Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

Бисмиллахир рохманир рохим

 

Борлик ва ундаги ажойиботлар хакида фикрлаш

 

Оламлар Роббиси Аллохга беадад хамдлар бўлсин. Пайгамбар ва элчиларнинг афзали Мухаммад ибн Абдуллохга, у зотнинг оилалари ва асхобларига салоту саломлар бўлсин.

Албатта, инсон борлик ва ундаги ажойиботлар хакида фикр юритар экан, дархол унинг кўз ўнгида коинотдаги буюк мавжудотлар намоён бўлади. Дархакикат, фазодаги улкан сайёралардан тортиб ердаги микроскоп оркали кўринадиган зарралар хам ўта махорат ва нозик дид билан яратилганига гувох бўламиз. Осмондаги сайёраларнинг доимий харакати, ердаги фасллар алмашинувидаги мутаносиблик ва хоказолар тўгрисида фикр юритадиган бўлсак, борликдаги мавжудотлар ва ходисалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб колмаганига амин бўламиз. Коинотдаги куёш, ой ва бошка сайёраларга назар солайлик: Уларнинг барчаси аввалдан тузиб кўйилган дастурга мувофик харакат килади. Булардан кўра анчайин кичик бўлган Ер ва ундаги мавжудот ва ходисалар-чи. Агар уларни ўрганишга умримизнинг кўп кисмини сарфласак хам, озгина маълумотга эга бўламиз, холос. Хали инсон акли англаб етмаган сир-синоатлар канча.

Шу ўринда хакли бир савол тугилади:

Бу борлик ва ундаги мавжудотлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб колдими, ёки унинг яратувчиси борми. Бор бўлса, У ким!

Осмонлар ва Ердаги ажойиб мутаносиблик бутун дунё тортишиш конуни ила шундай бўлиб турганини илм-фан айтади. Лекин ўша конунни ким ижод килди.

Осмонлар ва Ердаги хамма нарсалар азалий эмас, балки пайдо бўлганлигини акл идрок килади. Демак, уларни пайдо килувчи зот бор. У Аллох таъолодир.

Кечаю кундузнинг алмашиб туриши Ернинг куёш ва ўз ўки атрофида айланиб туришидандир. Лекин уни яратган ва куёш хамда ўз ўки атрофида айланадиган килиб кўйган Аллох таъоло эмасми?!

«Осмонлар ва Ернинг яралишида хамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида акл эгалари учун (бир яратувчи ва бошкариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубхасиздир». (Оли Имрон: 190)

Куйида Аллохнинг яратгувчи ва неъмат бергувчи зот эканига далолат этадиган нарсаларни санаб ўтамиз:

«У осмондан сизлар учун ичимлик бўлган сувни ёгдирган зотдир. Сизлар (хайвонларингизни) бокадиган дов-дарахтлар (ўт-ўланлар) хам ўша сувдан (ичар)». (Нахл:10)

Аллох борликда жорий килиб кўйган маълум табиий конун-коидалар асосида осмондан кор-ёмгир ёгади. Осмондан тушадиган сувни шунинг учун, Аллох туширди, деб асл эгасига нисбат берилади. Бу хам Аллохнинг бизга берган неъматидир. Зеро сувсиз хаёт йўк.

«Сизлар (хайвонларингизни) бокадиган дов-дарахтлар (ўт-ўланлар) хам ўша сувдан (ичар)».

Яъни, инсон ичадиган сувлар асосан, осмондан ёккан кор-ёмгир сувидан иборатдир. Кор-ёмгирлар тоглар, ер ости денгизлари, булок ва кудуклар оркали инсонларга етади. Уларни осмондан тушириб, тогларда ва ер ости сув омборларида саклаб, инсон ичиши учун чучук ва ярокли килиб берган зот - Аллох таъолодир. Бошка хеч ким бунга кодир эмас. Демак, инсон шундай улуг неъматни берувчи Зотга иймон келтириши, хамду сано айтиши ва Унга ибодат килиб яшаши лозим.

Хайвон ўз номи билан хаёти-жони бор махлук. Уларнинг тириклиги учун сув керак, озука керак. Инсон уй хайвонларига сувни, озукани каердан олиб беради. У Аллох осмондан туширган сув билан хайвонларни сугоради. Аллох туширган сув сабаби ила унган ўт-ўланлар, ўсимликлар ва дарахтлар бўй чўзади.

«У зот сизлар учун ўша (сув) ёрдамида (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундириб-ўстирур. Албатта, бу нарсада (яъни бир хил сув ёрдамида рангу рўйи, таъму лаззати бошка-бошка бўлган мева-чеваларнинг униб-ўсишида) тафаккур киладиган кавм учун оят-ибрат бордир». (Нахл:11)

Аллох таъоло ўша сув билан одамларга зироат экинларини, олма, анор, узум ва турли меваларни ўстириб беради.

Албатта, уларни бошка бирон куч ёки шахс яратиб бера олмайди. Бунга факат ёлгиз Аллох таъологина кодир. Шунинг учун инсон бу неъматларни берган Аллохга иймон келтириб, хамду сано айтиб, шукр килиб, Унга ибодат этиб яшамоги лозим. Шунинг учун хам Аллохнинг инсонга берган турли неъматлари хакидаги хабарлар сўнгида:

«Албатта, бу нарсада тафаккур киладиган кавм учун оят-ибрат бордир», дейилмокда. Ха, бу неъматларнинг кадрига етиш учун тафаккур килмок керак. Тафаккур килмаганлар фикрсиз хайвонларга ўхшаб бу дунёга еб-ичиш учун келгандек юраверадилар. Тафаккур эгалари эса, неъматлар манбаини, инсон бекорга инсон бўлмаганини, унинг ер юзида еб-ичиш, айшу ишратдан ўзга хам иши борлигини англаб етади. Бу неъматларни бергувчи зотга - Аллохга иймон келтириб, шукр этади, хамду сано айтади, ибодат килади.

«У зот сизлар (бекаму кўст хаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, куёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб кўйди. (Барча) юлдуз - сайёлар хам Унинг амрига бўйсундирилгандир. Албатта, бу нарсада акл юргизадиган кавм учун оят-ибратлар бордир». (Нахл:12)

Масалан, кеча билан кундузнинг канчалик улуг неъматлар эканини англаб етиш учун у иккисидан бири йўк бўлишини тасаввур килишнинг ўзи кифоя. Кечасиз ёки кундузсиз кандай хаёт бўлиши мумкин. Тун бир оз узун кечадиган жойларда факат ёритишнинг ўзи учун канчадан-канча маблаг кетади. Аллох таъоло эса, бутун дунёни ёритувчи ва иситувчи манбани инсонларга доимий, бепул ва беминнат хизматкор килиб кўйди. Зотан, кеча билан кундуз факат ёруглик ва коронгулик, инсоннинг ухлаши ёки харакатда бўлиши учун хизмат килмайди. Балки улар бутун борликка таъсир ўтказади. Улар бўлмаса дунё ўзгариб кетиши мумкин.

«(Эй Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам), айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллох кечани Киёмат кунигача устингизда мангу килиб кўйса, Аллохдан ўзга кайси бир илох сизларга бирон ёруглик келтира олур! Ахир англамайсизларми!». Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллох кундузни Киёмат кунигача устингизда мангу килиб кўйса, Аллохдан ўзга кайси бир илох сизларга ором оладиган кечани келтира олур! Ахир кўрмайсизларми! (Аллох) сизлар учун кеча ва кундузни унда (кечада) ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг фазл-ризкидан исташларингиз ва шукр килишларингиз учун пайдо килиб кўйгани Унинг рахмат - Мархаматидандир». (Касас: 70-73)

Аллох таъоло кеча ва кундузни инсонга хизматкор килиб кўйибди. Улар тинимсиз алмашиб ўз вазифаларини адо этиб турибди. Бу улуг неъмат. Бошка бирон куч ёки шахс буни килиб бера олмайди. Бунга факат Аллох таъологина кодир.

Шунингдек, Аллох таъоло инсонга куёш, ой хамда юлдузларни хизматкор килиб кўйди.

Юлдузларни инсонга беминнат хизматкор этиб кўйган ким? Инсоннинг ўзи ёки бошка бирор куч ёхуд шахс бу ишни кила оладими? Йўк! Факат Аллохгина кудратли зотдир.

«Албатта, бу нарсада акл юргизадиган кавм учун оят-ибратлар бордир».

Ха, бу белгиларни факат акл юритувчиларгина англаб етадилар. Улар ўша оят-белгилар туфайли яккаю ягона, Мунъиму Кодир Аллохни танийдилар. Унга иймон келтириб, ибодат киладилар, шукр киладилар ва хамду сано айтадилар.

Акл юритмайдиганлар эса, дунёдан ношукр, кофир ва осий холларида ўтиб кетадилар.

«Яна У зот сизлар учун ерда яратиб кўйган ранго-ранг нарсаларни (яъни, хайвонот ва наботот оламини, ер ости ва ер усти бойликларини хам сизларга бўйсундирди). Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган кавм учун оят-ибрат бордир». (Нахл: 13)

Аллох таъоло ер ости бойликларини хам инсонга улуг неъмат килиб берди. Ранглари хилма-хил бўлган бу неъматларнинг хаммаси инсон учун беминнат хизмат килади. Ўша неъматларни ер остидан топиб олган инсонларгина бир-бирларига миннат киладилар, холос. Бу неъматларнинг кадрини билиш учун уларнинг барчаси ёки маълум кисми йўк бўлишини тасаввур килиб кўринг. Хўш, инсонга бу неъматларни беминнат берган ким? Албатта, Аллох таъолонинг Ўзи, ундан бошка хеч ким бунга кодир эмас.

«Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган кавм учун оят-ибрат бордир».

«У сизлар янги гўшт (яъни балик гўшти) ейишларингиз ва такадиган такинчоклар чикариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни хам бўйсундириб кўйган зотдир. Сиз унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. У зотнинг фазлу мархаматидан (ризку рўз) исташларингиз учун (сизларга денгизларни бўйсундириб кўйди). Шояд, (берган неъматларига) шукр килсангизлар». (Нахл:14)

Аллох таъолонинг сувдаги неъматлари хам жуда кўпдир. Ушбу оятда улардан баъзилари зикр килиниб: «сизлар янги гўшт ейишларингиз учун», дейилмокда.

Сув хайвонларининг, хусусан, балик гўштининг накадар ажойиб неъмат эканини хамма яхши билади. Оятда «янги гўшт», яъни, эскириб колмаган, тоза гўшт, деб аталмокда.

«Такадиган такинчоклар чикариб олишларингиз учун».

Денгиздан гавхар, маржон, садаф ва шунга ўхшаш зеб-зийнат учун ишлатиладиган кимматбахо тошлар олинади.

«Унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз».

Бу хам Аллохнинг улуг неъмати. Курукликда улов, наклиёт (ташувчи) маъносида хайвонлар зикр килинган бўлса, сувда кемалар эсга олинмокда. Кема маркаб - юк ташиш воситаси сифатида катта хизматларни бажаради. Шу билан бирга, уларнинг сувни ёриб кетиб бориши ўзига яраша чирой ва гўзаллик касб этади. Улар инсонга алохида завк-шавк ва сурур багишлайди. Бу эса, моддиятдан фаркли ўларок, маънавий неъмат хамдир.

«У зотнинг фазлу мархаматидан (ризку-рўз) исташларингиз учун (сизларга денгизларни бўйсундириб кўйди)».

Яъни, сиз денгиздан Аллохнинг фазлини талаб килиб, ўзга манфаатлар хам ахтарасиз, деган максадда уни сизга хизматкор килиб кўйди.

«Шояд, (берган неъматларига) шукр килсангизлар».

Шунча неъматлардан фойдаланиб, шояд уларни берган зотга шукр этсангиз. Унга иймон келтириб, ибодат килсангиз.

«У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тогларни барпо килди, (ўзларингиз учун ичимлик бўлиши хамда экин-тикинларингизни сугоришингиз учун) дарёларни (окизиб кўйди) ва (кўзлаган манзилларингизга боришда адашмасликларингиз учун) йўлларни пайдо килди. Шоядки, тўгри йўл топсангизлар». (Нахл:15)

Бу оятда ер юзидаги тогларнинг вазифаси баён килинмокда.

«У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тогларни барпо килди».

Демак, баланд тоглар ернинг мувозанатини саклаб турар экан. Агар ўша тогларни Аллох таъоло ер юзида «барпо» килмаса, у тебраниб турадиган бўлади ва одамлар унда яшай олмас эканлар. Тогларнинг улкан фойдалари орасидан факатгина ер мувозанатини ушлаб туришининг фойдаси фикр этилсаёк, уларнинг накадар улкан неъмат эканлиги билинади. Бу неъматни Аллохдан ўзга ким хам бера олади. Шунингдек, ер юзидаги анхорлар ва йўллар хам Аллох таъолонинг инсонга берган улуг неъматларидандир. Бу неъматларга шукр килиш керак. Уларни берган зотга хамду сано айтиш лозим.

«Шоядки, тўгри йўл топсангизлар».

Ушбу жумлани моддий ва мажозий жихатлардан тушуниш мумкин. «Мазкур йўллар ила кўзлаган манзилларингизга тўгри йўл топиб боришингиз учун» тарзида тушуниш моддий маъноси бўлса, «ўша нарсаларни ўйлаб, тафаккур килиб иймонга хидоят топишингиз учун» тарзида тушуниш эса мажозий маъноси бўлади.

«Ва (у йўлларга) белгилар (килиб кўйди. Кечаларда эса кишилар) юлдузлар билан йўл топурлар». (Нахл:16)

 Яъни, инсонлар кундуз кунлари тогу тош, анхор каби нарсаларни белги этиб, ўзларига керакли йўлдан юрадилар. Кечалари юлдузларга караб йўл топадилар.

Аллох таъолонинг яратувчи, неъмат берувчи зот эканига далолат килувчи ояти каримадан кейин У зотнинг куйидаги сифатлари-таърифи келади:

«(Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратгувчи зот - Аллох билан (хеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми! Ўйлаб кўрмайсизларми!». (Нахл:17)

Яъни, Аллох билан сохта илохлар тенг бўладими. Аллох хамма нарсани, шу жумладан, мушриклар ва улар ибодат килаётган нарсаларни хам яратган зотдир. Шундок зот билан хеч нарсани яратмайдиган, балки ўзи яратилган нарсалар баробар бўлиши мумкинми?!

«ўйлаб кўрмайсизларми!».

«Агар Аллохнинг неъматларини санасангизлар, саногига ета олмайсизлар. Албатта, Аллох магфиратли, мехрибондир». (Нахл:18)

Ха, Аллохнинг бандаларига берган неъматлари сон саноксиздир. Уларнинг баъзилари юкоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни хисоблашга уринсалар, санаб саногига ета олмайдилар. Шундай сон-саноксиз неъматнинг шукрини хеч ким адо эта олмайди. Агар Аллох неъматлари учун тўла-тўкис шукрини талаб этса, бандаларга жуда кийин бўларди. Лекин:

«Албатта, Аллох Магфиратли, Мехрибондир».

Шунинг учун хам бундай талабни бандаларига юклагани йўк. Балки, умумий шукр айтиш, иймон келтириб, ибодат килиб яшашни амр этди. Зотан, иймонларида хам, ибодатларида хам факат бандаларнинг ўзларигагина фойда келади. Мазкур неъматларга шукр этмаган, уларни берган Аллохга иймон келтирмаган, ибодат килмаган айрим кимсалар ўзларига ўзлари ёмонлик орттирадилар, холос.

Одамнинг табиати кизик. Билмай туриб, ўзини яратган Холик хакида, унинг мавжудлиги, битта ёки бир нечта экани, кудрати ва бошка сифатлари хакида тортишаверади. Аммо ўзининг кандай пайдо бўлганини ўйлаб кўрмайди.

Кайта тирилиш, хисоб-китоб, жазо-мукофот хакида гап кетса, ўйламай-нетмай дархол шубха билдиришга тушади. Хакикатни атрофлича тафаккур этмасдан туриб, инкор этади. Аллохга иймон келтирмагани, охиратдан умиди йўклиги учун ўлгандан кейин кайта тирилишни инкор килади. Агар кайта тирилиш хак бўлса, ўзининг холига вой бўлишини билгани учун хам тан олмайди. Аммо холисона ўйлаб кўрса, бундай килмаган бўларди. ўзининг аслига бир караб кўрса, кайта тирилиш хеч гап эмаслигини тушуниб етарди.

«(Касамки), Биз инсонни (яъни Одам алайхис-саломни) лойнинг магзи- сулоласидан яратдик». (Мўъминлар: 12)

Ушбу оятда инсон яралишининг аввалги боскичи хакида сўз кетмокда. «Сулола» сўзи бир нарсадан аста-секин мулойимлик билан сугуриб олинган нарсани англатади. Демак, инсон Аллох таъоло томонидан лойдан сугуриб олингандир. Инсоннинг бошланиш нуктаси лойга бориб такалади.

«Сўнгра уни (яъни барча инсонларни) аввало мустахкам кароргох (бачадон) даги нутфа-маний килдик». (Мўъминлар: 13)

Яъни, инсон жинсининг бошланишини лой сулоласидан килганимиздан кейин, бу жинснинг аъзолари ота пушти камаридан нутфа холида чикиб, она рахими-бачадонидек мустахкам кароргохга ўрнашадиган килдик.

«Сўнгра бу нутфадан лахта конни яратиб, лахта кондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт копладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув-нутфадан бутунлай) бошка бир жонзот холида пайдо килдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни йўкдан бор килгувчи бўлмиш) Аллох баракотли - буюкдир». (Мўъминлар: 14)

«Сўнгра бу нутфадан лахта конни яратдик».

Яъни, мустахкам кароргох бўлмиш бачадонда, унга эркакнинг пушти камаридан тушган нутфадан лахта конни яратдик. Яъни, эркакдан тушган уруглик аёлдаги тухум билан урчигандан сўнг лахта (ивиган) конга айланадиган килдик.

Инсон йўк эди. У отасининг маний-спермасидан дунёга келди. Бу манийда минглаб (жонли) уруглар бўлади. Улардан факат биттасигина онанинг тухумига урчийди. Бошкалари йўк бўлиб кетади. Оддий кўзга кўринмас ушбу маний билан баркамол инсон орасида канча фарк бор.

«лахта кондан чайналган (парча) гўштни яратдик».

Нутфадан алакага айланган зулукка ўхшаш лахта конни чайналган гўштга ўхшаш нарсага айлантирдик.

«чайналган парча гўштдан суякни яратдик».

Инсоннинг суяклари шу тарика пайдо бўлди. Аллох таъолонинг кудратини карангки, гўштдан суяк хосил килади.

«сўнгра бошка бир жонзот холида пайдо килдик».

Инсонни гўшту суякдан иборат ўзга жонзотлар каби килиб кўймадик. Уни тамоман бошкача, ўзига хос бир жонзот этиб пайдо килдик. Униннг жисми, рухи, хис-туйгулари, кувватлари ва бошка хусусиятлари умуман ўхшаши йўкдир.

«Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни йўкдан бор килгувчи бўлмиш) Аллох баракотли буюкдир». (Мўъминлар: 14)

Аллохдан ўзга яратувчи йўкдир. Инсоннинг яратилиш жараёнини олиб кўрайлик. Бу жараёнларнинг кай бирида Аллохдан бошка зотнинг иштироки бор. Хатто бола пайдо бўлишининг бевосита сабабчилари — ота билан она хам ўзида бўлаётган жараённи кутиб туришдан бошка хеч нарсага кодир эмаслар. Биз у килиб юбордик, бу килиб юбордик, деб мактанадиган мутахассислар эса, бўлаётган мазкур жараённи ташкаридан туриб кузатадилар, холос. Холбуки, бу боскичларни ёлгиз Аллох таъологина бошкариб туради.

Ушбу далиллар инсонни хакикий иймонга чорламоги, борлик ва ундаги ажойиботлар хакида янада кенгрок фикр юритишга ундамоги ва борликдаги неъматларнинг барчасини инсоннинг бахт-саодатли хаёт кечириши учун яратиб берган Аллох азза ва жаллага хамду санолар айтиб яшамоги лозим!

Охирги сўзимиз барча оламлар Парвардигори — Аллохга хамду санолар бўлсин.

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ