Ислом Нури
Зикр ва дуолар
129. Исти
гфор ва тавбаقَالَ رَسُولُ اللهِ r : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً).
1 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Аллохга касамки, мен бир кунда Аллохга етмиш мартадан зиёдрок истигфор айтиб, тавбалар киламан. (Бухорий ривояти).
وَقَالَ r : ( يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ).
2 – Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Эй инсонлар! Аллохга тавба килингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба киламан. (Муслим ривояти).
وَقَالَ r : ( مَنْ قَالَ : ( أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) غَفَرَ اللهُ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ).
3 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам дедилар: Кимки «Яккаю ёлгиз, мангу хаёт ва абадий тургувчи улуг Аллохдан магфират этишини сўрайман, Унга тавба киламан», деб айтса, агар у жанг-хужум пайтида кочган бўлса хам Аллох уни(нг гунохларини) магфират килади. (Абу Довуд, Термизий ва Хоким ривояти. Албоний сахих деган).
وَقَالَ r : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الرَّبُّ مِنَ الْعَبْدِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ الآخِرِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَكُونَ مِمَّنْ يَذْكُرُ اللهَ فِي تِلْكَ السَّاعَةِ فَكُنْ).
4 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Парвардигорнинг бандасига энг якин вакти кечанинг охирги кисмида бўлади. Ушбу соатда Аллохни зикр этувчилардан бўлишга курбинг етса, бўлгин! (Термизий, Насоий ва Хоким ривояти).
وَقَالَ r : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنَ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ).
5 – Набий саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Банданинг Роббисига энг якин вакти унинг саждага бош кўйган вактидир. Бас, дуони кўп килингиз. (Муслим ривояти).
وَقَالَ r : ( إِنَّهُ لَيُغَانُ عَلَى قَلْبِي، وَإِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ).
6 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Калбимни (хато-унутиш) коплаб олади ва мен Аллохдан бир кунда юз маротаба истигфор сўрайман. (Чунки Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам зикрни, курбат-якинлик хосил килишни ва ўзини текшириб-кузатиб туришни доимо зиёда этиб борар эдилар. Агарда баъзи вактда уни хаёлларидан фаромуш этсалар, унутсалар, буни ўзлари учун гунох деб билар ва истигфор айтишга шошилар эдилар. – Ибн ал-Асир сўзи). (Муслим ривояти).