Ислом Нури

Маколалар

 

Исломда дўст ва душман тушунчаси

 

Муаллиф: Солих ибн Фавзон

Мукаддима

Аллох таолога хамду санолар, Расулуллохга, у зотнинг ахли-оилалари ва асхобларига хамда хидоятга эргашган барча мўминларга салоту саломлар бўлсин!

Албатта Аллох ва расулини яхши кўриш билан бирга, Аллохнинг дўстларини яхши кўриш ва душманларини ёмон кўриш хам лозим бўлади.

Хар бир мусулмоннинг ислом ахлини дўст билиб, душманларини душман тутиши исломий акида асосларидандир. Бу тавхид ва ихлос ахлини яхши кўриб уларни дўст тутиш ва ширк ахлини ёмон кўриб, уларни душман тутиш демакдир. Биз эргашишга буюрилган Иброхим соллаллоху алайхи ва саллам ва издошларимизнинг йўли мана шудир.

"Сизлар учун Иброхим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга килган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз кавмларига: "Дархакикат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллохни кўйиб ибодат килаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб ибодат килаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлгиз Аллохга иймон келтиргунларингизгача сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зохирдир",- дедилар".[1]

Бу Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг динидир.

"Эй мўминлар, яхудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллох золим кавмни хидоят килмас".[2]

Юкоридаги оят ахли китобларни дўст тутмокнинг харомлиги хакида эди. Барча кофирларни дўст тутмокнинг харомлиги хусусида Аллох таоло айтади:

"Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!".[3]

Мўминга, хатто энг якин кариндоши бўлса хам - кофирни дўст тутиш харомдир.

"Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (хам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни уларни деб иймондан куфрга кайтса) бас, улар золимлардир".[4]

"Аллохга ва охират кунига иймон келтирадиган кавмнинг Аллох ва Унинг пайгамбари чизган чизикдан чиккан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўгиллари ёки ога-инилари ёки кариндош-уруглари бўлсаларда – дўстлашаётганларини топмассиз".[5]

Дархакикат кўпчилик бу мухим коидани билмайди. Хатто баъзи илмли ва даъватчи кишиларнинг "Насоролар бизнинг биродарларимиз",- деяётганларини эшитиш мумкин. Одамлар бу сўзнинг динлари учун кандай хатарли эканини тушинсалар эди!

Аллох таоло мўминларни дўст тутишни ва яхши кўришни вожиб килди.

"Сизларнинг дўстингиз факат Аллох, Унинг пайгамбари ва таъзим-тавозеъ килган холларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (хакдорларга) ато этадиган мўминлардир. Кимки Аллохни, Унинг пайгамбарини ва мўминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро факат Аллохнинг хизби-гурухигина голиб бўлгувчидир".[6]

"Мухаммад Аллохнинг пайгамбаридир. У билан бирга бўлган (мўъмин)лар кофирларга кахрли, ўз ораларида (мўъминлар билан) эса рахм-шафкатлидирлар".[7]

"Мўминлар хеч шак-шубхасиз ога-инилардир".[8]

Мўминлар – насл-насаблари, ватанлари ва замонлари узок якинлигидан катъий назар – диндош биродардирлар.

"Улардан кейин дунёга келганлар айтдилар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни магфират килгин ва калбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон гиллу гаш килмагин. Парвардигоро, албатта Сен мехрибон ва рахмлидирсан".[9]

Одам соллаллоху алайхи ва салламдан бошлаб то Киёматга кадар мўминлар — замонлари ва ватанлари узоклигидан катъий назар — бир-бирларини яхши кўрувчи биродардирлар. Уларнинг кейин келганлари аввал ўтганларга эргашадилар ва бир-бирлари учун дуо килиб, истигфор айтадилар.

 

Мухаббат ва нафрат турлари

Кофирлар билан дўстлашиш нималарда кўриниши мумкин?

 

1. Кийиниш, сўзлашиш ва бошка нарсаларда ўзини кофирларга ўхшатиш. Чунки бу хислатлар яхши кўриш аломатидир.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Кимки ўзини бирон кавмга ўхшатса, бас, у - ўшалардан". (Абу Довуд ривояти)

Кофирларга хос бўлган одат, ибодат ва хулкларда уларга таклид килиш – харом. Масалан: сокол олиш, мўйловни узун килиб кўйиш, уларга ўхшаб кийиниш, еб-ичиш ва хакозо.

 

2. Динини саклаб колиш учун мусулмонлар юртига хижрат килмасдан кофирларнинг шахарларида яшаш.

Чунки дин учун хижрат килиш вожибдир. Куфр шахарларида яшаш уларни дўст тутишни билдиради.

"Албатта (мусулмонлар билан бирга хижрат килмасдан кофирлар кўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр килган кимсаларнинг жонларини олиш чогида фаришталар уларга; "Кандай холда яшадингиз?"- деганларида; "Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик", дедилар. (Шунда фаришталар); "Хижрат килсанглар Аллохнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан хижрат килмадинглар?)"-дейишди. Бундайларнинг жойлари жаханнамдир. Кандай ёмон жойдир у! Факат бирон чора топишга кодир бўлмай, хижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз колган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллох афв этса. Зотан, Аллох афв этгувчи, магфират килгувчи бўлган зотдир".[10]

Факат Аллохга даъват килиш, исломни ёйиш каби диний манфаат ёки чорасизлик важидан кофир юртида яшаб туриш мумкин.

 

3. Саёхат ва кўнгил хушлик учун куфр шахарларига сафар килиш.

Куфр шахарларига сафар килиш – харом. Факат даволаниш, тижорат ва фойдали касб-хунар ўрганишдек зарурий холатлар бундан мустасно. Зарурат битгач дархол мусулмонлар шахрига кайтиш вожиб.

Мўмин киши сафарда динини зохир килиши, исломи билан азиз бўлиши, нопок жойлардан узок юриши ва душманларнинг хийлаларидан огох туриши шарт. Албатта, Аллох динига чакириш ва исломни ёйиш учун хам куфр шахарларига сафар килиш мумкин.

 

4. Мусулмонлар зиёнига кофирларга ёрдам бериш, уларни макташ ва химоя килиш.

Бу исломни бузадиган муртадлик сабабларидандир. Аллох асрасин!

 

5. Кофирлардан ёрдам сўраш, уларга мусулмонлар такдирига алокадор бўлган мансабларни ишониб топшириш ва уларни сирдош килиб олиш.

"Эй мўминлар, ўзларингдан бошкаларни (яъни, гайридинларни) сирдош-дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларнинг кийинчилик-машаккатларга тушишингизни орзу киладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари огизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттарокдир. Агар акл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аник равшан килиб бердик. Хой (мўминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар хамма китобларга иймон келтирасизлар-у (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўликканларида; "Иймон келтирдик", дейишади. Ўзлари холи колишганда эса сизларни каттик ёмон кўрганлари сабабли бармокларини тишлайдилар. (Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам, уларга); "Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!"- деб айтинг! Албатта Аллох дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа килади. Агар сизларга ёмонлик етса, бундан улар хурсанд бўладилар".[11]

Бу ояти карима кофирларнинг сирларини, мусулмонларга нисбатан бўлган нафратларини ва мусулмонларнинг зарарига килаётган макр - хиёнатларини очиб беради. Кофирлар мусулмонларга хар кандай йўл билан бўлсин, озор етказишга интиладилар. Мусулмонлар ишончига кириб олиб, уларга зарар етказиш режаларини тузадилар.

Абу Мусо Ашъарий разияллоху анху айтдилар: «Мен Умар разияллоху анхуга:

- Мени насроний котибим бор, - деб айтдим. Умар разияллоху анху айтдилар:

- Сенга нима бўлди, Аллох халок килгур, Аллохнинг: "Эй мўминлар, яхудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар"- деган сўзини эшитмаганмисан?! Ишончли мўминни олсанг бўлмасмиди?

- Эй амирул-мўминин, ёзиши – менга, дини – ўзига.

- Мен уларни хурмат килмайман ва эъзозламайман, чунки Аллох уларни хор килиб кўйган. Уларни якинлаштирмайман, чунки Аллох уларни узоклаштириб кўйган".[12]

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Бадр газотига чикканларида бир мушрик у кишига эргашди ва Харро деган жойга етганда:

- Сиз билан бирга бориб, ўлжадан улуш олмокчиман- деди.

- Аллох ва расулига иймон келтирасанми?,- дедилар Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.

- Йўк- деб жавоб берди.

Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам:

- Кайтиб кетавер, мушрикнинг ёрдами керакмас,- дедилар.[13]

Демак мўминларнинг ишларини кофирларга топшириб кўйиш харом экан. Чунки кофирлар мўминларнинг ахволлари ва сирларидан вокиф бўлиб, уларга зарар етказишга харакат киладилар.

Хозирги пайтда мусулмонларнинг шахарларига, хатто Макка ва Мадинага кофирларни олиб келиш кўпайди. Кофирлар ишчи, хайдовчи, хизматчи ва тарбиячи бўлиб ишлаяптилар. Натижада уларнинг оилалари мусулмонларнинг оилалари билан аралашиб кетяпти.

 

6. Йиллар, ойлар ва кунларни белгилашда кофирларнинг саналаридан фойдаланиш. (Милодий санага ўхшаш).

Милодий сана Масих соллаллоху алайхи ва салламнинг тугилган кунларини эслашдан иборат. Бу санани кофирлар ўзларича тўкиб олишган. Ушбу санани ишлатиш кофирларнинг шиор ва байрамларини тирилтиришга ёрдам беришдир.

Сахобийлар Умар разияллоху анху даврларида мусулмонлар учун сана белгилаганларида кофирларнинг саналаридан юз ўгирдилар. Улар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хижратларини сана килиб белгиладилар.

 

7. Гайридинларнинг байрамларида иштирок этиш, ўтказишга ёрдам бериш ва байрам муносабати билан табриклаш.

"Улар (яъни Рахмоннинг суюкли бандалари) ботил ва харом ишларга катнашмайдилар".[14]

Муфассирлар бу оятни; "Рахмоннинг суюкли бандалари кофирларнинг байрамларига катнашмайдилар"- деб тафсир килдилар.

 

8. Ботил акидалари ва бузук динларига карамасдан кофирлар маданиятини макташ, хулклари ва махоратларини ёктириш.

"Сиз кўзларингизни Биз (кофирлардан айрим) тоифаларини фитнага солиш учун бахраманд килган – хаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризки яхширок ва бокийрокдир".[15]

Албатта, мусулмонлар саноат, мубох бўлган иктисодни тиклаш ва харбий билимларни ўрганишга буюрилганлар. Бу ерда гайридинларнинг куфр одатларини ёктириш ва ботил ишларида уларга таклид килиш кораланган.

"(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-кувват таёрлаб кўйингиз".[16]

Бу манфаатлар ва борлик сирларини кашф этиш аслида мусулмонлар учундир.

"Айтинг (эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам): "Аллох бандалари учун чикарган безак (либосларни) ва халол-пок ризкларни ким харом килди?!" Айтинг: "Улар (яъни, безак ва халол ризклар) хаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар хам уларга шерик бўлур), Киёмат кунида эса факат (мўминларнинг) ўзларига хосдир".[17]

"У Ўз томонидан (яъни, Ўз хохиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди".[18]

"У шундай зотки, сизлар учун ердаги барча нарсани яратди".[19]

Мусулмонлар барча фойдали сохаларда илгор бўлишлари ва бу илмларда кофирларга карам бўлмасликлари лозим.

 

9. Кофирларнинг исмларини олиш.

Баъзи бир мусулмонлар фарзандларига ажнабий исмларни кўядилар. Мусулмонларнинг исмлари уларга кифоя килмасмикан?!

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам: "Исмларнинг яхшиси Абдуллох ва Абдуррахмондир"- дедилар.

 

10. Кофирларга истигфор айтиш ва мархамат кўрсатиш.

"На пайгамбар ва на мўминлар, — агар мушриклар кариндошлари бўлса хам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аник маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун магфират сўрашлари жоиз эмасдир".[20]

Чунки бу уларни яхши кўриш ва килаётган ишларини тўгри деб тан олиш демакдир.

 

МЎМИНЛАР БИЛАН ДЎСТЛАШИШ КЎРИНИШЛАРИ

(давоми бор)


[1] "Мумтахана"- 4.

[2] "Моида"- 51.

[3] "Мумтахана"- 1.

[4] "Тавба"- 23.

[5] "Мужодала"- 22.

[6] "Моида"- 55,56.

[7] "Фатх"- 29.

[8] "Хужурот"- 10.

[9] "Хашр"- 10.

[10] "Нисо"- 97-99.

[11] "Оли-Имрон"- 118,120.

[12] Имом Ахмад ривояти.

[13] Имом Ахмад ва Муслим ривояти.

[14] "Фуркон"- 72.

[15] "Тоха"- 131.

[16] "Анфол"- 60.

[17] "Аъроф"- 32.

[18] "Жосия"- 13.

[19] "Бакара"- 29.

[20] "Тавба"- 113.

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ