очик кофир бўлсалар), сизлар уларни дўст тутманглар! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, улар золимлардир. (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, кариндош-уругларингиз, касод бўлиб колишидан кўркадиган тижоратларингиз хамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллохдан, Унинг Пайгамбаридан ва унинг Йўлида жиход килишдан суюклирок бўлса, у холда то Аллох ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллох бундай итоатсиз кавмни хидоят килмас.» (Тавба: 24). Бу оятнинг аввалида Аллох таоло муъминларни агар уларнинг якинлари ва кариндошлари иймондан куфрни афзал кўрсалар улардан алокани узишга буюрмокда, агар улар шундай килмасалар муъминлар хам мушрикликда улар билан бир хил бўлишларини таъкидламокда.

Аллох таоло мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги дўстликни узгани каби Аллох, унинг расули ва муъминлар билан дўстлашишга буюрди ва уни тавхиднинг асосий шартларидан килиб кўйди. Аллох субханаху ва таоло деди: «Сизларнинг дўстингиз факат Аллох, Унинг пайгамбари ва намозни тўкис адо етадиган , рукуъ килган холларида закотни ато етадиган муъминлардир. Кимки Аллохни, Унинг расулини ва муъминларни дўст тутса (нажот топгай) зеро, факат Аллохнинг хизби-гурухигина голиб бўлгувчидир» (Моида: 55,56).

Яна бир оятда: «(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Оллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Оллох ва Унинг пайгамбарига душманлик килган, уларнинг чегараларидан чиккан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки кариндош-уруглари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилларига (Оллох) иймонни битиб кўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Рух—Куръон билан кувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар окиб турадиган, улар мангу коладиган жаннатларга киритур. Оллох улардан рози бўлди ва улар хам (Оллохдан — У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Оллохнинг хизбидирлар. Огох бўлингизким, албатта Оллохнинг хизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар!» (Мужодала: 22).

Мухтарам мусулмонлар, юкоридаги Аллохнинг оятлари барча мусулмонларга Аллох учун дўст тутиш ва Аллох учун адоват килишни фарз килмокда. Лекин мусулмонларнинг аксарияти бу хакикатни билмайдилар. Шунинг учун минг афсуслар бўлсинки, уларнинг мушрик ва кофирлар билан дўстлашиш холлари кўп учрайди. Куйида биз ана шу холатлардан баъзиларини зикр киламиз.

Яхудий ва насронийларнинг йўлларига эргашиш мушриклар билан дўстлашиш кўринишларидандир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлар ўзингиздан аввал ўтганларнинг йўлларига изма-из эргашасизлар, хаттоки улар зоб (калтакесаксимон ундан каттарок судралувчи)нинг уясига кирсалар сизлар хам кирасизлар" Эй расулуллох "яхуд насороларми?" дедилар. "Ким бўлмаса?" дедилар. (Муттафакун алайхи).

Аллохга касамки, мусулмонлардан жуда кўплари хакикатда, яхуд ва насороларнинг йўлларига эргашиб кетдилар. Мазкур хадис пайгамбарлик аломатларидандир. Кўпчилик мусулмонлар бугунги кунда акида, ибодат, муомалалар, одат ва анъаналарда яхуд ва насороларга эргашдилар.

Баъзи мусулмонлар яхуд ва насороларга эътикодда таклид килдилар. Натижада улар хам пайгамбарлари ва солих кишиларининг даражаларини хаддан зиёда кўтардилар ва уларга рубубийят (тарбияткунандалик) хусусиятларини бердилар. Солих кишиларнинг кабрлари устига бинолар курилиб, мозорларга айлантирилди. Хожатмандлар хожатларини сўрайдиган, худди Каъбани  зиёрат килганда тавоф килгандек кабр атрофида айланадиган ва назр килганлар назрлари-атаганларини ана шу мозорларнинг шайхларига берадиган бўлдилар.  Холбуки, расуллуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафотлари олдида, сакаротул мавтда бизни ана шу ишлардан огохлантиргандилар. Бу ишни килганларни жуда каттик ёмон кўргандилар. Оиша разияллоху анхо ривоят киладилар, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафотларидан олдинги касалликларида шундай дедилар: «Аллох яхуд ва насороларни лаънатлади, улар пайгамбарларининг кабрларини масжид-мозорлар килиб олдилар». Оиша онамиз айтадилар: расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу сўзлари билан улар килган ишдан огохлантирмокдалар, шу нарса бўлмаса эди кабрларини очикка чикариб кўйган бўлардилар. Лекин мозор килиб олинишини карих кўрдилар.» (Муттафакун алайхи)

 Аллох таолонинг шариатини бир четга кўйиб ожиз инсонлар тузган малъун конунларни жорий килиш хам яхуд, насоро ва мушрикларга эргашишнинг кўринишларидан биридир. Аллох таоло деди: «Кимда-ким Аллох нозил килган дин билан хукм килмас экан, улар кофирлардир»  (Моида: 44).

Кофирларни хавас килиш, уларга хос кийимларни кийиш, ташки кўрнишда уларга таклид килиш хам мушрик-кофирларни дўст тутиш кўринишларидандир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда-ким ўзини бирон кавмга ўхшатса, у хам улардандир» деб мархамат килганлар. (Имом Ахмад ривояти)

Кофирларни дўст тутишнинг кўринишларидан яна бири уларнинг байрамини нишонлаш. Байрам диний амалдир, Аллох таоло бу хакда шундай дейди: «Биз хар бир миллатга (ўзига хос) ийдни килганмиз» (Хаж: 34). Биз мусулмонларнинг эса факат иккита ийд-байрамимиз бор, холос. Улар ийдул-фитр (Рамазон хайити) ва ийдул адхо (Курбон хайити). Аммо галаба байрами, мустакиллик байрами, янги йил байрами ва бошкаларни нишонлаш, буларнинг барчаси кофирларга таклид килиш. Бу каби байрамларни нишонлаш мумкин эмас, Аллох таоло Ўзининг бандаларини шундай сифатлаган: «Улар (Рахмоннинг суюкли бандалари) зурга гувох бўлмайдиган, ва лагв (бехуда сўз ёки амал) олдидан ўтган вактларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган холларида) ўтадиган кишилардир.» (Фуркон: 72). Аксари муфассирлар: «зурга гувох бўлмайдиган» яъни, ёлгон гувохлик бермайдиган деган бўлсаларда, Ибн Аббосдан: «мушрикларнинг байрамларига хозир бўлмайдилар» дегани ривоят килинган. (Куртубий тафсири, Фуркон сураси). Кофирларнинг байрамини нишонлаш мумкин эмаслигига куйидаги хадис хам далилдир.

Собит ибн Заххок разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хаётликларида бир киши «Бувона» исмли жойда бир неча туя сўйишни назр килди ва расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурига келиб: «Мен Бувонада бир неча туя сўйишни назр килдим», деди. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: «У ерда жохилийят бутларидан биронтаси бормиди?», деб сўрадилар. «Йўк», деб жавоб бердилар. «У ерда уларнинг байрамларидан бирортаси нишонланармиди?», деб сўрадилар.  «Йўк», деб жавоб бердилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Назрингга вафо кил (яъни, бажар), бас, Аллохга осий бўлинадиган ва киши ўзи эга бўлмаган нарсасида килинган назрга вафо йўк» дедилар. (Абу Довуд ривояти)

Кофирларнинг байрамларини нишонлаш, уларга дўстлик изхор килишнинг ёркин кўринишларидан. Бу кишининг динига, унинг иймонига путур етказади. Мусулмон одам бундан эхтиёт бўлиши, иймонини саклаши ва Аллох учун яхши кўриши, Аллох учун ёмон кўриши хамда Аллох йўлида дўстлашиб Аллох йўлида адоватлашиши лозим.

Биз билан сахобалар ўртасида осмон билан ерчалик фарк бор. Улар шу дин билангина гурурланишарди ва яхуд насороларга ўзларини заррача ўхшатмас эдилар. Балки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам каби ахли китобларга хилоф иш тутишни диндан деб билардилар. Улар ахли китоблардан ажабланмас эдилар. Балки, Аллох таолонинг ушбу сўзига биноан: «(Эй муъминлар), сустлашмангиз ва гамгин бўлмангиз. Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун-олий бўлгувчисизлар» (Оли Имрон: 139) уларга тахкир назари билан карашардилар.

Тарихга тилло харфлар билан битилган ана шундек улуг холатлардан бирини эслайлик: Рибъий ибн Омир билан Форс империяси лашкарларининг кўмондони Рустум ўртасида бўлган сухбатни эсланг. Унда Рустум Рибъийга караб:

— Сизларни биз билан жанг килишга ва бизнинг диёрларимизга келишга нима нарса ундади?

Рибъий:

— Бизни Аллох - Ўзи хохлаган кимсаларни бандаларга ибодат килишдан бандаларнинг парвардигорига ибодат килишга ва динларнинг жабридан ислом адолатига чикаришимиз  учун юборди, деди. Кейин Рустумнинг ўнг ва чап томонларига каради, хорланган, бўйинларини эгиб турган аскарларни кўрди ва: Бизга сизлар хакингизда тушдагина кўриладиган нарсалар етиб келарди, Аллохга касамки,  мен сизлардан кўра ахмокрок кавмни кўрмадим. Биз мусулмонлар жамоаси бир-биримизни хорлаб, кул килмаймиз. Сизлар бу килган ишларингиздан кўра бизнинг баъзимиз бошкасига худо деб айтсангизлар яхширок эмасмиди?! Шунда, одамлар бир-бирларига кайрилиб: Аллохга касам, бу арабий тўгри айтади-а?!, деб пичирлай бошладилар. Рибъийнинг сўзи катталар ва бошликларга худди яшиндек урилиб, уларнинг вужудларини парчалаб юборди. Хаттоки, улардан баъзилари: Ана шу арабнинг сўзини бизнинг кулларимиз анча вактгача махкаб ушлаб юришди, дейди.

Мусулмонлар Аллохнинг Куръони ва пайгамбарнинг суннатини махкам ушлашлари лозим. Улар маймун ва тўнгизларнинг болаларига эргашган ва уларга ўзларини ташки ва ички кўринишларда ўхшатган кунларида хор ва бир чакалик бўлдилар.

Хой мусулмонлар, биз учун азизлик факат ислом билан, биз учун эхтиром  факат мана шу дин билан, ундан бошкаси билан эмас. Биз хам Умар ибн Хаттоб розияллоху анху айтганини айтамиз: "Биз Ислом азиз килган кишилармиз, агар азизликни исломдан бошкасидан изласак Аллох бизни хорлайди!".

Хой мусулмон, яхуд ва насороларга ўхшашдан эхтиёт бўл! Модалардан эхтиёт бўл! Агар яхшиликни дунё ва охиратда саодатли бўлишни истасанг Аллохнинг динини махкам ушла, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан амалий ва кавлий суннатларида ўрнак ол! Акида ва туруш-турмушда Салаф солихларга эргаш.

Охирги сўзимиз "алхамду лиллахи роббил аламийн!"

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ