Ислом Нури
Зикр ва дуолар
116. Рукнул асвад олдида айтиладиган такбир
(طَافَ النَّبِيُّ r بِالْبَيْتِ عَلَى بَعِيْرٍ، كُلَّمَا أَتَى الرُّكْنَ أَشَارَ إِلَيْهِ بِشَيْءٍ عِنْدَهُ وَكَبَّرَ).
1 – Набий алайхиссалом туяда ўтириб Каъбани тавоф килдилар (айландилар). Рукн рўпарасига келган вактларида олдиларидаги бир нарса билан унга ишора килиб такбир (Аллоху акбар) айтар эдилар. («Бир нарса», деб хассалари айтилаяпти). (Бухорий ривояти).