Ислом Нури

 

Жума насиҳатлари 

 

 

هذا هو الإسلام

Ислом шундай диндир

Шайх Муҳаммад Ҳассон

Ислом Нури таржимаси

 

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.

Аммо баъд...

Азиз оға-инилар, муҳтарама опа-сингиллар, барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, даврамизга хуш келибсиз, барчамизни Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг жаннатида ҳам жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган зот билан бирга қилсин.

Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугунги суҳбатимиз «Ислом шундай диндир» деб номланади ва унда қуйидаги мавзуларда сўз боради:

Биринчи: Ислом оламшумул дин

Иккинчи: Ислом ахлоқи

Учинчи: Ислом ғамини ким зиммасига олади

Тўртинчи: Келажак Исломникидир

Сўзларимга  диққат-эътибор қаратишингизни умид қиламан, Аллоҳ таоло сиз-у бизни Ислом ва мусулмонлар ғалабаси билан шодлантирсин, зотан У бунга қодирдир.

Ислом оламшумул дин

Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Ислом жуда катта неъмат ва улкан марҳаматдир, у Аллоҳ жалла ва ало еру осмон аҳли учун танлаган ва рози бўлган ягона диндир. Аллоҳнинг биринчи пайғамбари бўлган Нуҳ алайҳиссаломдан тортиб сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача ўтган қай бир расул ва набийни олманг, Аллоҳ таоло уни Ислом билан юборганини кўрасиз.

Қуръони каримда Нуҳ пайғамбар тилидан ҳикоя қилинади: «Ва мен Унга бўйсунувчи-мусулмонлардан бўлишга маъмурман (амр этилганман)» (Юнус: 72).

«(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга айтинг): «... Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилгандирман» (Намл: 91).

Аллоҳ таоло Иброҳим Халил алайҳиссаломни ҳам Ислом билан юборди: «Иброҳимнинг динидан фақат жоҳил-ақлсизларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан дунёда уни танлаб олдик ва у Охиратда шубҳасиз солиҳ (яқинларимиздан)дир. Эсланг: Парвардигори унга: «Бўйсун!» деганида: «Бутун оламлар эгасига бўйсундим-мусулмон бўлдим», деди. Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: «Ўғилларим, албатта Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг!» (Бақара: 130-132).

Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳиссаломни ҳам фақат Ислом билан юборгандир:  «(Эй яҳудийлар,) ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» де­ганида: «Сенинг тангринг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг тангриси бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйсунувчилармиз-мусулмонлармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар?» (Бақара: 133).

Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломни ҳам Ислом билан юборди: «Парвардигорим, менга подшоҳликни ато этдинг, яна тушларнинг таъвил-таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва Ерни яратган зот, дунёю охиратда Ўзинг хожамдирсан. (Умрим битиб, сен Ўзинг белгилаб қўйган ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин» (Юсуф: 101).

Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломни ҳам Ислом билан юборган. Унинг Сабаъ маликасига ёзган мактубини эсланг, малика уни ўз тобеъларига ўқиб бергани ҳақидаги оятда зикр қилинади: «(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб, малика Билқийснинг олдига ташлагач) у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди. У Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйсунган-мусулмон ҳолингизда келингиз!» (Намл: 29-31).

Малика Аллоҳ унинг қалбини очган куни шу Исломни қабул қилган ва шундай хитоб қилган эди: «Парвардигорим, дарҳақиқат мен (қуёшга сиғиниш билан) жонимга жабр қилибман, (энди) Сулаймон билан бирга барча оламлар хожаси — Аллоҳга бўйсундим-мусулмон бўлдим» (Намл: 44).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни ҳам Ислом билан юборган: «Мусо у (иймон келтирган кишиларга) деди: Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирар экансизлар, демак, мусулмон бўлсангизлар, Унинг ўзигагина суянинглар — таваккул қилинглар!» (Юнус: 84).

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни ҳам Ислом билан юборган: «Қачонки Ийсо улар томондан куфрни кўргач: «Аллоҳнинг динига даъват қилишимда ким менга ёрдамчи бўлур?», деди. Ҳаворийлар айтдилар: «Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам берувчилармиз. Аллоҳга иймон келтирдик. (Эй Ийсо), гувоҳ бўлгинки, биз Аллоҳга бўйсунувчилар-мусулмонлармиз» (Оли Имрон: 52).

Ва ҳатто, мўмин жинларнинг дини ҳам Исломдир, Қуръони каримда улар тилидан айтилади: «Албатта бизларнинг орамизда мусулмонлар ҳам бордир ва (шунингдек) орамизда (йўлдан) озганлар ҳам бордир. Бас, кимки мусулмон бўлса, демак ана ўшалар тўғри йўлни мақсад қилиб олибдилар. Энди (йўлдан) озганларга келсак, бас, улар жаҳаннам учун ўтин бўлган кимсалардир» (Жин: 14, 15).

Аллоҳ таоло пайғамбарларининг сўнггисини Ислом билан юборди: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилди: «Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).

Демак, Аллоҳ таоло нафақат арабларга, балки бутун башариятга, еру осмонлар аҳлига танлаган ва рози бўлган ягона дин шу Исломдир: «Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир».

Аллоҳга қасамки, башариятнинг қаттол дашту биёбонларда жизғанак бўлишига, инсониятнинг зулматларда йўл йўқотиб юришига ягона сабаб – Исломга уруш очгани, Исломга тажовуз қилгани, Аллоҳ азза ва жалланинг бутун башариятнинг дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт-саодатига сабаб бўлиши учун туширган динидан бурилиб кетгани бўлди!! Олам бугун ҳайратомуз даражада кўп хавфсизлик воситаларига эга бўлишига қарамай, ҳамма жойда зўравонлик ва жиноятга қарши курашиш учун психология ва социология фанига асосланган кўплаб илмий лойиҳаларга эга бўлишига қарамай, тинчлик ва омонлик неъматидан маҳрум бўлиб қолди. Олам бугун кўплаб ядровий, биологик ва атом қуролларига эга эканига қарамай, қудратли ҳарбий салоҳиятга эга эканига қарамай тинчлик ва омонлик неъматидан маҳрум бўлиб қолди. Олам бугун ҳар хил халқаро ташкилот ва кенгашларига, улар тарафидан қабул қилинаётган қарорларнинг кўплигига қарамай, тинчлик ва омонлик неъматидан маҳрум бўлиб қолди. Балки, миллионлаб кишилар ҳар лаҳза ўлимни кутиб яшайдиган бўлиб қолди. Чунки, Аллоҳнинг манҳажидан-йўлидан узоқлашиб кетган башариятнинг ихтиро этган хавфсизлик воситалари бугун унинг ўзига қарши қирғин воситаларига, инсониятни кўз очиб юмгунча йўқ қилиб юборувчи қирғин қуролларига айланди. Ҳа, хавфсизлик воситалари бугунга келиб қўрқитиш ва даҳшатга солиш воситасига айланди. Миллионлаб инсонлар ҳар лаҳза ўлимни кутиб яшамоқдалар, дунё кенг бўлишига қарамай, уларнинг кўзига тор бўлиб кетган, дунё ёруғ бўлишига қарамай, уларнинг кўзига қоронғу бўлиб қолган. Улкан бозорлар ва гигант савдо марказларининг кўплигига, ҳамма ёққа тиқилиб кетган мол-товарларнинг кўплигига қарамай, улар бир тишлам нон тополмайдилар. Бутун олам бугун юрак тинчлиги, қалб барқарорлиги, дил ёруғлиги ва кўнгил хотиржамлигини ҳис қилолмай қолган.

Буларнинг ҳаммаси бечора башариятнинг Аллоҳ жалла ва ало унга дунё ва охиратда саодатга эришиши учун танлаган мана шу динидан бурилиши натижасида содир бўлди.

«(Аллоҳ) айтди: «Ундан (яъни жаннатдан) ҳар иккингиз тушингиз. Айрим (зурриётларингиз) айримларига душмандир. Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз». У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди, (Аллоҳ) айтди: «Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз келганида уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан». Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига иймон келтирмаган кимсаларни мана шундай жазолармиз. Охират азоби эса шак-шубҳасиз қаттиқроқ ва узунроқдир» (Тоҳа: 123-127).

Аллоҳ таборака ва таолонинг манҳажидан-йўлидан оғишнинг одилона ва аниқ натижаси ана шундай бўлади.

Кечаю кундуз тинимсиз ғарб оммавий ахборот воситаларида бонг урилаётганидек, Исломни қотиб қолиш, қолоқлик, реакционлик, ваҳшийлик, қутурганлик ва шунга ўхшаш тамғаланган туҳматлар билан айблашимиз жуда катта жаҳолат ва очиқ зулм бўлур эди. Зеро, ғарбнинг ушбу ахборот воситаларини ер халқларининг, балки ердаги итларнинг ҳам энг нопоклари бўлмиш яҳудлар бошқаришади, улар нафақат ҳамма ахборот воситаларини, балки Америка сиёсатини, унинг иқтисодий, таълим-тарбиявий, иъломий-мафкуравий, сиёсий жиҳатларининг ҳаммасини қўлга олишган. Ўқинглар, Американи аслида кимлар бошқараётганини билиб оласиз. Америка расмийлари Нью Йорк ва Вашингтондаги портлашлар ортида мусулмонлар тургани ҳақида ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган узил-кесил далил-исботлар тақдим эта олдими?! Йўқ, албатта!! Ушбу амалиётлар ортида мусулмонлар турганини кучли далиллар билан исботлаб беришини талаб қиламиз!! Йўқ, аслида бу ишлар ортида яҳудлар турибди!! Бу ҳақиқатни жуда кўпчилик жуда яхши билади. Нафақат бу амалиёт ортида, ер юзидаги ҳар бир мусибат ортида яҳудлар қўли борлиги очиқ-ойдин ҳақиқатлардан. Улар Американинг ва Европанинг қоқ марказига кириб бораётган улкан исломий жонланишни – буни мен бироздан кейин бизнинг эмас, балки уларнинг ўз сўзлари билан исботлаб бераман – ва янгидан бўй кўрсатиб, Америка ва Европанинг марказига кириб бораётган бу улкан «дев»ни йўлдан тўхтатиб қолишни истадилар, унга бутун дунёни қарши қўйишни ва уни Америка аслаҳалари билан уриб ташлашни истадилар.

Бугун террорга қарши урушнинг бошида турганлар ер юзида террорни биринчи бўлиб бошлаб берганлар ҳамда жаҳон террорчиларининг устозларидир!!

Тарихни ўқинг, ҳақиқатлардан бохабар бўласиз. Оммавий қирғин қуроли орқали Ҳиросимада бир неча секундлар ичида 170 000 (бир юз етмиш минг) инсоннинг ёстиғини қуритганлар, орадан уч кун ўтказиб Нагасакида яна шундай қирғинга қўл урганлар кимлар эди?!! Германияда осмондан бомба ташлаб, бир куннинг ўзида 570 000 (беш юз етмиш минг) тинч аҳолини қириб ташлаган ва миллионга яқин инсонни мажруҳ қилганлар кимлар эди?!! Ироқда 2 500 000 (икки миллион беш юз минг)дан ортиқ, аксарияти тинч аҳоли вакиллари бўлган инсонларни ўлдирганлар кимлар эди?!! Суданда, Сомалида, Афғонистонда, илгарироқ Ливияда минглаб инсонларни ўлдирганлар кимлар эди?!! Жорж Буш отаси Ироқни қандай тиғдан ўтказишни эълон қилган бўлса, Афғонистонда айни шаклда қатлиом ўтказиш режасини эълон қилди. Камбағаллик даражасидан ҳам пастроқ ҳолатда кун кечираётган қашшоқ халқни биргина шахсни деб ўлдирмоқдалар, кечирилмас жиноятчи деб кўрилган, аслида бу жиноятда унинг қўли борлиги исботини ҳам топмаган биттагина одамни деб бутун бошли бегуноҳ халқни қирғинбарот қилмоқдалар!!

«Жаҳон цивилизацияси (тараққиёти ва маданияти) дарғаси» бугунда айбдорлиги тўла-тўкис исботини топмаган шахсни деб бутун бошли халқни жазоламоқда, «жаҳон цивилизацияси дарғаси» Исломни террорчиликда айбламоқда. Хўш, нега унда Американинг энг янги қурол-аслаҳалари билан бегуноҳ тинч фуқароларни террор қилинаётганидан кўз юмиш керак?!! Нега бу қирғинни террор деб баҳоламаслик керак?!! Нега Боснияда сербларнинг мусулмонларни террор қилганидан кўз юмиш керак?!! Америка ўзининг Европадаги манфаатларини сақлаб қолиш мақсадидагина бу можарога аралашишга мажбур бўлди, чунки у бу «улкан дев»нинг Европага тобора ичкарилаб боришидан қўрқади!! Бугун у ушбу минтақага тўла ҳукмронлик қилишни, шу билан бирга Каспий денгизи минтақасига ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатишни истамоқда. Чунки, бу минтақа  кўрфаздаги нефт запаслари камайиб бориши ортидан ер юзидаги энг улкан нефт запаслари жойлашган минтақа ҳисобланади. У бугун Каспий минтақасида террорга барҳам бериш ва Афғонистонда исломчиларни йўқ қилиш баҳонасида ушбу минтақада тўла ҳукмронлигини ўрнатишни истайди! Яқинда чиққан «Иклил ал-жабал» (сўзма-сўз: тоғ гулчамбари, ўсимликшуносликда: розмарин – хушбўй мой олинадиган бута) деб аталган қасидаларида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин:

«Мусулмонлар шайтоннинг йўлига йўлландилар, ер юзини ифлослантирдилар, уни нопокликка тўлдирдилар. Келинг, биз ерга поклигини қайтарайлик ва уни ўша ифлосликлардан тозалайлик. Қуръонга тупурайлик, итларнинг динига эргашган ва Муҳаммадга эргашган ҳар бир кимсанинг бошини кесайлик ва бунинг учун заррача афсусланмайлик...».

Хўш, нега бу террордан кўз юмиш керак?!! Нега бу террорлардан кўз юмиб келинмоқда?! Хавфсизлик кенгаши шу пайтгача Исроилга қарши элликдан ортиқ қарор қабул қилган. Бироқ, Америка ўзининг бу эркатойини ушбу қарорларнинг биргинасини бўлса-да бажаришга мажбур қилмади! Аммо, айни дамда Ироқни БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг босим ўтказилиши ортидан қабул қилган биргина қарорини бажаришга мажбур деб эълон қилди ва шунинг ортидан Ироққа қарши уруш бошлади, ушбу ҳужумлар ҳозиргача давом этмоқда!!

Хўш, ким экан аслида ҳақиқий террорчи?!! Қаерда бўлаётган экан ҳақиқий террор?!!

Исломни террор дини деб айблайдилар, ваҳоланки уларнинг ўзлари ер юзидаги энг катта террорчилар!! Бироқ, ҳақиқатларни бузиб кўрсатиш вазифасини дўндириб бажараётган ахборот воситалари уларнинг қўлида. Аммо, бечора уммат ушбу масалани кўтариб чиқадиган ахборот воситаларига ҳам эга эмас. Балки, ҳақиқатларни шовқин-суронларсиз, рақамлар тили билан баён қилиб берувчи ҳар қандай эркин ва ростгўй овоз дарҳол бўғилади!!

Аслида, Ислом раҳм-шафқат дини, олижаноблик дини, ҳатто душманларга берилган аҳдларга вафо қилиш динидир. Суҳбатимизнинг иккинчи моддаси шу ҳақда давом этади.

Ислом ахлоқи

Мен мусулмонлар ўртасидаги исломий ахлоқлар ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Мен Исломдаги амалларга тааллуқли ахлоқлар, ибодатга доир ахлоқлар, табиий ахлоқлар, мусулмонларнинг ўзаро бир-бирлари билан муомалаларидаги ахлоқлар ҳақида ҳам сўзламоқчи эмасман. Балки, бугун мен Исломнинг мусулмон бўлмаганларга нисбатан муомаласидаги ахлоқлари ҳақида сўзламоқчиман.

Барчангиз яхши биласизки, яҳудлар тинчлик-омонлик ва барқарорлик таъмини фақат Ислом сояси остидагина тота билдилар. Яҳудлар то Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тузишган аҳдларига хиёнат қилган кунларигача ҳеч қандай озорга дуч келмаган эдилар. Салибчилар ва насронийлар тинчлик ва омонликни фақат Ислом орқали билдилар.

Умар ибн Хаттоб Байтул Мақдис калитларини қабул қилиб олиш учун Мадинадан келган куни Ийлиё – Байтул Мақдис – аҳлига берган аҳд бандларини ўқиб кўринг.

Уларга жонларига, молларига, черковларига омонлик аҳдини берди, улардан қай бир киши Ийлиё еридан чиқиб кетишни истаса, то хавфсиз ерига етиб олгунича унга омонлик берилиши зарур эди, улардан қай бир киши шу ерда қолишни истаса, то хирожи қўлига келмагунича ундан ҳеч қандай мол олинмас эди.

Мана, Ислом қандай дин!! «Саҳиҳ Муслим»да келтирилишича, Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу айтади: «Мени ва Абу Ҳусайлни – розияллоҳу анҳу – Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳозир бўлишдан тўсган нарса шу бўлдики, чиқиб бораётган пайтимизда бизни мушриклар ушлаб олишди. Улар бизга: «Муҳаммаднинг олдига кетаяпсизларми?», дейишди. Биз: «Йўқ, Мадинага кетаяпмиз», дедик. Шунда мушриклар биздан Мадинага қараб кетишимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жангда қатнашмаслигимиз ҳақида Аллоҳ номи билан аҳду паймон олишди. Шундан сўнг мен Абу Ҳусайл билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бориб, мушриклар билан бўлган воқеани айтиб бердик». – Эшитинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа ва Абу Ҳусайлга уруш ҳолатида туриб нима дедилар: – «Боринглар – яъни, биз билан жангда ҳозир бўлманглар – биз уларга берган аҳдга вафо қиламиз ва улар устига Аллоҳдан мадад сўраймиз». (Имом Муслим (98/1787) ривояти).

Мана бизнинг динимиз, мана бизнинг пайғамбаримиз ахлоқлари! Бизда мусулмонга нисбатан муомала одоби бор, жиноятчига нисбатан муомала одоби бор, душманга нисбатан муомала одоби бор, яқин ва севикли кишига нисбатан муомала одоби бор!

Ислом ҳаммасининг қонун-қоидаларини тузиб берган, ҳамма нарсани баён қилиб берган. Мана исботи: «Боринглар, биз уларга берган аҳдга вафо қиламиз ва улар устига Аллоҳдан мадад сўраймиз».

Оддий бир аскар – қўмондонлардан бири эмас – Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу қўмондонлиги остидаги бир аскар Ироқдаги бир қишлоқ аҳлига омонлик бериб қўяди ва ўзининг қўмондони Абу Убайдага бу ҳақда хабар беради. Шунда Абу Убайда дарҳол бу ҳақда халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни хабардор қилиб мактуб юборади ва унинг буйруғини кутади. Умар Абу Убайдага йўллаган жавоб мактубида Аллоҳга ҳамду сано айтганидан сўнг, мана нима деди: «Аллоҳ азза ва жалла вафоси улуғ Зотдир. Сизлар то уларга берган аҳдларга вафо қилмагунингизча ва улар устида Аллоҳдан мадад сўрамагунингизча вафодор бўлолмайсизлар».

Мен ушбу ҳодисадан олинадиган муҳим икки нуқтага тўхталиб ўтишни истардим:

Биринчидан: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу биргина шахснинг ҳам – ҳатто у оддий аскар бўлса ҳам – ҳурмат-эътибори борлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига амалий бўйсуниш билан кўрсатиб беришни истадилар: «Мусулмонларнинг қонлари (ҳурмат ва қасосда) тенг, энг паст даражадагиси ҳам уларнинг ҳимояси борасида саъй-ҳаракат қилади, энг узоқда бўлгани ҳам ўз ҳимоясига ола билади...» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 2391). У киши бир шахснинг ҳурматини баён қилиб бердилар. Агар биргина оддий аскар бутун бир диёр аҳлига омонлик бериб қўйган бўлса ҳам, ушбу қўшин қўмондонидан тортиб барча мусулмонлар унинг берган аҳдига вафо қилишлари вожиб бўлади.

Иккинчидан: Умар розияллоҳу анҳу Ислом ахлоқлари худди Француз Инқилоби қабул қилган инсон ҳуқуқлари қоидалари ёки Америка ёки БМТнинг халқаро инсон ҳуқуқлари декларациялари каби қоғозлардагина қолиб кетадиган ва ахлоқ кодекслари битилган китоблардан ташқарига чиқмай қолаверадиган ахлоқлар эмаслигини исботлаб бердилар. Мазкур назарий қонун-қоидалар эса варақлар ва токчалар бағрида қолиб келмоқда.

Ислом қуруқ назарияларни тақдим этмайди, у одамлар оламида ярқ этиб кўзга ташланиб турадиган олий, юксак ва гўзал раббоний амалий намуналарни тақдим этади, ушбу намуналар одамлар ичида уларнинг воқеъий ҳаётларига айланиб кетгандир. Бунга яққол мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу машҳур сўзларидир: «Аллоҳга қасамки, агар Фотима Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизи ўғирлик қилса ҳам, албатта қўлини кесган бўлардим» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). 

Бунга яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган Бану Исроилдаги бузуқ аёллардан бири ташналикдан тили осилиб қолган бир итга раҳми келиб, уни суғориб қўйгани учун Аллоҳ уни жаннатга киритгани ҳақидаги сўзлар мисол бўлади. (Имом Муслим ривояти).

Бунга яна бир аёлнинг бир мушукни қамаб қўйиб оч қолдиргани туфайли дўзахга тушгани ҳақидаги сўзлари мисол бўлади. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ислом шудир, бизнинг Исломимиз мана шундай диндир! Умар ибн Абдулазизнинг халифалик даврида Ислом қўшини Самарқандни фатҳ этганида Самарқанд аҳли бу фатҳни ботил ва ноҳақ санадилар. Сабаби,  мусулмонлар Самарқанд аҳлига аввал Исломни таништириб, ё уни қабул қилиш, ё жизя тўлаш ё эса урушга ҳозир бўлиш ҳақида огоҳлантирмасдан туриб улар устига бостириб кирган эдилар. Шунда Самарқанд аҳли Умар ибн Абдулазизга мактуб йўллаб, унга воқеани баён қиладилар ва ўз шаҳарлари фатҳи ноҳақ йўл билан бўлганини хабар берадилар. Шундан сўнг халифа Самарқанддаги фотиҳ лашкарига зудлик билан шаҳарни ташлаб чиқиб кетиш ҳақида буйруқ юборади. Кейин бундан таъсирланган шаҳар аҳли ғолиб лашкар ҳузурига «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ» калималарини айтган ҳолда чиқиб келадилар.

Салоҳуддин Қуддусни фатҳ қилган куни Исломнинг энг ашаддий душманлари бўлмиш салибчиларга исломий ахлоқнинг амалий намунасини тақдим этди. У ўзининг ашаддий душмани Ричард Шерюракни даволаш учун ўзининг хос табибини ва бунинг учун зарур дори-дармонларни юборди.

Муҳаммад Фотиҳ Константинополни (Истамбулни) фатҳ қилиб, унга кириб келган ва Аё София соборига кирган куни мусулмон бўлмаганларга нисбатан исломий бағрикенглик дарсларидан яна бир дарсни тақдим этди. Мана булар ҳаммаси тарихда битиб қолдирилган. Машҳур файласуф Де Бьюл тан олиб айтганидек, ғолиб ва музаффар Ислом умматидек олийжаноб уммат бўлмаган. Ҳа, Ислом бағрикенглик динидир, у раҳм-шафқат динидир. Бу борада биргина ҳадис келтириш кифоя қилса керак. Ибн Ҳиббон ва Ибн Можа Амр ибн Ҳамиқ ал-Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва шайх Албоний саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким бировга қонини (яъни жонини) ишонган бўлса-ю, у уни ўлдириб қўйса, мен қотилдан безорман, гарчи мақтул кофир бўлса ҳам».

Ислом шудир, Ислом ана шундай диндир! Қанийди мен ғарбликларга мана шу ҳақиқатларни эшиттира олсам! Аслида, аниқ биламанки, улар бу ҳақиқатларни яхши билишади, бироқ қон-қонларига сингиб кетган нафрат уларни янги-янги салибчилик ҳужумларига чорлайверади!! Уларни Ислом оламига қаратилган бу ҳужумлар «янги салибчилик уруши» эканини тилларида ошкор қилдирган нарса дилларидаги шу нафратдир. Аллоҳ таоло мунофиқларни ўз тилларидан тойдириб, дилларидаги нарсаларни юзага чиқартириб қўйди. Мусулмонлар маккор ва алдамчи сиёсатлар оқими ичра лоп этиб кўриниб қоладиган ана шундай тилдан чиқиб кетадиган сўзлар орқали ўз душманлари ким эканини аниқ билиб олишлари зарур. Кофирлар Исломга қарши адоватларини ўраб-чирмаб, омма фикрини бошқа томонга буриб юборишга уринишади. Бироқ, Аллоҳ таоло очиқ кўзли Ислом аҳлига куфр аҳлининг ҳақиқатларини ва мўминларга қарши хиёнатларини очиб ташлашни истади. Аллоҳ таоло айтади:

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди» (Бақара: 109).

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» (Оли Имрон: 118).

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!» (Мумтаҳана: 1).

Ислом ғамини ким зиммасига олади

Эй Аллоҳ жалла ва алони ягона билган мўмин, эй мусулмон! Эй Аллоҳга муҳаббатни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатни даъво қилувчи! Ҳар ким қўлидан келган нарса билан Исломга хизмат қилмоғи, Ислом ғамини зиммасига олмоғи зарур. Кимдир таъсирчан сўзи билан, кимдир фойдали китоб ё кассеталар тарқатиш билан, яна кимдир мусулмон биродарларига моддий кўмак кўрсатиш билан бўлсин, муҳими, Ислом ғамини зиммага олмоқ даркор. Агар бу дин ғамини ҳозир зиммага олмасангиз қачон оласиз?!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мендан аввал Аллоҳ таоло тарафидан юборилган ҳар бир Пайғамбарнинг фидойи (ёрдамчилари) ва асҳоблари бўлган. Улар ўз Пайғамбарларининг суннатини ушлаб, айтганига юришган. Улардан кейин ўзлари қилмайдиган ишларни гапирадиган ва буюрилмаган (нотўғри) ишларни қиладиган ўринбосарлар уларнинг ўрнига келишди. Кимда-ким бундай кимсаларга қарши қўли билан курашса, у мўминдир! Кимда-ким тили билан курашса, у мўминдир! Кимда-ким қалби билан курашса, у мўминдир! Бундан кейин хардал уруғичалик ҳам иймон йўқдир!». (Имом Муслим ривояти).

Сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фидойи ёрдамчиси бўлишингиз, шу динни ҳимоя қилишингиз, унинг йўлида ҳаракат қилишингиз мумкин! Ўз мансабингиздан фойдаланинг, имконият ва куч-тоқатларингизни ишга солинг, обрў-эътиборингиздан фойдаланиб, у ер бу ердаги масъул шахслар билан боғланинг, уларга бу диннинг гўзал ва нурли юзини кўрсатиб беринг. Чунки, ҳозирда биз истасак истамасак Ислом ҳар хил туҳматлар остида қолган, бизнинг Исломимизга террорчилик, экстремизм ва бало-бадтар тамғалар ёпиштириб ташланган. Биз Исломнинг нуроний қувватини нафақат тилларимиз билан, балки қалбларимиз ва амалларимиз билан кўрсатиб беришимиз лозим. Ҳар биримиз тили билан Исломга гувоҳлик берган, бироқ қай биримиз Исломни комил суратда, бор улуғлиги ва гўзаллиги билан кўрсатиб беролганмиз?! Бугунги кунда Исломга энг катта хизмат унга воқеликда амалий суратда гувоҳлик беришдир, шу пайтгача эса фақат тилларимиз билан гувоҳлик бердик.

Фозил биродарим! Умматдан бор куч-ғайратини сарфлаб, сидқидилдан ҳаракат қилиши талаб қилинади, у ўзининг барча имкониятларини ишга солиши, барча жойларда, ҳамма босқичларда ҳаракат қилиши, Исломнинг нурли чеҳрасини кўрсатиб бериши лозим. Агар Америка ёки Европада дўстингиз бўлса, унга шунга ўхшаган биронта рисола ёки кассета юборишингиз мумкин. Муҳими, агар дилингизда Ислом ғами бўлса, шу дин учун нимадир қилишингиз керак, Аллоҳ таборака ва таолонинг динига хизмат қилиб қолишдан қуруқ қолмаслигингиз керак. Мени кўп афсуслантирадиган ҳолатлардан бири шуки, кўпчилик мусулмонлар мана шу каби суҳбат ва маърузалардан кейингина ўзининг вазифаси нимадан иборат бўлиши мумкинлиги ҳақида сўраб қолади. Аслида, ҳар бир мусулмон маърузалардан олдин ҳам, кейин ҳам, умуман ҳаётининг ҳар бир нафасини шу дини учун яшаши лозим. Ўз келажагингиз, фарзандларингиз келажаги, оилангиз келажаги ҳақида режа тузганингиз каби мана шу дин учун ҳам режа тузишингиз, шу дин учун яшашингиз лозим. Уйқуга кетаркансиз, кўзингиз шу дин ғами билан ёшланган бўлсин, яҳуд кофирларининг Фаластинда қилаётган қилмишларидан бўлсин, сигирпараст мушрикларнинг Кашмирда қилаётган қилмишларидан бўлсин, худосиз жиноятчиларнинг Чеченистонда қилаётган қилмишларидан бўлсин, ёки Афғонистондаги биродарларимиз бошига келаётган кўргуликлардан бўлсин, ишқилиб қалбингизни ёндираётган аламлар кўз ёшга айланиб, ёноқларингизга оқсин. Агар ҳозир бу дин ғамини кўтармасангиз, қачон кўтарасиз?! Агар ҳозир қалбингиз шу дин ғами билан ёнмаса, қачон ёнади?! Агар ҳозир қўлингизда бўлган барча имкониятларни, ақл, фикр, қалб, қалам, мол-мулк, обрў, мансаб, куч-тоқат ва ҳаракатингизни ишга солмасангиз, қачон динга хизмат қиласиз?!

Умматнинг ҳаммаси Аллоҳ таборака ва таолонинг динига хизмат қилиш учун қўлидан келган ҳамма чорани ишга солиши ва шу билан бир қаторда борлиқнинг ягона ҳукмдори Америка эмаслигига ва олам чархпалагини айлантираётганлар оврупаликлар эмаслигига, балки бутун борлиқнинг ягона бошқарувчиси подшоҳлар подшоҳи бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эканига мутлақ ишонч ҳосил қилиб олишлари зарурдир. Қалблар Аллоҳга бўлган мутлақ ишонч билан тўлиб тошиши зарур. Борлиқ ишини ягона бошқарувчи зот Аллоҳ эканига, борлиқда содир бўлувчи ҳар бир нарса фақат Унинг изни, илми, ҳикмати, қадари ва иродаси билангина бўлишига ишончимиз комил бўлиши зарур. Ўйламангки, Аллоҳ таоло халқларни яратиб қўйиб, кейин уларни ўз ҳолича ташлаб қўйган. Йўқ, асло ундай эмас! Борлиқда фақат У истаган иш содир бўлади!! «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Лавҳул Маҳфузда) мавжуддир» (Анъом: 59).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яҳудий руҳонийларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, деди: «Эй Муҳаммад, биз Тавротда ёзилган кўрдикки, Аллоҳ осмонларни бир бармоқда, ерларни бир бармоқда, сув ва тупроқларни бир бармоқда, тоғлар ва дарахтларни бир бармоқда, қолган халойиқларни бир бармоқда кўтариб, уларни силкитади ва: «Мен Подшоҳман, Мен Подшоҳман», дейди». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сўзини тасдиқлаб кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўринди. Сўнг у зот Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқидилар: «Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир» (Зумар: 67). (Муттафақун алайҳ).

Қанийди уммат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг биргалигини билганида!! Ҳеч қачон мағлуб бўлмас Қудрат Соҳибининг ўзлари билан биргалигини, ухламас Барҳаёт Зотнинг ўзлари билан биргалигини, ҳеч қачон адашмайдиган ҳидоят қилувчи Зотнинг ўзлари билан биргалигини, асло камбағаллашмайдиган ғаний Зотнинг ўзлари билан биргалигини, ҳеч қачон хорликка дучор бўлмайдиган ғолиб Зотнинг ўзлари билан биргалигини билганида эди!! Нақадар улуғ биргалик бу!! Аллоҳ жалла жалолуҳу билан биргалик бу!!

Аллоҳ – бу шундай исмки, оз нарса устида зикр қилинса, кўпайтириб беради.

Аллоҳ – бу шундай исмки, мусибатлар пайтида зикр қилинса, омонлик беради.

Аллоҳ – бу шундай исмки, хавф-хатарлар ичида зикр қилинса, уларни йўқ қилади.

Аллоҳ – бу шундай исмки, еру осмонлар У билан ва Унинг учун мавжуд бўлиб турибди.

Аллоҳ – мулк Эгасидир, подшоҳлар подшоҳидир, осмонлару ерларнинг Жабборидир! Қани Од?!! Қани Самуд?!! Қани Фиръавн?!! Қани Қорун?!! Қани Ҳомон?!! Қани Абраҳа?!! Қани фил эгалари?!! Қани золим туғёнкорлар?!! Қани залолатда уларга эргашганлар?!! Нима бўлди ҳаммасининг оқибати?!!

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Ирам (шаҳридаги) Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? (Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Қозиқлар (яъни Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир» (Вал-фажр: 6-14).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!» (Фил: 1-5).

Борлиқнинг бошқарувчиси Яккаю Ягона Аллоҳдир! Нега қалблардаги иймонга путур етди?! Нега Роббимизга бўлган ишонч заифлашди?! Нега фақат моддий нарсаларгагина ишонадиган бўлиб қолдик?! Илгарироқ умматнинг душманларига қарши дуо қилайлик, десак, айримлар бизга остида нима маъно борлиги ёлғиз Аллоҳга аён бўлган ғалати қараш билан қарашарди, «Бу девоналар нима деяпти ўзи, нимани кутишяпти ўзи?!!» дейишарди. Аллоҳ жалла ва ало безовта қалблар жароҳатига малҳам қўйишни, шак-шубҳалар тўрига илашиб қолган кўнгиллардан шак-шубҳаларни кетказишни истади, бутун ер аҳли борлиқнинг ягона бошқарувчиси Аллоҳнинг Ўзи эканини, ер юзидаги ҳеч қандай куч-қудрат Аллоҳнинг динини йўқота олмаслигини, чунки бу динни асрашни зиммасига олган Зот бутун оламлар Парвардигори бўлган Зот эканини билишини истади.

Суҳбатимизнинг сўнгги бўлимида айни шу ҳақда сўз юритамиз.

 

Иккинчи хутба:

Келажак Исломникидир

 

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аллоҳим, Ўзинг у зотни энг яхши мукофотлар билан мукофотлагин.

Аллоҳим, Ўзинг у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёмат у зотни севган ва йўлларига йўлланиб, суннатларини тутган ҳар бир кишига кўпдан-кўп саловоту саломлар йўллагин.

Аммо баъд...

Севикли дўстларим! Келажак Исломникидир!

Айримлар юзига умидсизлик, шак-шубҳа, тараддуд, Исломга нисбатан хавф-хатар белгилари соя солаётганини кўрмоқдамиз. Йўқ! Бор овозим билан, оғзимни тўлдириб айтаманки: Йўқ! Ер юзида Аллоҳнинг нурини сўндиришга қодир қувват бўлган эмас ва асло бўлмаяжак!! «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёювчидир. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан гарчи мушриклар истамасалар-да барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Саф: 8, 9).

Агар ер юзида мавжуд динларнинг бирортасига Исломга қилинган даражада ҳужумлар қилинганида, ўша дин умуман ер юзидан ўчиб йўқ бўлиб кетган бўлур эди. Ислом илк лаҳзаларидан бошлаб ҳужумларга дучор бўлди, лекин Аллоҳ таоло Ислом йўлига тўғаноқ бўлганларнинг ҳаммасини ҳалок қилди, Исломни эса сақлаб қолди. Ислом Аллоҳ ва Пайғамбарининг ваъдасига кўра то қиёмат йўқ бўлмай, буюклигини йўқотмаган ҳолда сақланиб қолаверади. «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар» (Анфол: 36). Ҳа, улар миллиардлаб пул-молларини Исломни йўқотиш мақсадида ишлатадилар, охир-оқибат ўзлари мағлуб бўлишади!! Буни Аллоҳ Роббул оламийн айтмоқда. Сиз У Зотнинг сўзларини тасдиқлайсизми?!! «... сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» (Анфол: 36, 37).

«Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: «Шак-шубҳасиз улар қўллаб-қувватланувчилардир ва шак-шубҳасиз Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлувчидирлар», деган Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир» (Вас-соффат: 171-173).

«Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!» (Юсуф: 110).

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» (Оли Имрон: 111).

«Иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган» (Рум: 47).

Аллоҳим, умматни Ўз нусратингга лойиқ қиладиган иймон билан ризқлантиргайсан, эй ҳукмдорлар ҳукмдори, эй оламлар Парвардигори!

Бу мазмунда оятлар кўп.

«Саҳиҳ Муслим»да Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ҳавои нафсларидан сўзламайдиган ростгўй зот айтганлар: «Аллоҳ таоло мен учун ерни йиғиб берди, мен унинг машриқу мағрибларини кўрдим. Умматимнинг мулки ердан мен учун йиғиб берилган жойгача етади».

Имом Аҳмад ва Табароний Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган, Албоний санадини саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Албатта бу дин кеча ва кундуз етган жойгача етиб боради, Аллоҳ жундан ё тош-кесакдан қилинган биронта ҳам уйни қолдирмасдан, азизни азизлаб ва хорни хорлаб, ушбу динни унга албатта киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Исломни азиз қилади, хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади» (Аҳмад (4/103), Табароний «Ал-кабир»да (12802), Ибн Ҳиббон (1631, 1632), (Ҳоким (4/430, 431) ривоятлари, Ҳайсамий «Мажмаъ»да (6/14) Аҳмаднинг ровийлари саҳиҳ эканини айтган).

Қуйида келтирадиганим ҳадис ҳақида бир тафаккур қилиб кўринг, эҳтимол уни кўпчилигингиз биринчи марта эшитиб тургандир. Имом Муслим «Саҳиҳ»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар: «Бир тарафи қуруқликда, бир тарафи денгизга туташ шаҳарни эшитганмисизлар?». Улар: «Ҳа, ё Расулуллоҳ», (бу Қустантиния шаҳри) дейишди. «То Бану Исҳоқдан етмиш мингтаси ўша шаҳарга уруш қилмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Улар келиб, силоҳ билан жанг қилмайдилар, найза отмайдилар. Фақатгина «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишади, шунда унинг денгизга туташ тарафи йиқилади. Иккинчи марта келиб, «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишганида иккинчи тарафи ҳам йиқилади. Учинчи марта «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишганида (Аллоҳ) уларга фараж (енгиллик) беради ва уни фатҳ қиладилар», дедилар (Саҳиҳ Муслим: Китабул-фитан ва ашротис-саъа, 18-боб, 7127-ҳадис).

Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиси шарифни изоҳларкан, шундай дейди: «Ушбу нубувват хабарида айтилган Бану Исҳоқ – Ийс ибн Исҳоқ ибн Иброҳим сулоласи бўлиб, улар румликлардир, – румликлар бизнинг тилимиз билан айтганда европаликлардир (М.Ҳ) – нубувват хабарида айтилишича, румликлар охир замонда қиёмат қоим бўлишидан илгари Исломни қабул қилишади ва Қустантиниянинг фатҳи Аллоҳнинг изни билан уларнинг қўлида бўлади».

Эшитинг, европаликларнинг сўзларидан олиб келаман, чунки кўпчилик ваҳийни ҳам агар Европадан келган бўлмаса, тасдиқламайди. Американинг «Тайм» журналидан, сўнг Британиянинг «Санди» газетасидан, кейин Франциянинг «Лудина» журналидан иқтибос келтираман.

«Тайм» журналида шундай ёзилибди: «Ислом қуёши янгидан чиқиб келмоқда. Лекин, бу сафар у барча жуғрофий ҳақиқатларга қарама-қарши ўлароқ, одатдагидек шарқдан эмас, балки ғарбдан, ўша кўҳна қитъадан, Европанинг қоқ марказидан чиқиб келади, бу ерда – Париж, Лондон, Мадрид, Римда масжид миноралари черков қўнғироқхоналари билан басма-бас кўкка бўй чўзмоқда, бу ўлкаларда кунига беш марта янграётган азон товушлари Ислом кун сайин янги-янги ер ва янги-янги эргашувчиларни қўлга киритаётганидан дарак беради».

Британиянинг «Санди телеграф» газетаси хабаридан: «Ушбу асрнинг охири ва янги асрнинг бошларида Исломнинг тарқалиб боришига бевосита сабаб – мусулмон бўлмаган олам аҳолиси исломга қизиқа бошлагани ва Ислом ҳақида ўқий бошлаганидир. Бу қизиқишлар ортидан улар Ислом эргашиш мумкин бўлган ягона юксак дин эканига, ёлғиз у башариятнинг барча муаммоларини ҳал қилишга қодир ягона дин эканига ишонч ҳосил қилмоқдалар».

Франциянинг «Лудина» журнали ҳарбий стратегия соҳаси мутахассислари олиб борган таҳлил натижаларини эълон қилган. Унга кўра, дунёнинг келажаги диний бўлади. Бу ҳаммамизга равшан бўлиб турган нарса. Чунки, Чеченистондаги уруш диний, Косоводаги уруш диний, Кашмирдаги уруш диний, Босниядаги уруш диний, Афғонистонда олиб борилаётган уруш диний, умуман барча урушлар диний мақсадда олиб борилмоқда. Таҳлилда айтилишича, дунё низоми келажаги диний бўлади, ислом тузуми ҳозирги заифлигига қарамай, оламга ҳукмрон бўлади. Чунки, у улкан ва кенг қамровли қувватга эга бўлган ягона диндир. Чунки, у Аллоҳнинг нафақат арабларга, балки бутун инсониятга – америкаликларга, арабларга, европаликларга – ҳамма-ҳаммага туширган динидир. У Аллоҳнинг осмон аҳлига ва ер аҳлиги рози бўлган ягона динидир. Аллоҳ ҳузуридаги ягона мақбул дин Исломдир, у Аллоҳнинг башарият дунё ва охират саодатига эришиши учун юборган динидир. Аллоҳ жалла ва алодан кўзларимизни Исломнинг ғалабаси билан қувонтиришини сўраймиз.

Бугун сизларга айтмоқчи бўлганларим шулардан иборат эди. Қай бир сўзимда тўғриликка муваффақ этилган бўлсам, у Аллоҳдандир. Қай бир сўзим хато бўлса, у менинг ўзимдан ва шайтондандир, Аллоҳ ва Расули ундан покдир.

31/12/2009-14/1/1431

 

 

   Юқорига