Ислом Нури

 

Китоблар 

 

"Аҳлуссунна вал-жамоа" этиқоди

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Таржимон: Абу Жаъфар ал Бухорий

Муқаддима

Ягона Аллоҳ таологагина ҳамд ва санолар, ўзидан сўнг пайғамбар бўлмаган пайғамбарга, унинг оиласи ва дўсвот ва саломлар бўлсин.

Сўнг ...

Мен дўстимиз аллома Шайх Муҳаммад Солиҳ Усайминнинг ушбу рисоласини синчиклаб эшитиб чиқдим ва "Аҳлуссунна вал-жамоа" нинг Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлардаги ваҳдониятини, фаришталар, китоблар, пайғамбарлар, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш бобидаги этоқодини ўз ичига олганини кўрдим. У ўз ишининг устаси чиқди. Чунки, У илм толиблари ва барча мусулмонлар Аллоҳ таолога, унинг фаришталари, китоблари, элчилари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига бўлган иймонларида муҳтож бўладиган, бироқ, бошқа китобларда топилмайдиган билимларни ўз рисоласида жамлаган. Аллоҳ таоло унга хайрли мукофотлар берсин, билимига билимларни ва ҳидоятни зиёда қилсин! Унинг бу ва бундан бошқа китоблари учун савоблар бериб, бизни, уни ва бошқа дўстларимизни Аллоҳ таолонинг йўлига онгли дават қилувчи тўғри йўлдаги кишилар қаторида қилсин!

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!

Аллоҳ таолога муҳтож бўлган фақир банда
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Илмий Изланишлар, Фатво, Дават ва Иршод Идорасининг раиси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча оламлар роббиси бўлган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

Оқибат мўминларнинг фойдаси учундир, тажовуз золимларга қаршидир! Мен эгадорлик ва очиқ ҳақиқат соҳиби, ягона, шериксиз Аллоҳ таолодан бошқа ҳақиқий илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг элчиси ва бандаси, пайғамбарларнинг сўнггиси, тақводорларнинг имоми деб гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло унга, унинг оиласи, саҳобалари ва унга қиёмат кунига қадар эргашган барча кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳидоят ва ҳаққи рост дин билан барча оламга раҳмат ва бандалар зиёнига ҳужжат қилиб юборди. Аллоҳ таоло пайғамбари ҳамда юборган китоби ва ҳикмативоситаси билан бандаларнинг салоҳияти, диний ва дунёвий манфаатлари бўлган соғлом этиқод, фазилатли ва гўзал хулқларни баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматини туни кундуздек бўлган, ҳалок бўлган кишиларгина адашадиган йўл устида ташлаб кетдилар. Бу йўлдан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ ва расулига ижобат қилган саҳобалар, тобиинлар ва уларга яхшилик билан эргашган бандаларнинг сараларигина юрдилар. Улар расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатно қоим қилиб, унинг этиқод, ибодат, ахлоқ ва одобдаги суннатларига амал қилдилар. Натижада, улар Аллоҳ таолонинг амри келгунига қадар ташлаб кетганлар ва мухолиф бўлганлар зарар этказа олмайдиган, ҳақиқат узра собитқадам бўлган тоифага айландилар.

Биз Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, улатнинг йўлларидан юриб, Қурон ва суннат билан суғорилган ҳаётларига эргашмоқдамиз. Биз бу сўзларни Аллоҳ таолонинг бизга бўлган нематларини ёд қилиш ва барча мўминнинг масулиятини баён қилиш мақомида айтмоқдамиз. Аллоҳ таолодан ўзимиз ва барча мусулмонларни дунё ва охиратда ўзгармас сўз билан собитқадам қилишини ҳамда уни бизга раҳмат қилиб ином этишини сўраймиз. Зеро, У ином этувчи "Ваҳҳоб"дир.

Этиқод мавзуси муҳим ва у ҳақида бандалар турли истакда бўлгани учун ҳам, мен бизнинг "Аҳлуссунна вал-жамоа" ақидаси: Аллоҳ таолога, унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират кунива тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш ҳақида мухтасар китобча ёзишни мақсад қилдим. Аллоҳ таолодан бу камтарона ишимни ўз юзи учун холис, розилиги учун муваффақ ва бандалари учун фойдали қилишини сўрайман.

Этиқодимиз

Бизнинг этиқодимиз: Аллоҳ таолога, унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришдир. Шунинг учун ҳам биз:

- Аллоҳ таолонинг рубубияти яни унинг барча ишларни рижалаштирган Молик, Холиқ ва Робб эканлигига;

- Аллоҳ таолонинг улуҳияти яни Аллоҳ таолонинг ягона мабуд ва ундан бошқа барча мабудлар ботил эканига;

- Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари яни Аллоҳ таолонинг гўзал исм ва сифатларибор эканига;

- Аллоҳ таолонинг бу нарсалардаги ваҳдониятига яни унинг рубубият, улуҳият, исм ва сифатларида якто эканига иймон келтирамиз.

Аллоҳ таоло деди: "(У) самовот, ер ва улар ўртасидаги нарсаларнинг роббисидир. Сиз унга ибодат қилишда сабрли бўлинг! Сиз У учун исмдош топа оласизми?!". (Марям: 65)

- Биз Аллоҳ таолонинг: "Тирик ва бандалари устида доим турувчи илоҳ Аллоҳдир. уни мудроқ ва уйқу олмас. Ер ва Осмондаги барча нарса унингдир. унинг ҳузурида унинг изни билангина шафоат қилинади. У бандаларининг аввалги ва охирги қилган амалларини билиб туради. Бандалар У ҳоҳлаҳан нарсанигина била оладилар. Унинг Курсийси Ер ва Осмонни ўз ичига олади. Уларни ҳимоя қилиш Унга қийин эмас. У олий ва буюк зот" эканига иймон келтирамиз. (Бақара: 255)

- Биз Аллоҳ таолонинг: "У ғайб ва зоҳирий оламларни билувчи, Раҳмон, Раҳийм бўлган илоҳ - Аллоҳдир. У Эгадор, Қуддус, Салом, осудалик берувчи, барча нарсани ўз илми билан қамраб олган, Азиз, Жаббор - қудратли, Мутакаббир бўлган илоҳ - Аллоҳдир. Мен уни мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман. У Ер ва Осмондаги барча нарса (Унга) тасбиҳ айтадиган, гўзал исмлар Унинг бўлган, Азиз, Ҳаким - Аллоҳ" эканига иймон келтирамиз. (Ҳашр: 22 - 24)

- Биз Ер ва Осмонниг мулки Аллоҳ таолоники эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "У ҳоҳлаган нарсасини яратади. У ҳоҳлаган кимсасига қиз, ҳоҳлаган кимсасига ўғил ато этади. ёки ҳоҳласа ўғилни ҳам, қизни ҳам беради. У ҳоҳлаган кимсассини туғмас қилади. У билувчи, қодир зотдир". (Шуро: 49, 50)

- Биз Аллоҳ таолонинг: "Аллоҳнинг ўхшаши йўдир. У эшитувчи, кўрувчи зотдир. Ер ва Осмонларнинг калидлари Унингдир. У ҳоҳлаган киши учун ризқни кенг қилиб, ўлчаб қўяди. У барча нарсани билувчи" эканига иймон келтирамиз. (Шуро: 11, 12)

- Биз: "Ер юзидаги барча ҳайвоннинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар-жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билади. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда" (Ҳуд: 6) - деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Ғайб очқичлари Аллоҳнинг ҳузуридадир. Уни Аллоҳнинг ўзигина билади. У қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни ва дарахтнинг тушган япроқларини ҳам билади. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини ва қайси ерда ўлишини билмайди. Аллоҳ барча нарсани билувчи ва кўрувчи" (Луқмон: 27) эканига иймон келтирамиз.

- Биз Аллоҳ таоло ҳоҳлаган нарсасини қачон ва қандай ҳоҳласа шундай сўзлай олишига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ Мусо билан сўзлашди" (Нисо: 164);

"Мусо белгиланган жойга этиб келганида/ роббиси У билан сўзлашди" (Ароф: 143);

"Биз Тур тоғининг ўнг томонидан нидо қилдик ва ўзимизга, пинҳон сўзлашиб, яқин қилдик" (Марям: 52).

- Биз: "Роббимнинг сўзларини ёзиш учун денгиз сиёҳ бўлса эди, унинг сўзлари битгунига қадар тугар эди" (Каҳф: 109);

"Агар Ер юзидаги дарахтлар қалам ва этти денгиз сиёҳ бўлса, (ёзиш билан) Аллоҳнинг сўзлари тугамас. Аллоҳ Азиз ва Ҳаким зотдир" (Луқмон: 27) - деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Аллоҳ таолонинг сўзлари хабар беришда комил, ҳукмларда адолатли ва истемолда эса гўзал"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Роббингизнинг сўзлари тўғрилик ва адолат юзасидан комил бўлди" (Аном: 105);

"Аллоҳ таолодан кўра ростгўйроқ зот ким?" (Нисо: 87).

- Биз Қурон Карим Аллоҳ таолонинг каломи экани, уни Аллоҳ таолонинг ўзи ҳақиқат билан гапириб, Жибриил алайҳиссолату вассаломга отгани, Жибриил алайҳиссолату вассалом эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбига олиб тушганига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сиз: "Бу Қуронни Жибриил роббингиз тарафидан индирди"- деб айтинг" (Наҳл: 102);

"Қурон - барча оламлар роббиси индирган китобдир. Уни Жибриил Сизни огоҳлантирувчи бўлишингиз учун очиқ араб тилида қалбингизга олиб тушди" (Шуаро: 192 - 195).

- Биз Аллоҳ таоло ўз махлуқларидан зоти ва сифатлари билан буюк эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "У олий ва буюкдир" (Бақара: 255);

"У бандалари устидан ғолиб, хабардор ва ҳаким зотдир" (Аном: 18).

- Биз: "Аллоҳ таоло "Ер ва осмонни олти кунда яратди, сўнгра Аршга кўтарилди. Ва У ишларни режалаштиради" (Юнус: 3)"- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Аллоҳ таоло Арши устида бўлсада, маҳлуқлари билан биргадир. Яни, унинг бирга бўлиши, У уларнинг аҳволларини билади, сўзларини эшитади, қилаётган ишларини кўради, ишларини режалаштиради. Муҳтожга ризқ беради, мулкни ҳоҳлаган кишига бериб, ҳоҳлаган кишидан тортиб олади. Ҳоҳлаган кишисини азиз ва ҳоҳлаган кишисини хор қилади. Барча яхшиликлар унинг қўлидаддир. У барча нарсага қодирдир. Бундай ишларга қодир бўлган зот, гарчи бандаларидан юқорида, Аршининг устуда бўлсада, ўз махлуқлари билан биргадир: "Унинг ўхшаши йўқдир. У эшитувчи, кўрувчи зотдир""- деб фикр қиламиз.

- Биз Жаҳмийлар гурудан бўлган ҳулулийлар ва бошқалар каби: "Аллоҳ таоло Ер юзида махлуқлари билан (ўз зоти) билан биргадир"- демаймиз. Чунки, бу сўзларни одма кофир ёки адашган бўлади. Зеро, бу Аллоҳ таолони Аллоҳ таолога нолойиқ сифатлар билан сифатлаш бўлади"- деб фикр қиламиз.

- Биз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек: "Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида қуйи осмонга тушади ва: "Ким менга дуо қилади, мен ижобат қилсам? Ким мендан ўз эҳтиёжини сўрайди, мен берсам? Ким мендан гуноҳларини кечиришимни сўрайди, мен кечирсам?"- деб айтади"- деб иймон келтирамиз.

- Биз Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида бандалари ўртасини ҳал қилиш учун келишига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Йўқ!! Ер қаттиқ тебранса, роббингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон барча нарсаларни тушуниб этади. Қани энди бу тушуниш унга фойда берса?!" (Фажр: 21, 22).

- Биз: "Аллоҳ таолонинг ҳоҳлаган нарсасини қилишга қодир" (Ҳуд: 107) эканига иймон келтирамиз.

- Биз Аллоҳ таолонинг икки ҳоҳиши (иродаси) бор эканига ийм,он келтирамиз. (Биринчиси): Кавний (Коинотдаги табииий) ҳоҳиш. Бу ирода билан Аллоҳ таолонинг муроди ҳосил бўлди. Бироқ, бу ироданинг Аллоҳ таолога севимли бўлиши лозим эмас. Бу ирода фақатгина "машиа" - ҳоҳиш маносидадир. Аллоҳ таоло деди: "Агар Аллоҳ ҳоҳласа улар урушмас эдилар. Бироқ, Аллоҳ ҳоҳлаган нарсасини қилади" (Бақара: 253);

"... Агар Аллоҳ сизларни адаштирмоқчи бўлса, У сизларнинг роббингиздир.." (Ҳуд; 43).

(Иккинчи:) Аллоҳ таолонинг шарий ҳоҳишининг бўлиши мажбурий эмас. Бундаги ҳоҳиш Аллоҳ таоло учун севимлидир. Аллоҳ таоло: "Аллоҳ сизларнинг тавбаларингизни қабул қилишни ҳоҳлайди" (Нисо: 27) - деди.

- Биз Аллоҳ таолонинг кавний ва шарий ҳоҳишлари ўзининг ҳикматига боғлиқ эканига, унинг ҳукм қилган кавний ва махлуқларига сиғинишни юклаган шарий ҳоҳишлари, бизлар билайлик ёки нилмайлик, бир ҳикмат учун, ёки ҳикмат асосига биноан эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "(Аллоҳ) ҳокимларнинг ҳокими эмасми?" (Тийн: 8);

"Иймон келтирган халқлар учун Аллоҳдан кўра ҳукми гўзалроқ зот борми?!" (Моида: 5).

- Биз Аллоҳ таолони севар эканлар, Аллоҳ ҳам ўз авлиёларини севишига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар, менга эргашинглар. Аллоҳ сизларни яхши кўради"" (Оли Имрон: 31);

"Аллоҳ тез кунда ўзи яхши кўрадиган ва улар ҳам Аллоҳни яхши кўришадиган халқларни келтиради" (Моида: 54);

"Аллоҳ таоло сабрлиларни яхши кўради" (Оли Имрон: 146);

"Адолат қилинглар! Аллоҳ адолатлиларни яхши кўради" (Ҳужурот: 9);

"... Ва эҳсон қилдилар. Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Моида: 93).

- Биз: "Аллоҳ таоло ўзи шариат қилиб қойган амаллар ҳамда сўзларни яхши кўради ва тақиқлаган нарсаларини ёмон кўради"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Агар Аллоҳ таолога кофир бўлсангизлар, У сизлардан беҳожатдир. Аллоҳ таоло бандаларининг кофир бўлишларига рози эмас. Агар унга шукр қилсангиз, У сизлардан рози бўлади" (Зумар: 7);

"Лекин, Аллоҳ таоло уларнинг чиқишларини ёқтирмади ва уларнинг чиқишлари олдида тўсиқлар қилиб қўйди ҳамда: "Ўтирганлар билан бирга қолинглар!"- деб айтилди" (Тавба: 46).

- Биз: "Аллоҳ таоло мўминлар ва солиҳ амалларни қилган бандалардан рози бўлади"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. У (жаннат) роббисидан қўрққан кишилар учундир" (Баййина: 8).

- Биз: "Аллоҳ таоло кофирлар ва ғазабга лойиқ бўлган бошқа маҳлуқларга ғазаб қилади"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "... Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилган кимсаларга ёмонлик бўлсин! Ва Аллоҳ уларга ғазаб қилди" (Фатҳ: 6);

"Бироқ, куфрга қалбларини очган кимсаларга Аллоҳнинг ғазаби ва катта қаттиқ азоблар бордир" (Наҳл: 106).

- Биз: "Аллоҳ таолонинг буюклик ва ҳурмат билан сифатланган юзи бор"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Буюклик ва ҳурмат соҳиби бўлган роббингизнинг юзи боқий қолади" (ар-Роҳман: 27).

- Биз: "Аллоҳ таолонинг саховатли икки қўли бор"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Балки, унинг икки қўли очиқдир. У ҳоҳлаганидек инфоқ қилади" (Моида: 64);

"Улар Аллоҳ таолони яхши танимадилар. Ер қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг қўлида бўлади. Самовот эса унинг ўнг қўлида бўлади. Мен Аллоҳни мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман" (Зумар: 67).

- Биз Аллоҳ таолонинг икки кўзи бор эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сен кемани бизнинг коз ўнгимизда ва ваҳйимиз билан яса" (Ҳуд: 37).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таолонинг ҳижоби (пардаси) нурдир. Агар У пардасини очса, юзининг нурафшонлиги махлуқларининг унга тушиб турган кўзларини куйдириб юборади".

- "Аҳлуссунна валжамоа" Аллоҳ таолонинг козлари иккита эканига ижмў қилдилар. Буни расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан Дажжол ҳақида ривоят қилинган ҳадис ҳам қувватлайди: "У (Дажжол) ғилайдир. Роббингиз ғилай эмасдир".

- Биз: "Аллоҳ таолони козлар идрок эта олмас. Ҳолбуки, У кўзларни идрок этар. У лутф қилувчи ва хабардор зотдир" (Аном: 105)- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Мўминлар қиёмат куни роббиларини кўрадилар"- деб иймно келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "У кунда юзлар нурафшон бўлиб, роббисига қараб туради" (Қиёмат: 22, 23).

- Биз: "Аллоҳ таолонинг комил сифатлари борлиги учун тенгги йўқдир"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳнинг ўхшаши йўқдир. У эшитувчи ва кўрувчи зотдир" (Шуро: 11).

- Биз: "Ҳаёти ва қоимлиги бўлгани учун "Аллоҳ таолони уйқу ва мудраш олмас" (Бақара: 255)- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Аллоҳ таоло адолатининг комиллиги сабабли ҳеч кимга зулм қилмайди ҳамда назоратчи ва билими комил бўлгани учун бандалари қилаётган барча амаллардан ғофил эмасдир"- иймон келтирамиз.

- Биз: "Илми ва қудрати комил бўлгани учун Аллоҳ таолони Ер ва Самолардаги бирон нарса ожиз қўя олмайди"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ таолонинг амри - бирон нарсани "Бўл!"- деб айтишидир. Бас, у нарса бўлади" (Я син: 82).

- Биз: "Аллоҳ таоло қуввати комил бўлгани учун қийналмайди ва ожиз қолмайди"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Биз кўклар, ер ва улар ўртасидаги нарсаларни яратдик ва қийналмадик".

- Биз Аллоҳ таоло ва унинг расули соллалоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло учун исбот этган исм ва сифатларнинг (Аллоҳ таолода) собит (бор) эканига иймон келтирамиз. Бироқ, икки нарсадан эҳтиёт бўламиз: "тамсил" - қалб ёки тил билан "Аллоҳ таолонинг сифатлари махлуқларининг сифатларига ўхшайди"- деб айтишдан ҳамда "такйиф" - қалб ёки тил билан "Аллоҳ таолонинг сифатлари ундай, бундай"- деб айтишдан.

- Биз бу йўлда юриш фарз деб ўйлаймиз. Бунинг сабаби, Аллоҳ таоло ўзи учун исбот ёки инкор этган исм ва сифатлардан ўзи хабар берди. У ўзини бандаларидан кўра яхшироқ билади. Ундан кўра ростгўйроқ зот йўқдир. Бандалар бу нарсаларни мукаммал билмайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таоло учун исбот этган сифатларининг хабарини Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга билдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам ўз роббисини бошқа бандалардан кўра яхшироқ биладилар. Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам эса одамларнинг энг ростгўйи, самимийси ва фасоҳатлисидир. Аллоҳ таоло расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида илм, садоқат ва баённинг камолоти бор. Шунинг учун ҳам, уни рад этиш ёки уни қабул қилишда шубҳаланишга ҳеч бир узр йўқдир.

Фасл

Биз исбот ёки инкор этиш нуқтаи назаридан, муфассал ёки умумий тарзда эслатиб ўтганимиз - Аллоҳ таолонинг сифатларини роббимизнинг Китоби, пайғамбаримизнинг суннатлари ҳамда бу Умматнинг салафи ва улардан сўнг келган ҳидоят имомларининг йўлига биноан баён қилдик.

- Биз Қурон ва суннат матнларини ўз зоҳирига биноан ижро этиш ва Аллоҳ таолога лойиқ бўлган ҳақиқати билан истемол қилишни вожиб деб биламиз ҳамда бу сифатларни Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳоҳламаган нарсаларга бурган сохтакорлар, Аллоҳ ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ирода қилган манолардан ажратиб қўйган кимсалар ҳамда бу сифатларни ўхшатиш ва шакллаш билан истемол қилган ғулув кетувчилар йўлидан безормиз.

- Биз: "Аллоҳ таолонинг Китоби ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида баён қилинган барча нарса ҳақиқат бўлиб, улар бир-бирига зид эмас"- деб этиқод қиламиз. Аллоҳ таоло деди: "Улар Қуронни тадаббур қилмайдиларми? Агар Қурон Аллоҳ таолодан бошқасининг тарафидан нозил қилинса эди, улар кўплаб ихтилофлар топган бўлур эдилар" (Нисо: 82).

Чунки, хабар этказишдаги зиддиятлар, хабарларнинг айримларини ёлғонга чиқаради. Бу эса Аллоҳ ва унинг расули соллаллоҳу алайҳи ва салламда бўлиши мумкин болмаган нарсалардир. Шунинг учун ҳам: "Аллоҳ таолонинг Китоби ва унинг расули соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида айрим зиддиятлар бор"- деб даво қилган кишилар, бу гапни мақсадлари ёмон ва қалбларида маразлари бўлгани учун айтган бўладилар. Бундай одамлар Аллоҳ таолога тавба қилсинлар ва залолатларидан воз кечсинлар!

"Аллоҳ таолонинг Китоби ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида зиддиятлар бор" деб хаёл қилаётган кимсалар билимларининг озлиги ёки оз тафаккур қилганликлари учун бу хатоларга йўл қўйдилар. Улар ҳақиқат малум бўлиши учун излансинлар ва тафаккур қилсинлар! Улар изланишлари оқиббатида ҳақиқатга эриша олмасалар, ишни ўз билимдонига топшириб, хаёлпарастликни тарк қилсинлар ва билимни чуқур эгаллаганлар айтганларидек: "Биз унга иймон келтирдик. Унинг барчаси роббимиз ҳузуридандир" (Оли Имрон: 8)- деб айтсинлар ва билсинларки, Қурон ва суннатнинг ичида ҳам, уларнинг ўрталарида ҳам зиддият ва ихтилоф йўқдир.

Фасл

- Биз Аллоҳ таолонинг фаришталарига ва уларнинг: "Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиб, ундан аввал бирон сўз сўзламайдиган мукаррам бандалар" (Анбиё: 26, 27) эканига, Аллоҳ таоло уларни яратгани, улар Унга итоат ва ибодат қилганларига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Улар Аллоҳга бўлган ибодатдан юз ўгирмайдилар ва чарчамайдилар. Кеча ва кундуз тинмай тасбиҳ айтадилар" (Анбиё: 19, 20)

Аллоҳ таоло уларни биздан пардалади. Гоҳо эса уларни бази бандаларига кўрсатди. Пайғамбаримиз соллаллоҳун алайҳи ва саллам Жибриил алайҳиссолату вассаломни ўзининг яралган суратида уфқни тўсиб турган олти юзта қаноти билан кўрдилар. Жибриил алайҳиссолату вассалом Марям алайҳассолату вассаломга комил инсон суратида намоён бўлди ва хитоб қилди. Бундан ташқари, Жибриил алайҳиссолату вассалом расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига саҳобалар бор пайтда, оппоқ кийимда, сочлари тим қора, нотаниш киши суратида кириб келди ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб, тиззаларини расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига теккизиб ўтирдилар. Сўнгра, қўлларини сонларига қўйиб, расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилдилар. Кейин эса, расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳам унга хитоб қилдилар. Кейин эса расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга у кишининг Жибриил алайҳиссолату вассалом эканидан хабар бердилар.

- Биз фаришталарнинг тайин қилинган вазифалари бор эканига иймон келтирамиз. Жибриил алайҳиссолату вассалом ваҳийни, Аллоҳ ҳоҳлаган пайғамбарга олиб тушишга вакил қилинган. Исрофил алайҳиссолату вассалом қиёмат куни ўлиш ва қайта тирилиш учун сурга дам уришга вакил қилинган. Жонларни олиш (ўлим пайтида) Малакулмавтга топширилган. Жаҳаннам посбони Моликдир. Бундан ташқари бази фаришталар она қорнидаги ҳомилага, базилари одам фарзандини ҳимоя қилишга, базилари эса инсондан содир бўлган амалларни ёзишга вакил қилинган. Ҳар бир шахснинг икки фариштаси бор. Аллоҳ таоло деди: "Унинг ўнг ва чап тарафида фаришта ўтиради. У бир сўзни айтса, унинг олдида ўта қаттиқ назоратчи бордир" (Қоф: 17, 18)

Бази фаришталар ўлик олдига келиб, унинг роббиси, пайғамбари ва дини ҳақида сўрайдилар. "Аллоҳ мўминларни ҳаёт дунёси ва охиратда ўзгармас сўз билан собитқадам қилади. Ва Аллоҳ золимларни адаштиради. Аллоҳ ҳоҳлаган нарсасини қилади" (Иброҳийм: 27)

Бази фаришталар жаннат аҳлига вакил қилинган. Аллоҳ таоло деди: "Фаришталар уларнинг ҳузурига ҳар бир эшикдан кириб келадилар ва: "Сабр қилганингиз эвазига сизларга тинчлик бўлсин. Бу қандай жой-а!"- деб айтадилар" (Рад: 23, 24)

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам осмонда "ал-Байтул-Мамур" дея бир уй бор бўлиб, унга ҳар куни этмиш минг фаришта кириб, (яна бир ривоятда) этмиш мниг фаришта унда намоз ўқиб, қайта кира олмасликларининг хабарини бердилар.

Фасл

- Биз Аллоҳ таоло ўзининг пайғамбарларига одамлар зиёнига ҳужжат бўладиган китобларни нозил қилганига иймон келтирамиз. Пайғамбарлар бу китоблар воситаси билан одамларга ҳикматларни ўргатдилар ва уларни ширк балоларидан тозаладилар.

- Биз Аллоҳ таоло ҳар бир расул билан китоб индирганига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Биз элчиларни ҳужжатлар билан юбордик ва одамлар адолат билан туришлари учун улар билан бирга китоб ва тарозуни нозил қилдик" (Ҳадид: 25)

Аллоҳ таоло томонидан юборилган китобларнинг бизга малум бўлганлари қуйидагилардир:

1. Таврот. Таврот - Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссолату вассаломга нозил бўлган китоб бўлиб, Исроил ўғилларига юборилган китобларнинг энг буюгидир. Аллоҳ таоло деди: "Биз Тавротни нур ва ҳидоятни ўз ичига олган ҳолатида нозил қилдик. У билан Аллоҳ таолога бўйинсунган пайғамбарлар, олимлар ва донишмандлар ўзларига омонат қўйилган Аллоҳнинг КИтоби билан яҳудийлар устидан ҳукм қиладилар" (Моида: 44).

2. Инжил. Аллоҳ таоло Инжилни Ийсо алайҳиссолату вассаломга индирди.Инжил Тавротни тасдиқлаб ва тўлдириб келган. Аллоҳ таоло деди: "Биз Ийсо (алайҳиссолату вассалом) га ичида ҳидоят ва нур бўлган, ўзидан аввалги Тавротни тасдиқлаган, тақводорлар учун кидоят ва мавиза бўлган ҳолида Инжилни бердик" (Моида: 44);

".. Сизлар учун ҳаром қилинган бази нарсаларни ҳалол қилиш учун (Инжилни индирди)" (Оли Имрон: 50).

3. Забур. Аллоҳ таоло Забурни Довуд алайҳиссолату вассаломга нозил қилди.

4. Қурон Карим. Аллоҳ таоло Қурон Каримни пайғамбарларнинг энг сўнггиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилди. Аллоҳ таоло деди: "Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят ва ҳидоятнинг баёни ҳамда ботил билан ҳақиқат ўртасини ажратиб ташлашни баён қилинган Қурон Карим нозил бўлган ойдир" (Бақара: 185).

Қурон Карим "ўзидан аввалги китобни тасдиқловчи ва уни ўз ичига олувчи бўлиб" (Моида: 48) нозил қилинган. Аллоҳ таоло Қурон Карим воситаси билан аввалги барча китобларни бекор қилди ҳамда Қуронни сохталаштирувчи қўллардан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олди. Аллоҳ таоло деди: "Биз сизга Қуронни индирдик ва уни биз ҳимоя қиламиз" (ҲИжр: 9)- деди. Чунки, Қурон арим қиёмат кунига қадар махлуқларнинг зиёнига ҳужжат бўлиб қолади.

Аммо Қурон Каримдан аввал нозил бўлган китоблар, унинг ичидаги ҳукмларни бекор қиладиган ҳамда ундаги ўзгартиш ва сохтакорликни баён қилиб берадиган китоблар нозил бўлганидан бошлаб ўз кучини йўқотади. Шунинг учун ҳам аввалги китоблар масум қолмади. Балки, уларга турли ўзгартишлар ва қўшимчалар қўшилиб кетди. Аллоҳ таоло деди: "Яҳудийларнинг базилари сўзларни ўз ўрнидан ўзгартдилар" (Нисо: 46);

"КИтобни оз пул эвазига сотиш учун ўз қўллари билан ёзиб, кейин: "Бу Аллоҳ ҳузуридан келган"- деб айтган кишиларнинг ҳолларига войлар бўлсин! Қўллари ёзган нарсалар ва касб қилган нарсалари учун уларнинг ҳолларига войлар бўлсин!" (Бақара: 79);

"Айтинг: "Мусо (алайҳиссолату вассалом) одамлар учун нур ва ҳидоят қилиб олиб келган ва сизлар ўз ҳоҳишларингизга тўғри келадиган ҳукмларни кўрсатиб, тоғри келмайдиганини кўрсатмайдиган дафтар қилиб олганингиз китобни ким нозил қилди?!"" (Аном: 91);

"Китоб аҳлларидан бир гуруҳ китоб деб гумон қилиб, Китобни ўзгартмоқдалар. У - Китоб эмасдир. Улар уни Аллоҳнинг ҳузуридан деб айтмоқдалар. Аллоҳ таоло китоб, ҳукм ва пайғмбарлик ато этган кишининг одамларга: "Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар!"- деб айтиши мумкин эмасдир" (Оли Имрон: 78, 79);

"Ҳой китоб аҳллари, бизнинг пайғмбаримиз сизнинг олдингизга китобдан яширган кўп нарсаларингизни баён қилиш учун келди... "Аллоҳ - Масиҳ ибн Марямдир"- деб айтган кишилар кофир бўлдилар"" (Моида: 15, 16).

Фасл

- Биз Аллоҳ таоло ўз махлуқларига элчиларни юборган эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "(Аллоҳ таоло) пайғамбарларни юборганидан сўнг, одамлар учун Аллоҳнинг зиёнига ҳужжат бўлмасин учун жаннатдан хушхабарчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб элчиларни юборди. Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир" (Нисо: 165).

- Биз пайғамбарларнинг аввали Нуҳ ва охири Муҳаммад соллалоҳу алайҳима ва саллам эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди; "Биз сизга Нуҳ ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилгандек, ваҳий қилдик" (Нисо: 163);

"Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сизларнинг эр кишиларингизнинг отаси эмас. Балки, У Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир" (Аҳзоб: 40).

- Биз пайғамбарларнинг энг афзали Муҳаммад соллалоҳу алйҳи ва саллам, сўнгра Иброҳийм, сўнгра Мусо, сўнгра Ийсо алайҳимуссолату вассалом эканига иймон келтирамиз.Уларнинг барчаси ушбу оятда зикр қилинган: "Биз пайғамбарлардан: Сиздан, Нуҳ, Иброҳийм, Мусо ва Ийсо ибн Марямдан аҳдларини олдик. Биз улардан қаттиқ аҳдларни олдик" (Аҳзоб: 7).

- Биз: " Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат қуйидаги оятда зикр қилинган пайғамбарларнинг олиб келган шариатларида бор бўлган барча фазилатларни ўз ичига олади"- деб этиқод қиламиз. Аллоҳ таоло деди: "(Аллоҳ таоло) сизларга Нуҳга, Сизга ваҳий қилганимиз, Иброҳийм, Мусо ва Ийсога васият қилганимиз: "Динни барпо қилинглар ва динда тарқоқ бўлманглар!"- деб шариат қилди" (Шуро: 13).

- Биз барча пайғамбарлар яратилганяралмиш бўлиб, уларда биронта ҳам рубубият хусусияти йўқ эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло расулларнинг биринчиси Нуҳ алайҳиссолату вассалом ҳақида шундай деди: "(Нуҳ): "Мен сизларга: "Аллоҳнинг хазиналари менинг менинг ҳузуримда, мен фариштаман"- деб айтмайман. Мен ғайб ишларини билмайман"- (деди)" (Ҳуд: 31).

"Мен, ҳатто, ўзим учун фойда ва зараркелтиришга қодир эмасман. Фақатгина, Аллоҳ ҳоҳласагина келтира оламан" (Ароф: 188);

"Айтинг: "Мен сизлар учун зарар бериш ёки сизларни тўғри йўлга солишга эга эмасман" (Жин: 21).

- Биз пайғамбарларнинг банда эканликлари, бироқ,Аллоҳ таоло уларни пайғамбарлик билан мукаррам қилгани ва уларни бандаликнинг энг энг олий мақоми ва мақтовлар билан сифатлаган эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло уларнинг энг биринчилари Нуҳ алайҳиссолату вассалом ҳақида: "Ҳой биз кемада Нуҳ билан бирга қутқарган кишиларнинг зурриётлари, Сизлар ҳам Нуҳ олиб келган йўлга эргашинглар! Чунки, Ниҳ шукр қилувчи бандалардан эди" (Исрў: 3) - деб, сўнгра пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаннад соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳақида: "Барча оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун ўз бандасига Қуронни индирган зот буюк бўлди" (Фурқон: 1) дер экан, бошқа пайғамбарлар ҳақида шйндай деди: "Сиз бизнинг қудрат ва онг эгалари бўлган бандаларимиз: Иброҳийм, Ишоқ ва Яқубларни эсланг" (Сод: 45);

"Сиз, бизнинг бандамиз, қудрат соҳиби Довудни эсланг. У обид эди" (Сод: 17).

"Ва биз Довудга Сулаймонни ато этдик. У қандаям яхши банда ва обид эди" (Сод: 30).

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссолату вассалом ҳақида: "- Биз ином этган ва Исроил ўғилларига намуна қилган бир баҳда, холос" (Зухруф: 59).

- Биз Аллоҳ таоло Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан пайғамбарликни тугатгани ва Уни бутун башарият учун юборган эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Айтинг: "Ҳой одамлар мен самовот ва ернинг мулки қўлида бўлган, тирилтирувчи ва ўлдирувчи, ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳнинг барчангиз учун юборилган элчисиман. Бас, сизлар Аллоҳга, унинг Аллоҳга ва унинг сўзларига иймон келтирган элчисига иймон келтиринглар! Унга эргашинглар, шояд ҳидоят топарсизлар" (Ароф: 158).

- Биз расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат, Аллоҳ таоло бандалари учун рози бўлган ва улардан ундан бошқасини қабул қилмайдиган Ислом дини эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳнинг ҳузуридаги дин - Исломдир" (Оли Имрон: 19);

"Бугун мен сизларга динингизни комил, нематларимни тўла қилдим ва Исломни дин деб ихтиёр этдим" (Моида: 3);

"Исломдан бошқа (нарсани) дин деб излаган кишидан бу излаган нарсаси қабул қилинмас. Ва у охиратда зиёнкорлардандир" (Оли Имрон: 85).

- Биз: "Бугун Ислом динидан бошқа Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлган яҳудий, масиҳий ва бошқа динлар бўлиши мумкин, деб ўйлаган киши кофир бўлиб, ундан тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса яхши, бўлмаса Қуронни рад этгани учун учун мартад бўлиб, қайл қилинади"- деб айтамиз.

- Биз: "Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги барча инсоният учун эканига кофир бўлган киши барча пайғамбарларга, шу жумладан, ўзи иймон келтириб, эргашаётган пайғамбарига ҳам кофир бўлибди"- деб айтамиз. Аллоҳ таоло деди: "Нуҳнинг халқи

пайғамбарларни рад этди" (Шуаро: 105).

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссолату вассаломдан аввал бирон бир пайғамбар ўтмаган бўлсада, уларни барча пайғамбарларни рад этган деб ҳисоблади. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ ва унинг пайғамбарларига кофир бўлган, Аллоҳ ва унинг пайғамбарлари ўртасини ажратмоқчи бўлган ҳамда "Биз уларнинг базиларига иймон келтириб, базиларига кофир бўламиз"- деб, куфр ва иймон ўртасида бир (янги) йўл қилмоқчи бўлган кимсалар, ўшаларгина ҳақиқий кофирлардир. Биз уларга хўрловчи азобни тайёрлаб қўйдик" (Нисо: 150, 151).

- Биз: "Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламдан сўнг пайғамбар бўлмаслигига, ундан сўнг пайғмбарликни даво қилган ёки пайғамбарликни даво қилган кишини тасдиқлаган одам кофирдир. Чунки, у Аллоҳни, унинг расули ва мусулмонлар ижмўсини рад этган бўлади"- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати ичида пайғамбаримиздан илм, дават ва мусулмонлар устидан этакчи бўлиб қолган халифалари бор. Уларнинг афзаллари Абу Бакр Сиддиқ, кейингиси Умар ибн Хаттоб, кейингиси Усмон ибн Аффон, кейингиси Алий ибн Абу Толибдир (Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин).Улар халифа бўлиб қолдилар. этук ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ таоло энг яхши аср учун улардан кўра яхшироқ ва халифаликка лойиқроқ бўлган бошқа кишилар бўлса эди, уларни танлаб олмаган бўлар эди"- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Халифалар бир-бирларидан бази хусусиятларда устун бўлсаларда, устун бўлганлари мутлақ фазлга эга эмасдир. Чунки, мутлақ фазл Аллоҳ таологагина хос бўлиб, унинг сабаблари кўп"- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Бу Уммат умматларнинг энг хайрлиси ва Аллоҳ таоло ҳузуридаги энг мукаррамидир"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сизлар осамлар учун чиқарилган яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган ва Аллоҳга иймон келтирган уммат бўлдингиз" (Оли Имрон: 110).

- Биз: "Бу Умматнинг ичидаги энг яхши кишилар саҳобалар, тобиинлар ва тобиинларга эргашган кишилардир. Бу уммат ичида бир тоифа ҳақиқат узра қолади. Уларни Аллоҳнинг амри келгунига қадар ёрдамсиз ташлаб қўйган ёки уларга мухолиф бўлган кишилар уларга зарар бера олмайдилар"- деб иймон келтирамиз.

- Биз: "Саҳобалар ўртасида бўлиб ўтган фитналар уларнинг ижтиҳодлардаги тавиллари сабабли бўлган. Уларнинг қайси бири тўғри ижтиҳод қилган бўлса, унга бир ажр бўлади ва унинг гуноҳи кечирилади"- деб этиқод қиламиз. Биз: "Уларнинг ёмонликларидан кўз юмиш, уларни мақтов ва шараф билан тилга олиш ва қалбларимизни уларга бўлган гина-адоватлардан пок тутишимиз керак"- деб айтамиз. Чунки, Аллоҳ таоло бундай деди: "Ичингиздаги Макка фатҳидан аввал инфоқ ва жиҳод қилган кишилар(га бошқа кишилар) тенг кела олмас. Уларнинг Макка фатҳидан сўнг инфоқ ва жиҳод қилган кишилардан кўра мақомлари буюкдир. Аллоҳ уларнинг барчасига яхшиликни вада қилди" (Ҳадид: 10).

Аллҳо таоло биз (мусулмонлар ҳақида) шундай деди: "Улардан сўнг келган авлодлар: "Роббимиз, бизларни ва бизлардан аввал яшаб ўтган дўстларимизнинг гуноҳларини кечир! Бизларнинг қалбларимизда мўминларга нисбатан гина-кудурат қўйма! Роббимиз, сен раҳмли ва меҳрибон зотсан"- дедилар" (Ҳашр: 10).

Фасл

- Биз одамлар нематлар ёки азоблар диёрига кириш учун қайта тирилишадиган охирги кун - қиёмат кунига иймон келтирамиз.

- Биз Исрофил алайҳиссолату вассалом сурга иккинчи марта дам урганида ўликларнинг қайта тирилишларига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сурга дам урилди ва осмондаги, Аллоҳ ҳоҳлаган махлуқлардан бошқа, барча зотлар беҳуш бўлиб йиқилдилар. Сўнгра, иккинчи марта дам урилди. Баногоҳ улар тик қараб турадилар (Зумар: 68).

Одамлар қабрларидан пояфзалсиз - ялангоёқ, кийимсиз - яланғоч, хатнасиз - бус-бутун ҳолатларида роббилари учун чиқиб келадилар. Аллоҳ таоло деди: "Сизларни аввал яратганимиз ҳолга қайтарамиз. Б- Биз учун зиммамиздаги вададдир. Биз шундай қилгувчимиз" (Анбиё: 104).

- Биз бандаларнинг ўнг, чап ва орқа тарафларидан бериладиган номаларига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Номаси ўнг тарафдан берилган киши энгил ҳисоб қилинади ва ўз аҳлига хурсанд бўлиб қайтади. Аммо номалар орқа тарафдан берилган киши ўз ҳалокатини чақиради ва жаҳаннамга ташланади" (Иншиқоқ: 7 - 12);

"Биз ҳар бир инсоннинг қилган амалини ўз бўйнига илиб қўйганмиз. (Унинг амали ўзидан ажралмасдир). Ва қиёмат кунида биз унга рўбарў бўладиган очиқ китоб - амал номаларини чиқариб кўрсатамиз. Унга дейиладики: "Амал номангни ўқи! Бугун нафсинг ўзингга қарши этарли ҳисобчидир"" (Исрў: 13, 14).

- Биз қиёмат кунида ҳеч бир махлуққа зулм қилмайдиган тарозу қўйилишига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Ким заррача яхшилик қилса, уни кўрар. Ким заррача ёмонлик қилса, уни кўрар" (Зилзол: 7, 8);

"Тарозулари(нинг савоб палласи) оғир келган кишилар нажот топувчилардир. Тарозулари(нинг савоб палласи) энгил жкелган кишилар, ана ўшалар ўз жонларига жабр қилган ва жаҳаннамда мангу қоладиган кишилардир. Уларнинг юзларини олов куйдиради ва бадбашара қилиб ташлайди" (Мўминувн: 102 - 104);

"Ким яхшиликни олиб келса, унга у яхшиликнинг ўн баробарича савоблар бор. Ким ёмонликни олиб келса, ёмонлиги миқдорича жазоланади" (Аном: 160).

- Биз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзигагина берилган катта шафоатга иймон келтирамиз. Аллоҳ таолонинг ҳузурида, Аллоҳ таолонинг изни билан, бошларига тоқат қилиб бўлмайдиган мусибат этганида Одам, Нуҳ, Иброҳим ва Ийсо алайҳимуссолату вассаломларнинг олдиларига борганларидан сўнг, ҳузурига келган одамлар ўртасида ҳукм қилишлари учун расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу шафоат берилади.

- Биз жаҳаннамга кирган мўминларни жаҳаннамдан чиқариш учун бериладиган шафоатга иймон келтирамиз. Бу шафоат - пайғамбаримиз (Муҳаммад) соллалоҳу алайҳи ва саллам, бошқа пайғамбарлар ва мўминлар ва фаришталарга ҳам берилади. Бундан ташқари, Аллоҳ таолонинг ўзи ҳам шафоатсиз, ўз фазли ва карами билан кўп мўмин бандаларини чиқаришига иймон келтирамиз.

- Биз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган Ҳавзга иймон келтирамиз. Унинг суви сутдан оқ, асалдан ширин, мушк-анбардан хушбўй, узунлиги ва эни бир ойлик йўл, идишлари чиройи ва кўплигида само юлдузлари кабидир. Мўминлра бу Ҳавзга келадилар. Ундан сув ичган кимса ҳеч қачон чанқамайди.

- Биз жаҳаннам узра қурилган кўприк - Сиротга иймон келтирамиз. Унинг устидан одамлар қилган амалларига қараб: базилар чақнаган чақмоқдек, базилар эсган шамолдек, базилар учган қушдек ўтиб борадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам эса кўприк бошида туриб: "Роббим, қутқар"- дея ёлбориб турадилар. Бази бандаларнинг (яхши) амаллари оз бўлгани учун кўприк устидан эмаклаб ўтадилар. Сиротнинг икки тарафида Аллоҳ таоло тарафидан буюрилган осиғлиқ чангаклар бор. Улар амр этилган одамни тутиб қоладилар. Сиротдан ўтган одам қутулибди, йиқилган одам жаҳаннам учун тутилибди.

- Биз қиёмат куни ва унинг даҳшатлари ҳақида Аллоҳнинг Китоби ва расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келган ҳар бир хабарга иймон келтирамиз. Аллоҳ бизни у кундаги балолардан сақласин!

- Биз расулуллоҳ соллаоҳу алайҳи ва салламнинг ўзигагина берилган ва жаннат аҳлларининг жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатларига иймон келтирамиз.

- Биз жаннат ва жаҳаннамнинг бор эканига иймон келтирамиз. Жаннат - Аллоҳ таолонинг тақволи мўмин бандалари учун тайёрлаб қўйган, қулоқ эшитмаган ва инсоннинг хаёлига келмаган турфа нематлар бўлган диёрдир. Аллоҳ таоло деди: "Ҳеч бир жон қилган амаллари эвазига ўзи учун беркитиб қўйилган қувончларни билмайди" (Сажда: 17).

Жаҳаннам эса, золим кофирлар учун Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган инсон хаёлига келмаган турфа қийноқлар диёридир. Аллоҳ таоло деди: "Биз золимлар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйдикки, олови уларни ўраб туради. Улар ёрдам истасалар, юзларни пиширадиган сувлар берилади. Бу қандай ёмон шароб ва ёмон жой-а?" (Каҳф: 29).

Жаннат ва жаҳаннам ҳозир ҳам бор ва ҳеч қачон фоний бўлмайди. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишиларни остларидан дарёлар оқиб ўтадиган ва кирганлар (мангу) қоладиган жаннатларга киритади" (Талоқ: 11);

"Аллоҳ таоло кофирларни ланат қилди ва улар учун мангу қолишадиган жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Улар у ерда ёрдамчи ҳам, дўст ҳам топа олмаслар. Уларнинг юзлари оловга бурилган кунда: "Аллоҳга ва пайғамбарга итоат этсак кошки эди" дейдилар" (Зухруф: 64, 65).

- Биз: "Жаннат - Аллоҳнинг Китоби ва суннатда очиқ ёки сифатлар билан ишора қилинган кишилар учундир"- деб гувоҳлик берамиз. Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий ва улардан бошқа расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган кишилар учун аниқ, барча тақволи ва иймонли кишилар учун эса белгилари билан гувоҳлик берамиз.

- Биз: "Жаҳаннам Аллоҳнинг Китоби ва суннатда аниқ ва белгилари билан лшора қилинган кишилар учундир"- деб гувоҳликберамиз. Абу Лаҳаб, Амр ибн Луҳай Ҳузоий ва бошқаларга аниқ, ҳар бир кофир, катта ширк амалини қилган мушрик ва мунофиқ учун эса белгилари билан гувоҳлик берамиз.

- Биз қабр синови (фитнаси)га иймон келтирамиз. У эса маййит-ўликнинг ўз қабрида роббиси, дини ва пайғамбари ҳақида сўроққа тутилишидир. Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ таоло иймон келтирган кишиларни бу дунё ва охиратда ўзгармас сўз билан собитқадам қилади" (Иброҳим: 27).

Мўмин берилган саволларга: "Роббим - Аллоҳ, диним - Ислом ва пайғамбарим - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир"- деб жавоб беради. Кофир эса: "Билмауман, одамлар нима десалар, мен ҳам ўша сўзларни айтар эдим"- дейди.

- Биз: "Қабр нематлари мўмин учундир"- деб иймон келтирамиз. Аллҳо таоло деди: "Гуноҳдан пок ҳолларида жонлари олинмиш инсонларга фаришталар: "Сизларга тинчлик бўлсин! Қилган амалларингиз эвазига жаннатга киринглар"- дейдилар" (Наҳл: 32).

- Биз: "Қабр қийноқлари золим кофирлар учундир"- деб иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сиз золимларни ўлим талвасасида кўрсангиз эди. Фаришталар қўлларини очиб: "Жонларингизни чиқаринглар! Аллоҳга ноҳақ сўзларни айтганингиз ва унинг оятларидан юз ўгирганингиз учун бугун хорлик азоби билан "мукофотланасизлар"- дейдилар" (Аном: 93).

- Бу тўғрида кўплаб ҳадислар бор. Мўмин Аллоҳнинг Китоби ва суннатда келган бундай ғайбий ишларга иймон келтириши ва бу дунёда ўрганган нарсалари билан унга қарши чгиқмаслиги керак. Чунки, ўрталарида катта фарқ бўлсада, охират ишлари дунё ишлари билан қиёсланмайди. Аллоҳ гуноҳнинг барча йўлларидан сақласин!

Фасл

- Биз тақдир (қадар)нинг яхши ва ёмонига иймон келтирамиз. Тақдир Аллоҳ таолонинг ўтган илми ва тақозо этган ҳикмати билан махлуқлар учун қўйган ўлчовидир.

Тақдирнинг тўрт босқичи бор:

-Биринчи босқич: Илм.

Биз Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни билувчи эканига, У бўлган ва бўладиган барча нарсаларни билган, Унинг билиши азалий ва абадий бўлиб, бўлмаганидан сўнг билим ёки билганидан сўнг унутиш бўлмаслигига иймон келтирамиз.

-Иккинчи босқич: ёзиш.

Биз Аллоҳ таоло қиёмат кунига қадар бўладиган барча нарсаларни "Лавҳул-Маҳфуз"га ёзиб қўйган эканига иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло деди: "Сиз Аллоҳ таоло Ер ва Осмондаги барча нарсаларни билиши, бу эса Китобда ёзилган ҳамда бу ишлар Аллоҳга осон эканини билмайсизми?!" (Ҳаж: 70).

-Учунчи босқич: Ҳоҳиш.

Биз: "Аллоҳ таоло самовот ва ердаги барча нарсани ўз ҳоҳиши билан яратди. Барча нарса унинг ҳоҳиши билан бўлади. Аллоҳ ҳоҳлаган нарса бўлади ва ҳоҳлмаган нарса бўлмайди"- деб иймон келтирамиз.

-Тўртинчи босқич: Яратиш.

- Биз: "Аллоҳ таоло барча нарсанинг яратувчиси, барча нарсага вакил ва самовот ва ернинг калидлари унинг" эканига иймон келтирамиз.

-Бу тўрт босқич Аллоҳ таоло ва бандалари томонидан содир бўладиган барча нарсаларни ўз ичига олади.

Бандалар томонидан содир этилган ва этилмаган ишлар ва сўзлар Аллоҳ учун малум, Аллоҳнинг ҳузурида ёзилган, Аллоҳ уни ҳоҳлаган ва яратгандир. Аллоҳ таоло деди: "Сизларнинг ичингиздаги ҳоҳлаганингиз тўғри йўлда юрсин! Сизлар оламлар роббиси - Аллоҳ ҳоҳласагина ҳоҳлайсизлар" (Таквир: 28, 29);

"Агар Аллоҳ ҳоҳласа бир-бирларига уруш қилмас эдилар. Лекин, Аллоҳ ҳоҳлаганини қилади" (Бақара: 253);

"Агар Аллоҳ ҳоҳламаса улар қилмас эдилар. Уларни ўз ифтиролари билан қўйинг" (Аном: 137);

"Алоҳ сизларни ва сизлар қилган амалларни яратди" (Соффот: 96).

- Биз, шу билан бирга, Аллоҳ таоло бандага амал содир бўладиган ҳоҳиш ва ихтиёрни берганлигига иймон келтирамиз.

Банданинг ишлари ўз ҳоҳиш ва ихтиёри билан содир бўлишига қуйидаги далиллар бор:

-Биринчи: Аллоҳ таолонинг сўзлари.

""Зироатгоҳингиз"га ҳоҳлаган тарафингиздан яқинлик қилинг!" (Бақара: 223);

"Агар ҳоҳласалар эди, тайёргарлик кўрар эдилар" (Бақара: 286).

Аллоҳ таоло банда учун ҳоҳиш-истак ва тайёрланиш ҳаққини исбот этди.

-Иккинчи: Бандага амр ва тақиқни йўллаш.

Агар банданинг ихтиёри ва ҳоҳиши бўлмаса эди, таклиф - мажбурият бўлар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳмати тақозо этмаган ишдир.

Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ ҳар бир жонга ўз тоқатига лойиқ мажбурият берган" (Бақара: 286).

-Учунчи: Яхшилик қилган кишини қилган яхшилиги учун мақташ, ёмонлик қилган кишиниқилган ёмонлиги учун мазаммат қилиш ва ҳар иккисига лойиқ бўлган мукофортларни бериш.

Агар амал банданинг истак-ҳоҳиши билан бўлмаса эди, яхшилик қилган кишини мақташ абас, ёмонлик қилган кишини жазолаш зулм бўлган бўлар эди. Аллоҳ бундай абас ва зумдан покдир.

-Тўртинчи: Аллоҳ таоло "Хабарчи ва огоҳлантирувчи бўлагн пайғамбарларни, улардан сўнг одамлар учун Аллоҳнинг зиёнига ҳужжат бўлмасин учун" (Нисо: 165) юборди.

Агар банданинг қилган ишлари ўз истак-ҳоҳиши билан бўлмаса эди, пайғамбарларни юбориш билан ҳужжат ботил бўлмас эди.

-Бешинчи: Ҳар бир одам ўзининг қилган ёки тарк этган ишларини бирон бир мажбур қилган кучни ҳис этмай бажаради. У ўз ҳоҳиши билан туради, ўтиради, киради, чиқади ва сафар қилади. Бироқ, бу ишларида зўрловчи кучни ҳис этмайди. Балки, у воқеда бир ишни ўз ҳоҳиши билан бирон бир куч тасири остида мажбурлик билан, қилиш ўртасини бутунлай ажрата олади.

Худди шинингдек, шариат ҳам бу икки ҳолат ўртасини ҳикмат билан ажратди ва Аллоҳнинг ҳаққига мажбурлик остида гиноҳкор бўлган бандага жазо белгиламади.

- Биз: "Осий одам ўз осийлигига Аллоҳнинг тақдирини ҳужжат қилиши мумкин эмас"- деб айтамиз. Чунки, осий Аллоҳ таолонинг осийлик қилишини тақдир қилишини билишдан аввал ўз ихтиёри билан қилади. Зеро, ҳар бир кимса Аллоҳ таолонинг тақдирини содир бўлганидан сўнггина билади. Аллоҳ таоло деди: "Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмайди" (Луқмон: 34).

Шундай экан, осийлар Аллоҳнинг тақдирини ўз гуноҳларига ҳужжат қилишлари тўғри бўладими? Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу ҳужжатни бекор қилиб шундай деди: "Мушриклар тезда: "Аллоҳ ҳоҳламаса, биз ва боболаримиз Аллоҳга шерик қилишмас ва бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлур эдик"- дедилар. Улардан аввал яшаб ўтган кишилар ҳам шундай деган эдилар. Биз уларга ўз балоларимизни тотитдик. Сиз айтинг: "Сизларнинг бизлар учун чиқарадиган илмингиз бўлса, чиқаринглар! Сизлар гумонгагина эргашаяпсизлар. Сизлар нима деганингизни билмайсизлар"" (Аном: 148).

- Биз тақдирни ҳужжат қилиб, осийлик қилган кишига шундай деймиз: "Сен нега Аллоҳнинг тақдирини ҳужжат қилиб, сенга фарз қилинган тоат-ибодатга киришмайсан? Зеро, бу билан сенинг осийлигингга тақдирни ҳужжат қилишинг ўртасида номаилум тақдирга нисбатан ҳеч қандай фарқ йўқ. Шунинг учун ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга ҳар бир кишининг жаннат ва жаҳаннамдаги жойи белгилаб қўйилганининг хабарини берганларида саҳобаларнинг: "Ундай бўлса у нарсага суяниб, амал қилмайлик"- деган сўзларига расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Йўқ, амал қилинглар! Ҳар бир киши ўзи яратилган (жой) учун муяссар қилинади"- дедилар".

- Биз тақдирни ҳужжат қилиб осийлик қилган кишига шундай деймиз: "Агар сен Макка шаҳрига бормоқчи бўлсанг ва унга олиб борадиган икки йўл бўлса, ишончли одамлардан бири: "Бу йўл машаққатли, буниси эса қулай" деса, табиийки, иккинчисини танлайсан. "Менга тақдир қилинган йўл шу экан"- деб биринчи йўлдан кетмайсан. Агар кетсанг, телбалар сафига кириб қоласан".

- Биз тақдирни ҳужжат қилиб, осийлик қилган кишига шундай деймиз: "Агар сенга икки иш таклиф қилиниб, улардан бири иккинчисидан кўра тартиблироқ бўлса, уни танлайсан. Шундай экан, нега энди охират учун ишлаш майдонида энг пасткаш йўлни танлайсан".

- Биз яна шундай деймиз: "Агар бемор бўлсанг табиблар эшигини қоқасан ва қилинган жарроҳий амалиёт (оператсия)лар ҳамда дориларнинг аччиқлигига сабр қиласан. Хўш, нега гуноҳлар билан хасталанган қалбингга ундай қилмайсан?".

- Биз: "Аллоҳ таолога ҳикмати ва раҳмати баркамол бўлгани учун ёмонлик нисбатланмайди"- деб иймон келтирамиз. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "(Илоҳим), ёмонлик сенга нисбат этилмас"- дедилар. Аллоҳ таолонинг қазосида ёмонлик йўқдир. Балки, қазо Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикматидан содир бўлгандир. ёмонлик ўз тақозосига қараб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан разияллоҳу анҳуга "Қунут дуоси" ни ўргатар эканлар: "Ва қиний шарра ма қозайта" (Ва мени қилган қазоингнинг ёмонликларидан сақла)"- дедилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ёмонликни Аллоҳнинг қилган қазосига боғладилар. Шундай бўлсада, ёмонлик фақатгина ёмонлик эмас. Балки, ёмонлик сабаблардадир. ёмонлик бир ўринда бир жиҳатданда ёмонлик бўлиши, ва бошқа жиҳатдан яхшилик бўлиши ва бошқа бир ўринда эса фақат яхшилик бўлиши мумкин. Касаллик, қурғоқчилик, фақирлик ва хавф каби фасодлар ер юзида ёмонлик, бироқ, бир ўринда яхшиликдир. Аллоҳ таоло деди: "Қуруқлик ва денгизда фасод қилган айрим ишларини тотитиш учун одамларнинг қўллари қилган нарса сабаблидир. Шояд, улар (Аллоҳнинг йўлига) қайтсалар" (Рум: 41).

Зонийни савалаш ва ўғрининг қўлини кесиаҳ ҳар иккиси учун аламли бўлсада, бошқа бир тарафдан яхшиликдир. Чунки, бу жазолар уларнинг қилган гуноҳлари учун каффорот бўлади ва қиёмат куни дунё ва охитрат жазолари бир бўлган кунда жазоланмайди. Бошқа тарафдан эса, жазолар ортида мулклар, номуслар ва насабларни ҳимоя қилиш ётади.

Фасл

- Бу - буюк асосларни ўз ичига олган этиқод бўлиб, уни абул қилган кишилар учун катта ва кўп самаралар беради.

- Аллоҳ таолога ва унинг исм ва сифатларига иймон келтириш - бандага Аллоҳнинг амрларини бажариш ва тақиқларидан сақланиш билан бирга, Алоҳни севиш ва улуғлашни самара қилиб беради. Аллоҳ таолонинг амрларини бажариш ва тақиқларидан сақланиш эса, жамиятлар ва шахслар учун дунё ва охиратнинг бахт-саодатини самара қилиб беради. Аллоҳ таоло деди: "Мўмин бўла туриб яхши амалларни қилган эркак ёки хотинни ширин ҳаётга тирилтирамиз ва уни қилган ишларидан кўра яхшироқ бўлган савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл: 97).

- Фаришталарга иймон келтиришнинг самаралари

Биринчи: Аллоҳ таоло ва Аллоҳ таолонинг қуввати ва салтанатининг буюклигини билиш.

-Иккинчи: Аллоҳ таолонинг бандаларга бўлган этиборига шукроналар айтиш. Чунки, Аллоҳ таоло уларни ҳимоя қилиш, уларнинг амалларини ёзиш ва бошқа манфаатлари учун фаришталарни вакил қилди.

-Учунчи: Аллоҳ таолога қилган комил ибодатлари ва мўминлар учун қилган истиғфорлари эвазига фаришталарни севиш.

- Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг самаралари

-Биринчи: Аллоҳ таолонинг ўз махлуқларига бўлган буюк марҳамати ва этиборини билиш. Чунки, Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқни ҳидоят қилиш учун китоблар нозил қилди.

-Иккинчи: Аллоҳ таолонинг ҳикматининг зоҳир бўлиши. Чунки, Аллоҳ таоло ҳар бир халққа муносиб бўлган китобни индирди. Бу китобларнинг энг сўнггиси бўлган Қурон Карим замон ва маконидан қатий назар, ҳар бир халққа муносибдир.

-Учунчи: Аллоҳ таолога бу нематлар учун шукр айтиш.

- Пайғамбарларга иймон келтиришнинг самаралари

-Биринчи: Аллоҳ таолонинг ўз махлуқларига бўлган буюк марҳамати ва этиборини билиш. Чунки, Аллоҳ таоло ўз бандаларига тўғри йўлни кўрсатадиган пайғамбарларни юборди.

-Иккинчи: Аллоҳга бу нематлар учун шукр айтиш.

-Учунчи: Пайғамбарларни севиш, ҳурмат қилиш ва уларни лойиқ бўлган суратда мақташ. чунки, улар Аллоҳ таолонинг элчилари ва бандаларининг сараси бўлиб, Аллоҳ таолога ибодат ва бандаларига насиҳат қилдилар. Аллоҳнинг пайғомини этказдилар ва бу йўлда сабр қилдилар.

- Охиратга иймон келтиришнинг самаралари

-Биринчи: Охират кунидаги савобларга эришиш учун Аллоҳ таолонинг тоатига, жазоларидан қўрқиб эса тақиқларидан сақланишга ҳарислик.

-Иккинчи: Мўминга охиратдаги савоб ва нематларни умид қилиши билан дунёда эриша олмаган немат ва мукофотлар бериш билан тасалли бериш.

- Тақдирга иймон келтиришнинг самаралари

-Биринчи: Сабабларни қилиш пайтида Аллоҳ таолога суяниш. чунки, сабаб ва сабаблантирилган нарсанинг ҳар иккиси Аллоҳ таолонинг қазоси ва қадари билан бўлади.

-Иккинчи: Нафс роҳати ва қалб хотиржамлиги. Чунки, қалб бир нарсанинг Аллоҳнинг қазоси билан бўлиши, ёқтирмаган ишларнинг муқаррар равишда бўлишини билса роҳатланади ва Аллоҳ таолонинг қазосига рози бўлади. Бирор кимса Аллоҳ таолонинг тақдирига иймон келтирган кишилар каби хотиржам ва роҳатда яшай олмайди.

-Учунчи: Мақсадга эришилган пайт ғурурни кетказиш. Зеро, эришилган немат Аллоҳ тақдир қилган сабаб ва муваффақият билан қўлга келади. Буни билган одам нематларни берга Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, ўзидан мағрурланишни кетказади.

-Тўртинчи: Мақсад қўлдан кетгани ёки бошга мусибат этганида безовталик ва жаҳлни кетказиш. Чунки, у нарсаларнинг барчаси самовот ва ернинг мулк соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг қазоси билан бўлган ва бўлиши муқаррар эди. Шунинг учун у одам Аллоҳнинг қазосига сабр қилади ва савоб умидида бўлади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ишора қилади: "Ер ва ўзингизга этган мусибат яратишимиздан аввал Аллоҳнинг китобида бор эди. Бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсиз ва Аллоҳ ато этган нарсалар билан мағрурланиб кетмагайсиз. Аллоҳ таоло кибр ва ҳавога берилган ва мақтанчоқ одамларни суймас" (Ҳадид: 22, 23).

Биз Аллоҳ таолодан бизларни шу этиқодда собитқадам қилиши, бизлар учун унинг самараларини рўёбга чиқариши, ўз фазлини зиёда қилиши, қалбларимизни ҳидоят қилганидан сўнг адаштирмаслиги ва ўз раҳматидан беришини сўраймиз. У иномлар ато этувчи зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга қиёмат кунига қадар эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.

Ушбу рисола Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин тарафидан ҳижрий 1404 йил шаввол ойининг 30- куни ёзилиб, ниҳоясига этказилди.

◄◄◄Аввалгига қайтиш

Кейингига ўтиш►►►

   Юқорига