Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

ЖАНОҲ  УТ-ТОЛИБ

 

( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )

 

РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ

 

21 - ДАРС        الـد ر س  الـحـادى  و الـعـشـرون

 

ЖОМИД, МАСДАР ВА МУШТАҚ

Исмлар уч хил бўлади: жомид, масдар ва муштақ.

Муштақ (ясама исм) - аслий ҳарфларига махсус қоидалар бўйича ўзгартириш киритиш йўли билан олинган ясама исмдир. Масалан, ўзбек тилида “ёзмоқ” сўзидан ёзувчи, ёзишма, қўлёзма каби бир қанча сўзлар ясай олганимиздек, араб тилида ҳам биргина كِتَابَةٌ  калимасидан  كَاتِبٌ ,  مَكْتوبٌ ,  مَكْتَبٌ ,  مَكْتَبَةٌ  каби кўп исмлар ясалади.

Ясама сўзларнинг олинадиган асоси бўлган қуйма исмлар «масдар» деб аталади.

Масдардан муштақ сўзларни ясаш иши «иштиқоқ» деб юритилади.

Масдардан мозий, музореъ, жаҳд, нафий, амр ва наҳий феъллари ясалгани каби исми фоил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа, сийғаи муболаға, исми тафзил, исми замон ва макон, исми олат турлардаги исмлар ҳам иштиқоқ қилинади.

Агар исмдан асли маънода муносабатли бўлган бошқа сўзлар ясаш мумкин бўлмаса, исми жомид деб аталади  فَرَسٌ  ,  حَجَرٌ  каби.

Исми жомид - исми зот (нарсалар оти), алам (атоқли отлар), замирлар (олмошлар), исми ишоралар (кўрсатиш олмошлари) ва мавсуллар (боғловчилар)дан иборат:

بَيْتٌ    زَيْدٌ  اَنْتَ  ,  هذَا  ,  اَلَّذِى  .

 

Масдар

Масдар иш-ҳаракат маъносини англатувчи исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари ёзмоқ, ўтириш каби “моқ” ёки “иш” қўшимчалари билан тугалланади. Араб тилида эса ундай бир умумий белгиси билан ажралиб турмайди.

 

Сулосий мужаррад масдарлари

Сулосий мужаррад масдарлари муайян бир вазнда келган эмас. Ҳар бир феъл масдарини алоҳида луғат каби ёдда сақлаш лозим. Ҳатто, бир бобдан бўлган феълларнинг масдарлари ҳам хилма-хил вазнда келган:

حَمَلَ  (и)  حَمْلٌ  (кўтармоқ),            جَرَى  (и)  جَرَيَانٌ  (юрмоқ),

  مَلَكَ  (и)  مِلْكٌ  (эга бўлмоқ),           اَتَى  (и)  اِتْيَانٌ  (келмоқ).

 

Вовлик мисоллар масдари

Музореъсида вов ҳазф бўлган мисолларнинг масдарида ҳам баъзан вов ҳазф қилинади:

 وَعَدَ   -   يَعِدُ   -   عِدَةٌ         .            وَسَعَ   -   يَسَعُ   -   سِعَةٌ  .

Музореъсида вов ҳазф бўлмаса, масдарида ҳам ҳазф қилинмайди:

 وَجٍلَ   -   يَوْجَلُ   -   وَجَلٌ        .           وَجِعَ   -   يَوْجَعُ   -   وَجَعٌ  .

 

Сулосий мазийд масдарлари

Сулосий мазийд ва рубоъий боблари масдарлари 7 - дарсда айтиб ўтилган муайян вазнларда бўлади:

 

Ифъол боби

Ифъол бобининг масдари  اِفْعالٌ  вазнида бўлади. Муътал ва маҳмузларда:

1. Маҳмуз ул-фо ва мисол вовийларда ҳамза ва вов олди касрали бўлгани учун ёга қалб бўлади:

(أمن)   اِئْمَانٌ  -  اِيْمَانٌ       .       (وجد)   اِوْجَادٌ  -  اِيجَادٌ  .

2. Ажвафларда айн ўрнидаги иллат ҳарф алифга алмашади. Бу билан икки алиф бир жойда бўлиб қолади. Икки алифни бир жойда айтишга илож бўлмагани учун бири ҳазф қилинади ва унинг ўрнига охирига то қўшилади. Бу то «тои эваз» деб юритилади:

(رود)   اِرْوَادٌ  -  اِرَاْاْدٌ  -  اِرَادَةٌ  (ҳоҳламоқ),       (ميل)   اِمْيَالٌ  -  اِمَاْاْلٌ  -  اِمَالَةٌ  (бурмоқ).

Масдари истифъол вазнида келган 10-боб ажвафларида ҳам худди шу қоида қўлланади:

(قوم)  اِسْتِقْوَامٌ  -  اِسْتِقَاامٌ  -  اِسْتِقَامَةٌ  (тўғри бўлмоқ),  (زيد)   اِسْتِزْيَادٌ  -  اِسْتِزَاادٌ  -  اِسْتِزَادَةٌ  (кўпайтиришни сўрамоқ).

3. Охири иллат ҳарфли ноқис, лафиф ва мултавийлар масдарида вов ва ё зоида алифдан кейин келгани учун ҳамзага қалб қилинади:

(خفي)   اِخْفَايٌ  -  اِخْفَاءٌ  (яширмоқ),      (دنو)   اِدْنَاوٌ  -  اِدْنَاءٌ  (яқинлаштирмоқ).

Инфиъол, ифтиъол, ифъилол, ифъийъол ва истифъол бобларида ҳам шу қоида ишлайди:

(زوي)  اِنْفِعَالٌ   =  اِنْزِوَايٌ  -  اِنْزِوَاءٌ  (четланмоқ),  (خفي)  اِفْتِعالٌ  =   اِخْتِفَايٌ  -  اِخْتِفَاءٌ   (яширинмоқ),    

 (حيى)   اِسْتِفْعَالٌ  =  اِسْتِحْيَايٌ  -  اِسْتِحْيَاءٌ  (уялмоқ)

Асли маҳмуз ул-айн ва ноқис бўлган اِرَاءَةٌ  калимасида ҳам мана шу икки қоида қўлланган  (رأى)   اِرْءَايٌ  -  اِرَااءٌ  -  اِرَاءَةٌ  (кўрсатмоқ).

 

Тафъил боби

2-боб масдари умуман  تَفْعِيلٌ , гоҳо   تَفْعِلَة ва  تَفْعَالٌ  вазнларида келади:

  صَرَّحَ  -  تَصرِيحٌ  وَسَّعَ  -  تَوْسِعَةٌ  ,  كَرَّرَ  -  تَكْرَارٌ  .

Ломи  ҳамзали феъллар аксар  تَفْعِلَةٌ  вазнида бўлади:  هَنَّأَ  -  تَهْنِئَةٌ  ,  بَرَّاَ  -  تَبْرِئَةٌ  .

Ломи иллат ҳарфли феъллар масдари ҳам доим  تَفْعِلَةٌ  вазнида бўлади:  رَبَّى -  تَرْبِيَةٌ  .

Бундан ташқари, бу боб масдарлари  تِفْعَال ,  فِعَّالٌ ,  فَعَالٌ ,  فَعْلاَنٌ  каби вазнларда ҳам келган:     بَيَّنَ       -  تِبْيَانٌ ,       كَذّبَ  -  كِذَّابٌ ,          كَلَّمَ  -  كَلاَمٌ  ,        سَبَّحَ  -  سُبْحَانٌ  .

 

Муфоъала боби

3-бобдаги феъллар масдари   مُفَاعَلَةٌ ,  فِعَالٌ  ва  فِيعَالٌ  вазнларида келади:

جَاهَدَ  -  مُجَاهَدَةٌ  =  جِهَادٌ  (жанг қилмоқ),   قَاتَلَ  - مُقَاتَلَةٌ  =  قِتَالٌ  =  قِيتَالٌ  (уришмоқ).

Охири иллат ҳарфли феъллар масдарида иллат ҳарф олди фатҳали бўлгани учун алифга алмашади  (ندي)   مُنَادَيَةٌ  -  مُنَادَاةٌ  (чақирмоқ).

Музоъафлар масдари идғом қилинади  مُضَارَرَةٌ  -  مُضَارَّةٌ   (зарарлантирмоқ).

 

Тафаъъул ва тафоъул боблари

Охири иллат ҳарфли феъллар масдарларида ёга мувофиқ бўлиши учун калиманинг айни касра билан айтилади:    اَلتَّفَعُّلُ  =  اَلتَّمَنُّيُ Õ  اَلتَّمَنِّى  (орзу қилмоқ).

Ҳарфи иллат ё танвинли бўлса تَفَعُّلٌ  =  تَمَنُّيٌ  :

а) олди касра қилинади  تَمَنُّيٌ  Õ  تَمَنِّيٌ  

б) ёга замма ҳаракати оғир бўлгани учун танвин заммаси олиб ташланади  تَمَنِّيٌ Õ  تَمَنِّيْ نْ  

    ж) икки сокин - ё ва танвин нуни бир жойда бўлиб қолгани учун ё ҳазф