Ислом Нури

Маколалар

 

МЎМИНЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШИШ КЎРИНИШЛАРИ

1. Куфр шахарларидан ислом юртларига хижрат килмок

 

Хижрат деб — динини саклаш максадида куфр диёридан ислом диёрига кўчишга айтилади. Шу максадда хижрат килиш хар бир мусулмонга вожиб бўлиб, ушбу хукм то Киёматга кадар бокийдир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мушриклар орасида яшайдиган мўминлардан пок-безор эканликларини эълон килганлар. Шу боис, мусулмон кишига кофирлар ўлкасида яшаш харом. Факат хижратга кодир бўлмаган ёки Аллох йўлига даъват килиш, исломни ёйиш каби диний ишлар учун куфр диёрида истикомат килишга мажбур бўлган кишиларга хижрат килмасликка рухсат этилади.

"Албатта (мусулмонлар билан бирга хижрат килмасдан кофирлар кўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр килган кимсаларнинг жонларини олиш чогида фаришталар уларга: "Кандай холда яшадингиз?"- деганларида: "Биз бу ерда чорасиз бечора эдик", дедилар. (Шунда фаришталар): "Хижрат килсангиз Аллохнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан хижрат килмадинглар?)"- дейишди. Бундайларнинг жойлари жаханнамдир, кандай ёмон жойдир у! Факат бирон чора топишга кодир бўлмай, (хижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз колган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллох авф этса. Зотан, Аллох авф этгувчи, магфират килгувчи бўлган зотдир". (Нисо: 97-99)

 

2. Мусулмонларга зарур бўлган диний ва дунёвий ишларда жони, моли ва тили билан ёрдам бермок

 

"Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар". (Тавба: 71)

"Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам килиш зиммангиздадир. Магар уларга ўрталарингизда (урушмаслик хакида) ахду-паймон бўлган кавмга зарар етказиш билан ёрдам килмайсиз". (Анфол: 72)

 

3. Мусулмонларнинг кайгу-гамларига шерик бўлиб, улар кувончидан кувонмок

 

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Мусулмонлар бир-бирларига мехр-мухаббат ва рахмдилликда бир танага ўхшайди. Агар танадаги бир аъзо касал бўлса, бошка аъзолар иситма ва бедорлик билан унга шерик бўладилар".

"Мўмин мўмин учун бир-бирини мустахкамлаб турадиган бино кабидир". Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бармокларини бир-бирининг орасига киргизиб, бирлаштиб кўрсатдилар.

 

4. Мусулмонларга насихат. Яъни уларга холис бўлиш ва улар учун факат яхшиликни раво кўрмоклик

 

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Хеч бирингиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун хам яхши кўрмагунича (комил) мўмин бўлолмайди".

"Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Уни хакорат килмайди, ёрдамсиз колдирмайди ва душман кўлига топшириб кўймайди. Мусулмон биродарини хакорат килиш кишининг ёмон бўлиши учун кифоя килади. Хар бир мусулмоннинг кони, моли ва обрўси бошка мусулмонга харомдир".

"Бир-бирингиздан даргазаб бўлиб юрманглар, ўзаро адоват килманглар, сотиб олиш ниятингиз бўлмаган нарсанинг бахосини бекорга оширманглар ва бирортангиз бошка биродарининг савдоси устига савдо килмасин! Бир-бирларингизга худди ака-укадек бўлинглар!".

 

5. Мусулмонларни хурмат килиш ва айбламаслик

 

"Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир кавм (бошка) бир (мўмин) кавм устидан масхара килиб кулмасин – эхтимол, (ўша масхара килинган кавм) улардан яхширокдир. Яна (сизлардан бўлган) аёллар хам (бошка мўмина) аёллар устидан масхара килиб (кулмасинлар) – эхтимол, (ўша масхара килинган аёллар) улардан яхширокдир. Ўзларингизни (яьни бир-бирингизни) мазах килманглар ва бир-бирингизга лакаблар тўкиб олманглар! Иймондан кейин фосиклик билан номланиш (яъни мўмин кишининг юкорида ман килинган фосикона ишлар билан ном чикариши) накадар ёмондир. Ким тавба килмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир. Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гунохдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик килиб юрманглар ва айримларингиз айримларни гийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Вахоланки буни ёмон кўрурсиз! (Бас гунохи бундан-да ортик бўлган гийбатни хам ёмон кўрингиз!) Аллохдан кўркингиз! Албатта Аллох тавбаларни кабул килгувчи, мехрибон зотдир". (Хужурот: 11, 12)

 

6. Яхши-ёмон кунларда мўминлар билан бирга бўлмок

 

Мунофиклар тинч-хотиржамлик пайтларида мўминлар билан бирга бўлиб, кийин кунлар келганда ўзларини олиб кочадилар.

"Улар (яъни мунофиклар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллох томонидан фатху зафар бўлса (Газотдан Галаба ва ўлжалар билан кайтсангизлар, сизларга): "Биз хам сизлар билан бирга эмасмидик?!", дейдилар. Агар (галаба) кофирларга насиб бўлса (уларга): "Биз сизларнинг устингизда туриб, сизларни мўминлардан химоя килган эмасмидик?", дейишади". (Нисо: 141)

 

7. Мусулмонларни зиёрат килмок ва улар билан учрашиб туришни яхши кўрмок

 

Хадиси кудсийда Аллох таоло: "Менинг йўлимда бир-бирини зиёрат килувчиларга мухаббатим вожиб бўлди",- дейди.

Бошка бир хадисда: "Бир киши Аллох йўлидаги биродарини зиёрат килмокчи эди. Аллох унинг йўлига бир фариштани жўнатди. Фаришта ундан:

- Каерга кетаяпсан?"- деб сўради.

- Аллох йўлидаги биродаримни зиёрат килмокчиман",- деди у.

- Унда сенинг бирон ишинг борми?

- Йўк, лекин мен уни Аллох йўлида яхши кўрганман,- деди халиги киши.

Шунда фаришта:

- Мен Аллохнинг элчисиман. Биродарингни яхши кўрганингдек Аллох хам сени яхши кўрди",- деб айтди.

 

8. Мусулмонларнинг хак-хукукларини хурмат килмок

 

Мусулмон биродарининг савдоси устидан савдолашмайди ва совчиси устидан совчи кўймайди. Хуллас мубох ишларда ундан олдинрок харакат килган мўмин кишига эътироз билдирмайди, аралашмайди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Огох бўлинглар! Хеч ким биродарининг савдоси устидан савдо килмасин, совчиси устидан совчи кўймасин". Бошка бир ривоятда: "Нархи устига нархлашмасин"- дейилган.

 

9. Заифларга мехрибон бўлмок

 

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Катталаримизга хурмат кўрсатмаган, кичикларимизга мехрибон бўлмаган киши биздан эмас".

"Сизларга заифларингиз туфайли ёрдам келади ва ризкланасизлар".

"Сиз ўзингизни эртаю-кеч Парвардигорининг юзини истаб, Унга илтижо киладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз хаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга ахли дунёларга бокмасин)!". (Кахф: 28)

 

10. Мусулмонлар хаккига дуо килмок ва истигфор айтмок

 

"(Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), ўз гунохингиз учун хамда мўмин-мўминалар(нинг гунохлари) учун магфират сўранг!". (Мухаммад: 19)

"Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни магфират килгин". (Хашр: 10)

 

ТАНБЕХ

"Аллох сизларни динларингиз тўгрисида сизлар билан уришмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан хайдаб чикармаган кимсалардан – уларга яхшилик килишларингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан кайтармас. Албатта Аллох адолат килгувчиларни севар". (Мумтахана: 8)

Яъни: Мусулмонларга зарар етказмаган, улар билан уришмаган ва уларни ўз диёрларидан кувиб чикармаган кофирларга дунёвий ишларда адолат ва яхшилик билан муомала килинаверади. Лекин уларни яхши кўриб бўлмайди.

"Уларга яхшилик килишингиздан ва уларга адолатли бўлишингиздан кайтармас".

Аллох таоло "Дўст тутишингиз ва яхши кўришингиз мумкин", - демади.

"Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик килишга зўрласалар, у холда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба килган кишиларнинг йўлига эргашгин!". (Лукмон: 15)

Асмо разияллоху анхо мушрика онаси билан муомала килиш хусусида Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан сўради. Набий саллаллоху алайхи ва саллам унга ўртадаги алокани тиклашни буюрдилар.

"Аллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва Унинг пайгамбарига мухолифлик килган кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўгиллари, ёки ога-инилари, ёки кариндош-уруглари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз". (Мужодала: 22)

Силаи-рахм ва чиройли муомала билан яхши кўриш айри нарса. Чунки силаи-рахм ва чиройли муомала билан кофир исломга таргиб килинади. Кофирларни яхши кўриш ва уларни дўст тутиш эса улар килаётган ишларга рози бўлишдир.

Бирок кофирларни дўст тутишнинг харомлиги улар билан тижорат килмаслик, махсулот айирбошламаслик ёки уларнинг тажрибалари ва ихтироларидан фойдаланмаслик дегани эмас.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Ибн Урайкит Ал-Лайсийни йўл кўрсатувчи килиб олдилар. Вахоланки у кофир эди. Набий саллаллоху алайхи ва саллам баъзи яхудийлардан карз хам олганлар.

Мусулмонлар кофирлар билан махсулот айирбошлар эдилар. Бу савдо-сотик бобидан. Бу кофирлар мусулмонлардан афзал дегани эмас. Бу кофирларни яхши кўриш ва улар билан дўстлашиш дегани эмас.

"Албатта, иймон келтирган, хижрат килган ва молу жонлари билан Аллох йўлида курашган зотлар ва (Маккадан хижрат килиб келган мухожирларга) уй-жой бериб, ёрдам килган зотлар – ана ўшалар бир-бирларига дўстдирлар". (Анфол: 72)

"Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига хамкордирлар. (Бас, эй мўминлар, сизлар уларни ўзингизга душман тутингиз). Агар шундай килмасанглар (яъни, мўминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур". (Анфол: 73)

Хофиз Ибн Касийр ушбу оят тафсирида айтадилар: "Яъни, агар мушриклардан четланиб, мўминларни дўст тутмасанглар, инсонлар орасида фитна пайдо бўлади. Бу ишнинг чалкашиб кетиши ва мўминлар кофирлар билан аралашиб кетишидир. Натижада инсонлар орасида фасод-бузгунчиликлар таркалади".

Хозирги замонда айнан шу нарса кенг ёйилган. Аллохул-Мустаъон Аллох ёрдам сўралгувчи Зотдир.

 

КИМНИ КАНДАЙ ЯХШИ КЎРМОК ЛОЗИМ?

1- кисм: Факат ва факат яхши кўриш лозим бўлган инсонлар.

 

Булар пайгамбарлар, сиддиклар, шахидлар ва солихлардан иборат бўлган холис мўминлардир. Ушбу саф аввалида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам турадилар. Мўмин одам Набий соллаллоху алайхи ва салламни ўзи, фарзанди, ота-онаси ва хамма-хаммадан кўпрок яхши кўриши вожиб.

Кейин мўминларнинг оналари бўлмиш Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёллари, ахли байтлари, тўрт халифа, жаннат башорати берилган ўн сахоба, мухожирлар, ансорлар, Бадр ва байъатур-ризвон катнашчилари ва бошка сахобаларни яхши кўриш лозим. Улардан кейин тобеинлар, фазилатли асрларда яшаганлар, умматнинг салафлари ва имомларини (тўрт мазхаб имомларига ўхшаш) яхши кўриш шу жумладандир.

"Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Парвардигоро, ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни магфират килгин ва калбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон гилли-гаш килмагин. Парвардигоро, албатта Сен мехрибон ва рахмлидирсан". (Хашр: 10)

Сахоба ва салафи солихинларни иймонли киши ёмон кўрмайди. Уларни рофизий ва хаворижлар каби адашган тоифалар, мунофик ва дин душманларигина ёмон кўрадилар.

Аллохдан офият сўраймиз.

 

2- кисм: Факат ва факат ёмон кўриш лозим бўлган инсонлар.

 

Булар кофир (насронийлар, яхуд)лар, мушриклар, мунофиклар, муртад ва дахрийлардан иборат кофирлардир.

"Аллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва Унинг пайгамбарига мухолифлик килган кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўгиллари ёки ога-инилари ёки кариндош уруглари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз". (Мужодала: 22)

Аллох таоло Бани Исроилни айблаб айтади:

"Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси хаволари накадар ёмон нарсани – Аллохнинг газабини келтирди. Энди улар абадий азобда колгувчидирлар. Агар Аллохга, пайгамбарга ва унга нозил килинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни – кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улар кўплари итоатсиз кимсалардир". (Моида: 80,81)

 

3- кисм: Бир жихатдан яхши кўриладиган, яна бир жихатдан ёмон кўриладиган инсонлар.

 

Булар гунохкор мўминлардир. Иймонлари туфайли яхши кўриладилар ва гунохлари туфайли ёмон кўриладилар.

Уларни яхши кўриш, насихат килиш ва гунохлардан кайтариш лозим. Улар килаётган гунохларга жим караб турмаслик керак. Гунохларидан тийилиб, тавба килишлари учун уларга амру маъруф ва нахй мункар килинади.

Гунохкор мўмин Хаворижлар айтганларидек ўта ёмон хам, Муржиалар айтганларидек ўта яхши хам кўрилмайди. Юкорида айтганимиздек, улар хусусида ўртача йўл тутилади. Бу ахли сунна вал-жамоанинг мазхабидир.

Аллох йўлида яхши кўриб, Аллох йўлида ёмон кўриш иймон арконларининг энг мустахкамидир. Хадисда келганидек, киши Киёмат кунида яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади.

Бугун кўпчилик дунё учун дўстлашиб, дунё учун адоватлашадиган бўлиб колди. Мол-дунёлари кўп бўлган кишиларни - гарчи улар Аллохнинг, Унинг расулининг ва диннинг душманлари бўлсалар-да дўст тутдилар. Мол-дунёси бўлмаган кишиларни - гарчи улар Аллох ва Расулининг дўсти бўлсалар-да ёмон кўрдилар. Арзимаган сабаб учун уларни тахкирладилар.

Абдуллох ибн Аббос айтдилар: "Кимки Аллох йўлида яхши кўриб, Аллох йўлида ёмон кўрса ва Аллох йўлида дўстлашиб, Аллох йўлида душман тутса, Аллохнинг дўстига айланади. Дархакикат, инсонларнинг кўплари дунё устида биродарлашадиган бўлиб колди. Бу биродарлик хеч кандай фойда келтирмас". (Ибн Жарир ривояти)

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Аллох таоло айтади: -Ким Менинг валийим-дўстимга тажовуз килса, унга карши уруш эълон киламан". (имом Бухорий ривояти)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "Хозир бўлган киши гойиб-йўк одамга етказсин! Асхобларим хусусида Аллохдан кўркингиз! Мендан кейин уларни нишон килиб олманглар. Ким уларни яхши кўрса, менга бўлган мухаббати туфайли яхши кўрибди. Ким уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўриши сабабли ёмон кўрибди. Ким уларга озор берса, менга озор берибди. Менга озор берган кимса эса Аллохга озор берган бўлади. Ким Аллохга озор берар экан, тезда Аллох уни (азоб билан) ушлайди. Аллох ушлаган кимса Ундан харгиз кочиб кутила олмайди". (Термизий ривояти)

Баъзи адашган тоифалар (рофиза-шийалар)нинг наздида сахобаларни ёмон кўриш, уларни сўкиш дин ва акида бўлиб колди.

Аллохдан унинг газаби ва аламли азобидан панох тилаймиз, гунохларимизни кечиришини ва офиятини сўраймиз. Пайгамбаримиз Мухаммад, ахли-оилаларига ва асхобларига салоту-саломлар бўлсин! 

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ