Ислом Нури

 

Зикр ва дуолар

 

107. Росулуллохга салот (саллаллоху алайхи васаллам деб) айтишликнинг фазли

قَالَ r : ( مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً وَاحِدَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً ) .

1 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтадилар: Ким менга (бир марта) салот айтса, Аллох унга ўн марта салот айтади. (Аллохнинг салоти рахматидир). (Муслим ривояти).

وَقَالَ r: (لاَ تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ).

2 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Менинг кабримни тавоф этадиган жой килиб олмангиз. Менга салот айтингиз. Албатта, сизларнинг салотингиз (дуоингиз) каерда бўлсангиз хам менга етади. (Абу Довуд ва Ахмад ривояти).

وَقَالَ r : ( اَلْبَخِيْلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ ) .

3 – Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Олдида мен зикр килинганимда менга салот айтмаган киши бахилдир. (Термизий ва бошкалар ривояти).

وَقَالَ r : ( إِنَّ للهِ مَلاَئِكَةً سَيَّاحِيْنَ فِي الأَرْضِ يُبَلِّغُونِي مِنْ أُمَّتِي السَّلاَمُ ) .

4 – Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Аллохнинг ер юзини кезиб юриб, умматимдан менга салом етказгувчи фаришталари бор. (Насоий ва Хоким ривояти. Албоний сахих деган).

وَقَالَ r: (مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلاَّ رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلاَمَ).

5 – Набий саллаллоху алайхи васаллам айтдилар: Менга бирон киши салом айтадиган бўлса, унинг саломига алик олишим учун Аллох менга рухим (жоним)ни кайтариб туради. (Абу Довуд ривояти. Албоний сахих деган).

 << аввалги

   ЮкоригаÎ