Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

Тавба рисолаларидан:

 

Гийбат

 

Муаллиф: Абдулмалик ал-Косим

Мутаржим: Абдурраззок Хамдам

 

Мукаддима

Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!

Азиз ўкувчимга ″Тавба рисолалари″ туркумидан биринчи китобни такдим килаётирман. У яхшиликларни барбод килувчи, ёмонликларни келтирувчи, вактларни зое кетказувчи бир ифлос касаллик хусусида сўзлайди. Бу – гийбат касаллиги. Диний назоратнинг етишмаслиги, хаётнинг кулайликлари, бўш вакларнинг кўплиги унинг авж олишига сабаб бўлмокда. Бу ишда алокаларни осонлаштирувчи телефоннинг хам ўзига яраша хиссаси бор.

Хар нарсадан Олий ва хар нарсага Кодир Аллохдан дуо килиб сўрайманки, шу мужазгина рисола билмаганни билдирувчи, уйкудагини уйготувчи, эзгулик ва тавба эшикларини очгувчи бўлсин!

Аллох ишларимизни холис Ўзининг муборак Юзи учунгина бўлишини муяссар айласин!

 

Кириш 

Азиз биродарим, билингки тилини тийган одамнинг хатоси кам, тизгини ўз кўлида, ўзи эса хавф-хатардан холи бўлади. Бундай одамга Пайгамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) жаннатнинг кафолатини берганлар:

«Ким менга икки жаги ва икки оёогининг орасига кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман».

Икки жагнинг ораси бу – тил.

Имом Нававий рахматуллохи алайх айтадилар:

«Билгинки, хар бир мусулмон тилини хар кандай фойдасиз гапдан тиймоги лозим. Агар бир гапни айтишу айтмасликнинг фойдаси тенг бўлса, уни айтмаслик суннатдир. Зеро гохида мубох гап харом ёки макрух гапга айланиб кетади. Одатда бундай ишлар кўп бўлади. Саломатликга нима етсин?!»

Кимнинг тили тўгри бўлса, бошка аъзолари хам тўгри бўлади. Агар тил осийлик килиб одамларнинг обрўсини тўкиш кўчасига кирса, бошка аъзолар хам унга эргашиб Аллох белгилаб кўйган худудларни топтайдилар. Пайгамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) шундай деганлар:

«Одам боласи эрталаб ўрнидан турганида унинг хамма аъзолари тилга ёлбориб шундай дейдилар: Биз хусусимизда Аллохдан такво килгин. Зеро, биз сен билан биргамиз. Агар тўгри бўлсанг, тўгри бўламиз, эгри бўлсанг эгри бўламиз».

Хадисдаги ″ёлбориб″ сўзининг арабчаси ″тукаффиру″ бўлиб келган. Имом Нававий рахматуллохи алайхёлбориб″, ″ўзини паст олиб″,   ″бўйин эгиб″ маъносида деганлар. Имом Албоний эса: ″Бу сўз аъзолар тилни неъматларга нонкўр бўлиш манзилатига туширишларидан киноя″ дейдилар.

Азиз биродарим! Тил бу — Аллохнинг улуг неъматлари ва ажойиб санъатларидан биридир.

Унинг хажми кичик, аммо тоати хам, гунохи хам буюк. Зеро, тоатнинг манбаи бўлмиш иймон хам, гунохнинг энг етиб борган нуктаси бўлмиш куфр хам шу тилнинг гувохлиги билан билинади. Тилнинг майдони кенг, бепоёндир. У эзгулик борасида хам, ёвузлик борасида хам хохлаганича от сура олади. Шуниниг учун хам тилининг тизгинини кўйиб юборган одамни шайтон узок-узокларга, халокатга олиб боради. Тилни шариат тизгини ила тизгинлаб олган хамда бу тизгинни дунё ва охират учун фойдали бўлган ишлардагина ишлатган одам омондадир.

«... ва айримларингиз айримларни гийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг  ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гунохи бундан-да ортикрок бўлган гийбатни хам ёмон кўрингиз)! Аллохдан кўркингиз! Албатта Аллох тавбаларни Кабул килгувчи, Мехрибондир». (Хужурот:12- оят).

«(Эй инсон),ўзинг аник билмаган нарсага эргашма! Чунки кулок, кўз, дил — буларнинг барчаси тўгрисида (хар бир инсон) масъул бўлур (яъни, бу уч аъзоси борасида Киёмат кунида сўрокка тутилади)». (Исро:36-оят).

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз килмас, магар (талаффуз килса), унинг олдида хозиру нозир бўлган бир кузатувчи (айтилган сўзларни ёзиб олувчи фаришта) бордир». (Коф:18-оят)

Абу Мусо розияллоху анху айтадики: Мен Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан, мусулмонларнинг кандайлари афзал бўлади, деб сўраган эдим, у зот: «Мусулмонлар унинг тили ва кўлидан саломат бўлган кишидир», — деб жавоб бердилар.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки Аллохга ва охиратга иймон келтирган бўлса, яхши гап бўлса гапирсин, бўлмаса жим турсин!»

Укба ибн Омир розияллоху анху айтадики: «Эй Расулуллох, нажот нимада», деган эдим. У зот:

«Тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин (яъни ахлинга яхши муомалада бўл) ва гунохларингга йигла», — дедилар.

Муоз ибн Жабалнинг хадисида келадики, Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам унга ишнинг боши, устунлари ва чўккисини уктириб, кейин шундай дедилар: ″Буларнинг хаммасининг асоси нимада эканлигини айтиб берайми?″. Муоз айтадики: ″Ха, эй Расулуллох″, — дедим. Шунда у зот тилларини ушлаб: ″Буни тийгин″, — дедилар. Мен: ″Эй, Расулуллох гапирган гапларимизга хам жавоб берамизми?″, — деган эдим, у зот: ″шуни хам билмайсанми, ахир одамларни дўзахга юз тубан килиб туширувчи шу тиллари билан ўриб олган хосилларику!″, — дедилар.

Анас розияллаху анху айтади: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бизга хутба килиб, рибо (судхўрлик) хусусида сўзладилар ва унинг на кадар катта гунох эканлигига ургу бериб шундай дедилар:

«Кишининг рибодан топган дирхамининг гунохи Аллохнинг наздида 36 марта зино килишидан хам каттарокдир. Мусулмоннинг обрўсини тўкиш риболарнинг рибосидир».

Энди гийбатчини дунёю Охиратда жазоланишига бир назар ташлайлик.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Эй тили билан муъмин бўлиб дилига иймон кирмаган кимсалар! Мусулмонларни гийбат килманглар, уларнинг айбларини кузатиб юрманглар. Зеро, кимки мусулмон биродарининг айбини кузатиб юрса, Аллох унинг айбини кузатиб юрур. Энди Аллох кимнинг айбини кузатиб юрган бўлса, гарчи уйининг ичида бўлса хам шармандасини чикарур».

Жобир ибн Абдуллох розияллоху анху айтадиларки: «Биз Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга эдик. Бирдан сассик хид таралди. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу нимани хиди эканлигини биласизларми? Бу муъминларни гийбат киладиган кишиларнинг хидидир», — дедилар.

Анас ибн Молик айтадики: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар:

«Мени меърожга олиб чикилганида бир кавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноклари бўлиб, юзларини ва кўкракларини тирнар эдилар.″Эй Жаброил, булар кимлар?″, — деб сўраган эдим. У зот: ″Одамларни гўштларини ейдиган ва обрўларини тўкадиган кимсалар″, — деб жавоб бердилар».

 

Гийбат харомдир

Имом куртубий айтади: «Мусулмон уламолари бир овоздан: Гийбат — гунохи кабирадир деб айтишган. Уни килган одамнинг Аллохга тавба килмоги вожибдир».

 

Гийбатнинг  таърифи

Гийбат бу — биродарингизнинг ўзи эшитиб колса, ёктирмайдиган ″айб″ини айтмогингиздир. Бу ″айб″ унинг хох баданию насабида, хох хулкию динида, хох феълию сўзида ва хох кийимбошида бўлсин фарки йўкдир.

Бадандаги ″айб″га мисоллар: Кўрлик, гилайлик, новчалик, паканалик, коралик, сариклик, каллик ва бошка ёкимсиз сифатлар.

Насабдаги ″айб″га мисоллар: Унинг отасининг зоти паст, ё у хинди, ё фосик, ё хасис, ё ахлат ташувчи  ва шу каби одамлар хуш кўрмайдиган сифатлар.

Хулкдаги ″айб″га мисоллар: Бадхулк, бахил, мутакаббир, жанжалкаш, аразчи, кўркок, тегманозик каби сифатлар.

Динга алокадор феъллардаги ″айб″га мисоллар: Ўгри, каззоб, пияниста, хоин, золим, намозга бепарво, закотга эътиборсиз, рукуъни тўгри килмайди, саждани яхши бажармайди, нажосатдан сакланмайди, ота-онасига яхшилик килмайди, касамхўр, рўза тутгани нимаю гийбату фиски-фасоди нима?!

Дунёга алокадор феъллардаги айбларга мисоллар: Одобсиз, одамларни менсимайдиган, ўз хаддини билмайдиган, махмадана, уйкичи, бошкалар устидаги ўзининг хаккини кўриб, ўзи устидаги бошкаларнинг хаккини кўрмайдиган ва бошка сифатлар.

Кийимдаги айбларга мисоллар: енги кенг, пойчаси калта, устибоши кир кабилар.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам гийбатнинг таърифини сўраб дедилар:

«Гийбат нима ўзи? Биласизларми? Сахобалар:

-         Аллох ва унинг расули билувчирок, — дейишди.

-         (Гийбат бу) биродарингизнинг ўзи ёмон кўрадиган бир ″айб″ини айтмогингиздир. Сўрадиларки :

-         Агар биродаримда мен айтган ″айб″ (хакикатда хам) бор бўлса-чи?

-         Агар биродарингда сен айтган ″айб″ бор бўлса уни гийбат килибсан, агар бор бўлмаса бўхтон килибсан».

Гийбат тил билангина чекланиб колмайди.

Биродарим! Тил билан гийбат килишнинг харомлигига сабаб, унда бир бошка биродарингизни камситишлик борлигидир. Киноя билан айтиш очик айтишдан фарк килмайди. Имо ва ишора, мазах килиш ва эрмаклаш, ёзув ва харакат, хуллас бошка бировни камситувчи хар кандай иш гийбатга киради.

Оиша онамиз розияллоху анхо айтадилар: «Бизникига бир аёл кирди. Кайтиб чикиб кетаётганида, кўлим билан унинг паканалигига ишора килдим. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уни гийбат килдинг дедилар».

Ўхшатиб килик килиш, эрмаклаш ашаддий гийбатдир.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Оиша онамизни бир аёлга ўхшатиб килик килаётганини кўриб шундай дедилар:

«Ўзимда фалон-фалан (айблар) бўла туриб, бошка бир одамни эрмаклашни мен ўзимга эп кўрмайман».

Ёзув билан гийбат килиш хам харом. Зеро, калам икки тилнинг биридир.

Биродарим! Юкоридагилардан бирини килган одам гарчи рост сўзлаётган, бор ишни килаётган бўлсада, у гийбатчидир, гунохкордир, биродарини гўштини егувчидир. Агар ёлгон сўзлаётган бўлса, у хам гийбатчи ва хам ёлгончи-бўхтончидир.

Муоз ибн Жабал айтади: « Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларида бир киши хусусида сўзланиб, у накадар ожиз дейилди. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам ″биродарингизни гийбат килдинглар″, — дедилар. Сахобалар айтдиларки: ″Ё Расулуллух саллаллоху алайхи ва саллам биз унда бор нарсани айтдикку!″, ″Унда бўлмаган нарсани айтганларингда унга бўхтон килган бўлар эдинглар″, — дедилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам».

Хасан айтади: «Бошкаларнинг айбини айтиш уч хил бўлади. Уччаласи хам Аллохнинг китобида бор. Биринчи гийбат (унда бор нарсани айтиш ), иккинчи бўхтон (унда йўк нарсани айтиш), учинчи ёнгончилик (эшитганини айтавериш)».

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Мусулмоннинг мусулмонга хамма нарсаси харом: Кони хам, моли хам, обрўси хам».

Гийбат обрўга алокадор бўлгани учун уни мол ва кон каторига кўйилди.

 

Гийбатнинг турлари

Гийбат турли хил кўринишларда, шаклларда бўлади. Энг ёмони бир вактнинг ўзида хам гийбат хам риё килишдир. Чунончи, бир одамнинг олдида бошка бир одамнинг подшох саройига борганлиги  айтилса, у ″Аллохга шукурки: подшохларнинг олдига кириш, суяк илинжида уларга ялтокланиш балоси бизга юкмади″, деб риё ва гийбат килади. Яна бир мисол: Бошкаларни камситиш ва ўзини улуглаш максадида: ″Аллох бизни хаёсизликдан асрасин″, дейди.

Гохида бир одамни мактаб кейин ёмонлашга ўтади.

Айтадики: ″Кандай яхши одам эди-я! Ибодатларни тўла-тўкис адо этар эди. Шундай одам мана шу ахволга тушиб колса-я. У хам хаммамизга ўхшаб сабрсизлик килди-я″. Бу гапларидан максади бировни ёмонлаш оркали ўзини макташ бўлади. Бу иш билан у хам гийбатчи, хам риёкор ва хам мактанчокка айланади. 

(Давоми бор)

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ